Салимхон ярим ойлик командировкага бориб қайт-
гач, Мунисхон онасидан хунук бир гап эшитди: акаси
139
www.ziyouz.com kutubxonasi
уни марғилонлик Мухторхон деган бир кишига бермоқ-
чи эмиш! Мунисхон нимжон,
хотинчалиш
бу одамни
бир неча
марта кўрган. Мухторхон ҳар келганда Аб-
босхон,
Муродхўжа
домла, Маҳмуджон
афанди вз
бошқаларнинг иштирокида тонготар ўтиришлар бўлар,
қачон бирон сабаб билан Мунисхон кирса, Мухторхон
гапириб тургани устидан чиқар эди. Мижғов, хотинча-
лиш, эзма бу одам билан бир ёстиққа бош қўйиш эҳти-
моли Мунисхонни шундай ваҳимага солдики, онасини
восита қилишга сабри чидамай, акаси билан юзма-юз
ўтириб гаплашишга мажбур бўлди.
—
Яхши йигит!— деди Салимхон.— Мулойим, ши-
ринсўз, қиздай йигит!..
Мунисхон
бу «қиздай
йигит»нинг мулойимлиги,
ширинсўзлигидан кўра йигитдай йигит қисганда қўли-
нинг оғришини афзалроқ кўрар эди.
— Менинг ўзимда ҳам ихтиёр борми?— деди.
— Бирон
хоҳлаганинг
борми?— деди
Салимхон
кулимсираб.
—• Йўқ, лекин...
Салимхон унинг гапини оғзидан олди:
— йўқ, синглим, бу тўғрида гапиришдан илгари
сенга бир нарсани айтиб қўяй, сен ҳар бир оғиз гапинг-
нн шуни эсда тутиб айт: мен сенинг аканг, сенга энг
яқин киши. Бундан ташқари, отамиз оталик муҳаббати-
ни ва масъулиятини менга ташлаб кетган. Сен хоҳлай-
санми, йўқми, бундан қатъи назар, мен сени бахтиёр
қилишим керак! Тушундингми?
Мунисхон ерга қараб тек қолди.
— Биламан,
нима демоқчисан,— деди
Салимхон,
давом этиб,— сен «муҳаббат» ва «мажбурият» гўғри-
сида
ўйлайсан ва «мажбурият»дан кўра
«муҳаббат»
натижасида
вужудга келадиган никоҳни ортиқ кўра-
сан. Уйлаб қарасанг, иккови орасида фарқ катта эмас.
Балки
«мажбурият»
натижаси бўлгаи никоҳ яхши-
роқ бўладн. Фараз қилайлик, мен сени мажбуран куёв-
га
бердим.
Сен то у одамга кўниккунча
бирмунча
вақт қийиаласан. Мана шу сени ҳозир ваҳимага солади.
Ҳолбуки,
«муҳаббат» натижаси бўлган никоҳда ҳам
хотин шу қийналишни, кўникишни бошдан кечиришга
мажбур, чунки сен муҳаббат боғлаган эркак сенга ўзи-
нинг ялтироқ томонларини кўрсатади. Унинг қора, чи-
рик томонларпни пикоҳдан кейин кўрасан ва шунга
кўникишга мажбур бўласан. Шундай бўлгандан кейин
бу икки никоҳ орасида қандай фарқ бор?
140
www.ziyouz.com kutubxonasi
Мунисхоннинг кўз олдига Саидий келди, хаёлида
унинг чирик ва ялтироқ томонларини излади.
— Бу бир,— деди Салимхон, давом этиб,— бундан
ташқари, хотин нима?— Фақат она... Она... бўлиш учун
эркакдан эркакни фарқ қилиш, менингча, зарур эмас-
дир.
— Эркак ҳам фақат ота-да! Нега у қизни қиздан
фарқ қилади?— деди Мунисхон ўзи ҳам кутмаган бир
дадиллик билан.
— Йўқ... Албатта ота, аммо... Мен бошқа нарса де-
моқчиман. Муҳаббат тўғрисига келганда севиш ҳуқу-
қини эркакка бериш керак. Хотин унинг муҳаббатини
ўзига қаратиши лозим.
— Хотин эркакдан кам демоқчисиз-да!
— Сабр қил... Бу тўғри. Табиатни қонун билан ўз-
гартириб бўлмайди. Бунда насл масаласи бор. Мана,
мен сенга исбот қилай: бир хотин йигирмата эрлик бўл-
са ҳам, бари бир — битта туғади, балки туғмайди. Бир
эркакнинг йигирмата хотини бўлса, ўнта бола туғилиши
мумкин.
Салимхон
асл муддаосини йўқотиб қўйди. У, «хо-
тин эркакдан кам» демоқчи, аммо бу фикрни нимага
боғламоқчи бўлганини унутди, яна бошидан тушмоқчи
бўлган эди, Мунисхон унинг сўзини кесди:
— Маориф ишчилари
союзининг мажлисида қил-
ган докладингизда нима деган эдингиз? Хотин-қизлар
эрлар билан тенг ҳуқуқли, у-бу, деб ҳеч кимга сўз
бермаган эдингиз-ку?
— У доклад, мен ҳозир сенга доклад қилаётганим
йўқ.
Ш у
кечаси Мунисхон кўрпага
кирганидан кейин
Мухторхон тўғрисида ўйлаб, «жуда ҳам хотинчалиш
эмас эди шекилли, назаримда шундай кўрингандир-да»,
деган фикрга келди, икки кундан сўнг онасидан Мух-
торхоннинг бойлигини эшитиб, хаёл сурди. Мухторхон
бориб-бориб тўлишади, чинакам йигитга ўхшаб қолади,
қаср солади, қасрнинг орқасида кичкина боғча — истн-
роҳат ва хаёл суриш ўрни бўлади. Боғчанинг ўртаси-
даги
мармар ҳовузда олтин балиқлар сузиб юради.
