148
ўқитишнинг янги мантиқини амалга киритиш, билиш фаолияти муаммолари
ечимини топишга, янги типдаги ўқув жараёнларини
моделлаштиришга
туртки бериши мумкин. Хўш, педагогик тажрибаларни ўрганишда нималарга
эътибор қаратиш керак?
Бунда қуйидаги талабларга амал қилиш лозим бўлади:
1. Ўрганиш учун ўзида таълимнинг замонавий муаммолари ечимини
акс эттирувчи тажрибани танлаш.
1. Аниқланган тажрибани узоқ даврга мўлжаллаб, ишлаб чиқилган
дастур асосида, ўқув юртининг бутун кўламини қамраб олган ҳолда ўрганиш.
2. Бу борадаги тадбирларга ўрганилаётган тажриба даражасида
фаолият кўрсата олувчи ўқитувчиларни имкон даражасида кўпроқ жалб
қилиш.
3. Ўрганилаётган муаммонинг ўзаро таъсир қилувчи ва
тузатувчи
характерга эга эканлигини эътиборга олиш.
4. Илғор педагогик тажрибани унинг ривожланиб бориш жараёнда
ўрганиш.
5. Қўлланилаётган метод ва усулларнинг эришилган натижалар билан
бевосита узвий боғлиқлик омилларини аниқлаш.
Фикримизга кўра ижодкор ўқитувчилар илғор тажрибаларни
оммалаштириш ишларини қуйидаги босқичларда амалга оширилиши
мақсадга мувофиқ бўлади:
1. Ўз педагогик тажрибаларини умумлаштириш.
2. Ҳамкасб ўкитувчилар тажрибаларини ўрганиш.
3. Илғор педагогик тажриба жамоасини тузиш.
4. Илғор педагогик тажриба мактабларини яратиш.
5. Илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш.
Илғор тажрибаларни оммалаштиришда адабиётларни таҳлил қилиш,
далилий
материалларни
йиғиш,
кузатиш,
педагогик
таҳлил
ва
умумлаштириш, таққослаш ва
таснифлаш, тажриба-синов ўтказиш,
149
билимларни назорат қилиш методлари воситасида амалга оширилиши
мумкин.
Мазкур методлардан фойдаланишда алоҳида олинган битта натижа
эмас, балки умумлашган натижалар тизимигина ҳаққоний
манзарани акс
эттира олиши мумкинлигига эътиборни қаратиш лозим. Яна таъкидлаш
лозимки, йиғиладиган далилий маълумотлар ўқитувчига ёки таълим олувчига
эмас, балки педагогик жараён моҳиятига қаратилиши лозим.
1. Ўқитувчи меҳнатини илмий ташкил этишнинг мазмун моҳиятини
тушунтиринг.
2. Ўқитувчининг кун тартиби ва иш ўрни қандай ташкил қилиниши
керак?
3. Педагогик меҳнатни илмий ташкил этиш тамойиллари ҳақида
маълумот беринг.
4. Педагогик меҳнатни илмий ташкил этишнинг асосий
йўналишларини баён этинг.
5. Ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз устида ишлаш педагогик маҳоратнинг
асосий шарти эканлигини асосланг.
6. Илғор педагогик тажрибани ўрганишда материаллар тўплаш
заруратини тушунтиринг.
7. Ижодкор ўқитувчилар илғор
тажрибаларни оммалаштириш
ишларини қандай амалга ошириш мумкин?
8. Педагогик тажрибаларни ўрганишда нималарга эътибор қаратиш
керак?
9. Педагогик тажрибани тўплаш тизими қандай таркибий қисмлардан
ташкил топади?
10. Нима учун ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз устида ишлаш педагогик
маҳоратнинг асосий шарти ҳисобланади?
Do'stlaringiz bilan baham: