Умумий хулосалар
Оҳирги йилларда яхлит бетон ва темир бетондан уй қурилиши
тажрибаси бўйича йиғилган маълумотлар бу қурилиш усулининг ғишт,
йирик блок ва ҳатто йирик панел усулларига қараганда бир қатор теҳник-
иқтисодий афзалликларини намоѐн этади:
- унинг ишлаб чиқариш базасини ташкил этиш учун ҳаражатлар
ғишт уй қурилишига нисбатан 35% га, йирик панель қурилишига нисбатан
40 -45% га кам;
- кўп қаватли биноларнинг яхлит қурилмаларида йирик панел
биноларига қараганда пўлат сарфи 7-25%га камаяди ва қаватлар сони ва
сейсмик фаоллик ошганда иқтисодий кўрсаткич яна ҳам ошади;
- қолиплар учун пўлат сарфи уларни айланишини ҳисобга олганда
(яхлит қурилмаларда – 300 марта, йиғмаларда – 500 – 700 марта) 1,5
3
м
кг
дан 1
3
м
кг
гача камаяди;
-
яхлит қурилмалар қурилишида йирик панел ва ғишт
қурилмаларига нисбатан энергетик сарфлар 20-35% га камаяди;
- яхлит биноларни қурилишга сарфланадиган йиғма меҳнат сарфи
ғишт қурилишига нисбатан ўртача 25-30% га, қурилиш муддати –10 -25%
га қисқаради.
Бу афзалликлар яхлит қурилмаларни Ўзбекистонда қўлланиш
истиқболларини белгилаб беради.
Бетон таркибига ВРП (Сувда эрувчан препарат) қўшилганда (0,1%
цемент массасига нисбатан) қўшилмасиз бетонга нисбатан:
1.Бетон қоришмаси ѐйилувчанлиги 60% га ошди. Талаб этилган
ейилувчанликка эга бетон қоришмасини олиш учун сув- цемент
нисбатини камайтириш (ва натижада цемент миқдорини камайтириш)
мумкин.
2.Бетонни сув ўтказувчанлиги 40%га камайди.
3. Бетонни сиқилишга бўлган мустахкамлиги 10-15%га ошди.
84
Кимѐвий қўшилмалар қўшилганда бетон қоришмасини тайѐрлаш,
ташиш, ѐтқизиш ва зичлаш учун кетадиган мехнат сарфи камаяди ва
бетонинг асосий физик-механик хоссалари яхшиланади.
Яхлит бетон ва темир-бетон буюмлар технологияси тахлили асосида
қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:
1. +урилаѐтган бино турига қараб қолипларни тўғри танлаш
(мустахкамлиги, юк қабул қила олиш, йиғиш ва ечиш осонлиги ва х.) .
2. Арматура ишларини тўғри ташкил этиш ва бунда арматурани
тежаш .
3. Ўзбекистон қуруқ-иссиқ иқлим шароитидан келиб чиқиб бетон
қоришмасини тайѐрлаш (кимѐвий қўшилмалар қўшиб), ташиш, ѐтқизиш,
зичлаш, парвариш қилиш ишларни тўғри ташкил этиш ва бетон
парвариши учун энг самарали усулларни қўллаш.
Яхлит бетон ва темир-бетон конструкцияларини сифатини ва
самарадорлигини оширишни асосий омилларидан бири бу кимѐвий
қўшилмалар қўллашдир.
Бетон қоришмаси ѐйилувчанлигини ошириш учун фақатгина битта
кимѐвий қўшимча тури-ВРП (Сувда эрийдиган препарат) қўлланилганда
1м
3
бетон учун самарадорлик-1063 сўмни ташкил этади.
Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки қурилишда
қўланилаѐтган кимѐвий қўшимчамчалар нафақат бетонларнинг физик-
механик хоссаларини яхшилайди, шунингдек улар қимматли цементларни
тежайди ва олиб бориладиган қурилиш ишларида санитар – гигиеник
холатини яхшилайди.
85
Do'stlaringiz bilan baham: |