XV
ё ш
ёзувчиларга тарбия берадиган бу журнал Саи-
дийни талай вақтгача поймол қилган бўлса-да, ҳарҳол-
да, «Қаландар» муваффақият қозонди, ҳатто алоҳида
ёзувчилар, танқидчилар орасида баҳс-мунозарага сабаб
бўлди. Буни Саидийга Мунисхон етказиб турарди. Му-
нисхон, албатта бу гапларни махсус Саидийни хурсанд
қилиш учун эмас, акасининг олдига қандай катта киши-
лар келишини айтиб мақтаниш учун гапирар эди.
Бу куни Салимхон Саидийни соғиниб Мунисхондан
айттириб юборди. Саидий шуни кутиб юрган эди.
Саидий келадиган куни одатда Салимхон ўзи ёлғиз
бўлар ва Саидий бор вақтда биров эшикни қоқса, уйда
эканини билдирмасдан қайтартирар эди. Саидий одатда-
гича эшикдан тортинмай кирди. Салимхон уни ҳовли-
нинг юзида қарши олди. У ялангбош, пальтосиз, андак
ширакайф кўринар эди.
— Одам борми?— деди Саидий тисарилиб.
— й ўқ... ҳеч ким... ўзимизники,— деди Салимхон ва
Саидийни қўлтиқлаб эшикка томон олиб юрди.— Бу кун
шундай бир тасодиф... Узингиз бнлган Аббосхон...
Уй тамаки тутуннга тўлган. Стол устида тўғралган
пиёз, тузланган бодринг, кабоб сихлари, бири бўшаган,
яна бири ярим бўлган икки шиша турар ва бир четдаги
кулдондан папирос тутуни ингичка, узун бўлиб кўтари-
лар эди. Диванда ёнбошлаб ётган Аббосхон Саидийнинг
ҳурматига қимирлаб қўйди.
— Танийсанми, Аббос, бу кишини?— деди Салим-
хон.— Бу киши... «Қаландар»ни ёзган ёш адиб.
Аббосхон илжайиб қўл узатди.
— Жуда яхши танийман. Бу киши менинг шогирдим.
Қўп йиллар бўлади, кўрганим йўқ эди.
Саидийни сур босди. Салимхон ҳали қўл урилмаган
бир тарелка кабобни Саиднйнинг олдига суриб, бостириб-
бостириб бир неча рюмка узатди. Саидий бу рюмкаларни
7 8
www.ziyouz.com kutubxonasi
қийинчилик билан олиб, осонгина бўшатар эди. Аббосхон
Саидийнинг ёшлигидаги ҳаммактабларидан бир неча ки-
шини ном-баном айтиб, Саидийнинг ўша вақтдаги ада-
биётга бўлган ҳаваси тўғрисида сўзлаб кетди:
— Уша вақтда бу кишининг шеърларини деворий га-
зетада кўрар эдим. У шеърлар ҳозирги «тегирмончи»
шоир... Газетадаги таассуротини ўқидингми? Ҳий... таъ-
сирланибдилар!..
Саидий сўз Кенжа устида кетаётганлигини тушуна
қолди. Аббосхон билан Кенжа орасидаги келишмовчи-
ликни Саидий бир вақт боргани мажлнсда кўрган эди.
Икки орадаги, тўғрироғи, икки тўп орасидаги душманлик
ўша мажлиснинг руҳидан билиниб турган эди. Сўнгги
вақтда матбуотда бўлган чиқишлар Саидийнинг бу фик-
рини тасдиқлади. Аммо душманликнинг ҳар бир сири
танқид, тақриз сўзлари билан ёпилар эди. Кенжанинг
таассуротини Аббосхон «санъаткорона бир нарса яра-
тишдан ожиз бўлиб, ўз исмини шундай нарсалар билан
чиқаришга, шоирлик обрўйини арзиган-арзимаган нар-
саларни ёзиб матбуотда кўриниб туриш билан сақлашга
бўлган тараддуд», деб баҳолади.
