3. Педагогик мулоқот
услублари
иккинчидан, тарбиявий жараённи ижтимоий-психологик жиҳатдан
таъминловчи тизим сифатида;
учинчидан, ўқитувчилар ва тингловчилар ўртасида таълим ва
тарбиянинг муваффақиятли олиб борилишига имкон берадиган ўзаро
муносабатларнинг муайян тизимини ташкил этиш усули сифатида;
тўртинчидан, бусиз тингловчининг индивидга хос хусусиятларини
тарбиялаб бўлмайдиган жараён сифатида майдонга чиқади.
Педагогик мулоқот педагогик жараён мантиғига мос келадиган динамик
тавсифга эга. Педагогик мулоқотнинг тузилишида қуйидаги босқичлар
алоҳида ажратиб кўрсатилади: 1. Моделлаштириш (башоратга доир) –
педагогик вазифаларга мос ўзаро ҳаракатнинг коммуникатив тузилишини
ўзига хос тарзда режалаштиришни амалга ошириш. 2. Бевосита мулоқотни
ташкил этиш (коммуникатив ҳужум) – педагог ташаббускорликни ўз қўлига
олади, гуруҳни тезлик билан ишга жалб этиш технологияси 3. Мулоқотни
бошқариш
–
қўлланиладиган
таъсир
кўрсатиш
методларининг
коммуникативлигини таъминлаш (тингловчиларнинг ташаббусини қўллаб-
қувватлаш, тингловчиларнинг ташаббус кўрсатишини ташкил этиш,
диалогик мулоқотни йўлга қўйиш, ўз мўлжалини реал шароит билан уйғун
тарзда коррекциялаш. 4. Амалга оширилаётган педагогик мулоқот
технологиясининг бориши ва натижаларини таҳлил этиш. Мазкур босқич
кўпинча ўзининг мазмунига кўра мулоқотда қайта алоқа босқичи деб
номланади ҳамда коммуникатив вазифани ҳал этишнинг якуний босқичига
мос келади.
Педагогик мулоқотда учрайдиган камчиликлар қуйидагиларни
киритиш мумкин: 1) эҳтиётсизлик, шахсиятпарастлик, суҳбатдошни ортиқча
мажбурлаш; 2) пассивлик, ўзини юқори қўйиш; 3) ҳаддан ташқари
жонбозлик кўрсатиш
Психологияда
турли
типдаги
бошқарувчиларнинг
ижтимоий
98
психологик портрети ишлаб чиқилган бщлиб, унда уларнинг бошқарувида
бўлган жамоа билан мулоқоти техникаси таҳлил қилинган. Ўқитувчи ҳам
педагогик жараёнда мулоқотнинг энг кенг тарқалган уч туридан
фойдаланади: авторитар, демократик ва либерал.
Авторитар услуб. Таълим олувчилар фаолиятига тегишли барча
масалаларни, ҳаттоки ким қаерда ўтиришигача ўқитувчи якка ўзи ҳал қилади,
таълим олувчилар томонидан кўрсатладиган барча ташаббусни тақиқлайди.
Бу услубни қўлловчи ўқитувчининг мулоқот методлари сифатида буйруқ,
кўрсатма бериш ва танбеҳ хизмат қилади.
Демократик услуб. Бунда ўқитувчи жамоа фикрига таянган ҳолда иш
тутади, фаолият мақсадини барча таълим олувчига етказишга ҳаракат қилади,
фаолиятнинг кечишини муҳокама қилишга барчани жалб этади; ўз
вазифасини фақат назорат ва мунофиқлаштириш деб билмай, тарбия билан
ҳам шуғулланади; барча таълим олувчиларни рағбатлантиради ва уларда ўз-
ўзига ишончни шакллантиради; жамоада ўз-ўзини бошқариш ривожланади.
Бу услубни қўлловчи ўқитувчи барча жамоа аъзоларининг индивидуал
хусусиятларини инобатга олган ҳолда улар ўртасида вазифаларни тенг
бўлишга ҳаракат қилади; ташаббус ва фаолликни рағбатлантиради. Бундай
ўқитувчининг мулоқотда қўллайдиган методлари – илтимос, маслаҳат,
ахборот беришдир.
Либерал услуб – бошқача қилиб айтганда, анархик. Ўқитувчи жамоа
ҳаётига умуман аралашмасликка ҳаракат қилади, фаоллиги суст,
муаммоларни юзаки кўриб чиқади, бошқаларнинг таъсирига осон тушиб
қолади. Маъсулиятдан ўзини олиб қочади ва ўз авторитетини йўқотади.
В.А.Кан-Калик педагогик мулоқотни муносабатлар ва ўзаро таъсир
услублари ташкил этишини таъкидлаб, уларни қуйидаги тарзда туркумлайди:
1) ҳамкорликда олиб бориладиган ижодий ишга бўлган қизиқишга
асосланган мулоқот. Ҳамкорликда олиб бориладиган ижодий ишга бўлган
қизиқиш асосидаги мулоқотда педагог таълим олувчилар ва ишга нисбатан
ижобий ёндашади;
99
Do'stlaringiz bilan baham: |