Ичган вақтидаги одати бўйича, Аббосхон ҳеч кимга
сўз навбати бермади. Унинг кўп сўзлаши хусусан Саи-
дийни зериктирмас эди. Аббосхон ҳам унга, Салимхондай
маданиятни севгучи, санъатга ҳурмати зўр, талантнинг
«заршунос»и бўлиб кўринди. У «Қаландар»даги турлн
камчиликларни таъна қилиб, Саидийни уялтирди, хусу-
сан, охирги бобни шунча ёмонладики, Саидий уни ким
қўшганини айтишга мажбур бўлди.
Даҳлизнинг ташқи эшиги очилнб кимдир кирди. Са-
лимхон дарҳол ўрнидан туриб, ўрта эшикни очди ва ку-
тиб турган кишиси келгандай:
— Эй, муҳтарам домла!..— деди ва четланиб йўл бер-
ди.
Урта бўйли, йўғон гавдали, кўк мовут аврали пўстин
кийган, қирқ беш ёшлардаги бир киши кирди. Унинг мўй-
ловга ўхшаган қошлари кўзининг устига тушиб турар,
кичкина дўпписи қоплай олмаган тепакал боши ҳозир-
гина пардозланган сариқ этикнинг тумшуғидай ялтирар
эди. Домла ҳаракатда айиқ, юришда ўрдакни хотирла-
тарди. У ҳеч кнм билан сўрашишга интилмади, ҳурмати-
га ўрнидан туриб девор остида қисилиб турган Саидийга
қарамади ҳам. Аббосхон келиб сўрашди. Тобуодам кур-
сига секин, эҳтиёт билан ўтирмагунча ҳеч ким ўтирмади.
Салимхон шишанинг остида қолган коньякни рюмкага
79
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўшатиб, кабоб билан унга узатдм. Домла длрров ичиб,
орқасидан ҳеч нарса емади ҳам.
— Бўлдими энди, шу?— деди у, Салимхонга рюмкани
кўрсатиб.
Унинг товуши жуссасига қараганда ҳам йўғонроқ эди.
Салимхон кулди.
Сизнинг тегишингнз алоҳида, домла! Ҳозир кабоб
тайёр бўлади...
Аббосхон билан домла нима тўғрисидадир сўзлашар,
бу сўзлар бош-кетсиз бўлганндап, Сапдий ҳеч нарса анг-
ламади. Кабоб кириб, янги шиша очилгандан сўнг сўз
турлн мавзуларда бўлнб, домланинг чеҳраси андак очил-
д н .
Домла Муродхўжа ўзининг юриши билангина эмас,
бошқа яна бирмунча сифатларн бнлан ҳам ўрдакка
ўхшарди. Урдакнинг уч хнслати бор-. ҳавода учади, ерда
юрадн, сувда юзади. Домла мактабда — муаллим, қиш-
лоқда—ер эгаси, меҳмонхонасида, гарчи ошкора бўлмаса
қам, савдогар. Аммо шаҳардагн бир қисм зиёлилар унга
фақат она тили муаллими — тилчи, деб қарарди. Зотан,
Муродхўжа домла бошқа улфатлари сингари ўзини «қи-
8ил» кўрсатишга уринмасди. Унпнг шу феъли кўп дўст-
ларига ёқмасди. Шунинг учун, унинг ранжишига сабаб
бўлса ҳам, булар у билан очиқ борди-келди қилмасди,
,ўрни келса мажлисдами, матбуотдами сўкишарди. Домла
вса бундан унча ранжнмасди. Шу Аббосхоннинг ўзи неча
мартаба мажлисларда уни ёмонлаган. Шаҳарда кўп ки-
шилар Салимхон билан домла орасида душманлик бор
гумон қиларди.
У эрталаб гулқанд билан нонушта қнлишни, пешинда
кобили шўрва ва қизил гулнинг барги билан солинган
мусаллас нчишни қанча яхши кўрса, ўзбек тилида соф-
ликни сақлашни ҳам шунча севарди: ҳатто самовар ўрни-
га ўзнқайнар, электр ўрнига симчироқ, деб сўз тўқиб
юрарди.
У соф тил ўргангани ҳар замон қишлоққа чиқарди,
Ниёзмат Ҳожи деган кўп йиллик қадрдони бор. Унинг
келгани маълум бўлган соатдан бошлаб, Ниёзмат Ҳожи-
нинг уйига дастурхон ёғила бошларди. Домла улфатлари-
дан соф тил ўрганса, улфатлари ундан хўжаликни бош-
қариш йўлларини ўрганарди.
Домла бу ерга келиб биринчи рюмкани ичгунча ҳам
габнати хира, асабийлашган эди; ичгандан сўнг орага
бошқа гаплар тушиб, овунди. Аббосхон Кенжанинг таас-
суроти тўгрисида сўзлаганда домла яна асабийлашди.
80
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Бу ислоҳоти билан шўро ҳукумати ўзбек қишлоқ-
ларини вайрон қилмоқчи!— деди у қичқириб, худди бун-
га шу ерда ўтирганлар айблидай.— Тегирмончи шоир-
ларннг таъсирланган эканлар, кўрдим...
— Фирқа аъзолари, масъул ишчилар орасида ҳам бу
ислоҳотга бетарафлик, ҳатто, норозилик кайфиятлари
йўқ эмас,— деди Аббосхон узоқ жимликдан сўнг,— Кен-
жага ўхшаган кишилардан ҳам ўпкалаб бўлмайди, чун-
ки унинг иши ном чиқариш...
Сандийнинг шу кунги суҳбатдан олган таассуроти шу
;бўлди; санъат мустаҳкам қўрғон, унн эгаллаш ҳар ким-
нинг ҳам иши эмас. Бу тилснмнинг сирларини билмас-
дан туриб бу соҳага қадам қўйиш ҳалокат даражасида
хавфли. Бу тилсимнинг сирлари шу Аббосхонгагина маъ-
лум. Бу одам, бошқа кўп кишилардай бировнинг камоло-
тини кўролмайдиган киши эмас. У қобилияг тўғрисида
«заршунос» бўлиб, ҳар кимга, ўз иқтидорига қараб, шу
сирлардан озроқ айтади. Мумтоз шоирларнинг мумтоз-
лик сирларини ҳам шу одам орқали билиш мумкин. Кен-
жа — шоир эмас. Унда қобнлият ҳам нўқ. Ундан кейин
чиққан ёш шоирлар жуда илгарилаб кетган. Буларни
Кенжа кўролмайди, шунинг учун шоир бўлишга ҳавасн
бўлиб, тўғри йўлга тушган ёшларга ўзинн ҳайрпхоҳ кўр-
сатиб, уларни жуда усталик билан адаштиради. Шунинг
учун Кенжанинг маслаҳатларига қулоқ солиш — ада-
шиш, ер ислоҳоти ўзбек қишлоқларини хароб қилади.
Саидий ҳужрасига ярим кечада қайтиб кетди. У ланж
эди, эртасига факультетда ҳам шундай бўлиб юрди, то
кўнглини ундан ҳам баттар ғаш қиладиган янги ташвиш
ортгунча шундай бўлиб юради. Бу кунларда марказий
газеталар йирик-йирик сарлавҳалар қўйиб, турли жой-
ларда ер ислоҳотига танёрлик ишининг бошланганн,
унинг бориши тўғриларида хабарлар босар ва уларнииг
ичида ёшларнинг шеърлари, очерклари ҳам кўринар эдн.
XVI
Факультет комсомол яченкасп ер ислоҳотига тапёр-
лик кампаниясини ўтказишда қатнашиш учун йигирма
комсомолни сафарбар қилпб, район комитетининг ихтиё-
рига юборди. Кенжа ва унинг маслаҳатларидан ихлоси
қайтган, Аббосхонни ўзига ягона ханрнхоҳ деб бплган
Сандий учун бу — вужуди билан нафратлападигаи иш,
зўр ташвиш бўлди. Ячейка котиби сўз орасида «бориш-
дан бош тортганларга нисбатан ташкилпй чора кўра-
6 — 1923
81
www.ziyouz.com kutubxonasi
миз», дегандан сўнг Саидин важ-тақал қилишга ҳам
юраги дов бермай, район комитетига боришга мажбур
бўлди.
Район комитетида бу ишларни эски таниши Шариф
бошқарар эди. Саидий уни кўриб, худди кўриниш бериш-
дан қўрқиб, қочиб юрган одамига дуч келгандай, юраги
«шув» этиб кетди. Шариф эса у билан дўстларча кўриш-
ди.
— Хўш, ўртоқ Саидий,— деди Ш ариф,— Эҳсондан ҳеч
хат оласизми? Ноинсоф, бизни тамом унутиб юборди,
шекилли.
— Анча бўлади хат олганим йўқ. Хат ёзай десам ад-
ресини йўқотиб қўйибман.
Шариф кулиб тегишди:
— Хайрият, отини эсдан чиқармабсиз?
— Қишлоққа ўзингиз ҳам чиқасизми?— деди Саидий
гапни чалғитиш учун.
— Чиқамиз, ҳеч қандай узримиз йўқ.
Саидий, «узримиз йўқ» дегандан «сенинг узринг бўлса
айт, олиб қолай» деган маъно англади-да, секин:
— Бир ҳафта қишлоқда юриб келсам бу йил курсда
қоламан,— деди.
— Нега?
— Жуда қолоқман.
— Қайси фанлардан?
— Асосий фанларнинг ҳаммасидан.
Шариф хунук хабар эшитгандай, унинг юзига тики-
либ қолди.
— Шеф билан ишлаб ҳам уҳда қилолмаётирсизми?
— Мен шеф сўраганим йўқ.
Шарифнинг жаҳли чиқди:
— Шеф олиш учун сизнинг сўрашингиз шарт эканми?
Ким дарслардан қандай кетаётганини ячейканинг ўзи
билмайдими? Сизни ячейка нима учун бу ерга юборди?
Шариф бу гапни айтиб телефонга қўл узатди, авзойи-
дан ҳозир ячейка котибини чақириб, тоза қовурадиган кў-
ринар эди.
— Шошманг, шошманг,— деди Саидий қути ўчиб,—
бошқа узрим бор.
— Ҳа, шундай денг! Бу узрингизни ячейкага айтган-
мидингиз?
— йўқ, ўзингизга айтиб қўя қолай.
— Бизга айтишнинг ҳожати йўқ.
У
нақадар расмиятга кўчса ҳам, Саидий ҳарҳолда бу
ёлғон важини ўринлатиш умидида эди.
82
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Майли ячейкага айтаман, аммо сизга ҳам айтай:
касалман, доктор юришни ман қилган.
— Э , нима бўлди, комсомол олдида шундай катта ва-
зифа турса-ю, бизнинг Раҳимжон юролмайдиган бўлиб
ўтирса! Ростдан айтасизми? Мен сизни рўйхатда кўриб
суюнган эдим, ёзувчисиз, кўрган-билганларингизни ёзиб
турсангиз яхши бўлар эди, деб ўйлаган эдим. Хайр, бун-
дай бўлса ячейкага доктордан қоғоз келтириб берсангиз
ўзлари сизни қолдиришади.
Боя Саидий ўзига жуда яқин келгандай сезган Ша-
риф ундан яна узоққа кетди, яна аслига қайтди.
Саидий хайрлашиб чиқди, қишлоққа боришни бўйни-
га олиб қўйди.
XVII
Комсомоллар уч арава бўлиб нонушта маҳалида қиш-
лоққа кириб келишди. Ҳаво очиқ уфқда киприк сингари
турган тераклар орасидан кўтарилган қуёшнинг нурлари
томлардаги қор, тарновлардан осилиб турган чумаклар
ва оёқостидаги музларда акс этиб, кўзни қамаштирар
эди. Қишлоқнинг бу куни қиш кунларига эмас, кўпроқ
аввал баҳор — қўш маҳалидаги кунларга ўхшар эди. Ба-
ҳорнинг энг юмшоқ офтобшувоқ кунида қурт-қумурсқа-
ларга жон кириб, ер остидан чиққандай, одамлар тўзиган.
Қишлоқнинг ҳар кўчасида ҳаракат, қичқириқ. Болзси-
нинг тўнчасини ёпинган хотинлар, оёқлари зағча оёғи
сингари қора, юз ва қўллари кўкарган болаларини ко-
йийди ва ҳозир уйга кирмаса отаси келганда урдириш
билан қўрқитади. Болалар писанд қилмасдан музлаган
лой устида ирғишлаб юради.
Do'stlaringiz bilan baham: |