Шабада
эсганда дарахтлардан мусиқа товуши чиқа-
ди... ^
«Йўқ,— деди Мунисхон сесканиб,— худо кўрсатма-
син!»
Мунисхон унинг суратини қидириб топди-да,
унга
узоқ тикилиб анча нарсалар кашф этди: кўзи унча ҳам
141
www.ziyouz.com kutubxonasi
юмалоқ эмас, қора билаги унча ҳам ингичка кўринмай-
ди; озгина семирса ўртача одам бўлар...
Яна бир куни Салимхон бир
муносабат билан шу
тўғрида ҳеч қандай эътирозга ўрин қолдирмайдиган
ҳатъий сўз айтди: «Сенинг учун мен ўйлайман, сенга
ҳеч ўйлаш керак эмас», деди. Мунисхон бу сўзни эшит-
ганидан сўнг Мухторхондан яна «ўртача одам бўлиш»
белгиларини
излади, топди,
анчагина топди,
аммо
хилватга кириб йиғлар эди. У ўзини турмага олиб кети-
лаётган маҳбусдай сезарди: унда қанақа хулҳлар бор
эканини билмайди; бир ёқдан тузукроқ камерага туш-
сам гўрга
эди деса, иккинчи ёқдан
қандай камера
бўлмасин, ҳозирдан кўникишга мажбур.
Унинг сўнгги
кунларда қиладиган иши Саидийдан
нуқсон, Мухторхондан фазилат излашдан иборат бўлиб
қолди. У Саидийнинг фазилатини нуқсонга, Мухтор-
хоннинг нуқсонларини фазилатга айлантирар эди. Бу
қийин иш бир неча ҳафта ичида уни шунча сўлитдики,
Саидий уни кўчада кўриб дарров пайқади.
— Нима бўлди, тобинг йўқми?— деди унинг кўзйга
тикилиб.
Мунисхон ерга қаради.
— Йўқ... Умримда ҳеч қачон ҳозиргидай соғ бўлган
эмасман.
— Рангинг қочгандай...
— Сенинг ҳам...
Бу тўғри, Саидийнинг ҳам ранги кетган, чунки у
ҳам бир
неча ҳафтадан бери, Мунисхон сингари, шу
қийин ишни қилар — Мунисхоннинг
фазилатларидан
нуқсон ясар эди. Икковининг фарқи шундаки, Мунис-
хон ўзини алдай олмаган — фазилатдан нуқсон ва нуқ-
сондан фазилат ясашдан ожиз келган минутларида йиғ-
ларди, Саидий эса ичар эди.
Иккови узоқ жим қолганидан кейин Саидий:
— Қутлашим мумкинми?— деди.
Бу сўзни у жуда тез айтди, аммо айтиб бўлгунча
кўзидан ёш чиқиб кетаёзди.
— Мумкин!— деди Мунисхон ўзини хурсанд кўр-
сатишга тиришиб.
Мунисхон шу билан, бўлажак куёвини яхши кўри-
шини, ўзини бахтиёр ҳисоблашини билдирмоқчи бўлди.
Саидий бунга ишонмаса ҳам, ҳар қалай, Мунисхоннинг
шу ҳаракати унинг юрак-бағрини эзиб юборди.
Саидий унинг билагидан ушлаб:
142
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Орамизда...— деб гап бошлаган
эди, Мунисхон
сўзни кесди.
— Бўлди, бўлди... Қалин ўртоқ эдик, аммо нима
бўлиб ўшандайлар... бўлганига ўзим ҳам ҳайронман.
Саидий унинг билагини секин қўйиб юборди.
XXXIV
Мунисхоннинг тўйи шу йилнинг кузида
бўладиган
эди. Саидий сўнгги ойлар ичида Мунисхоннннг фази-
латларидан нуқсон ясашдан чарчаб, ўзига тасалли бе-
риш учун янги, ўз
назарида ундан кўра
жўнроқ нш
топди, қачон
шу тўғрида ўйласа дарҳол ўзига-ўзи:
«Мен уни олмоқчи эмас эдим, муҳаббат
боғлаганим
йўқ», дейдиган ва кўнглининг фарёдини ичкилик билан
босадиган бўлди.
Бусиз ҳам «маст бўлиш пайшанбалари» Аббосхон,
Салимхонлар суҳбати, домла билан бўлган ўтирнш-
лар — ҳаммаси Саидийга рюмка тутар, қаерга борса
қаршисидан шиша чиқар эди.
Бу орада Сорахон унинг олдига тез-тез кириб тура-
диган бўлди. Қачондандир
бошлаб чой ва
овқатни
оқсоч хотин
эмас, Сорахон олиб кира бошлади, яна
кечалари кириб Саидийнинг чойга майлини ҳам сўраб
қўяр эди. Бундан кейин тез фурсатда домланинг хоти-
ни ҳам юз кўришди. Пакана, ориқ, юзи кўкимтир — за-
ҳил
бу хотин Саидий
билан биринчи
кўришганида
«ўзимнинг ўғлим бўласиз», деди, иккинчи кўришганида
эса титраб-қақшаб оқсоч хотиннинг ярамас хулқлари
бор эканини
айтиб берди. У худди ҳозир шу оқсоч
билан уришаётгандай,
юпқа лаблари бир-бирига тег-
май, заҳил ранги кулранг бўлиб кетди, кўз жияклари
қизарди. Саидий буни «Нега чой, овқатни оқсоч хотин
олиб кирмайди?» деган сўроғига жавоб деб ўйлади.
Сорахон бир кирганда Саидий бошқа гап тополмай:
— Оқсоч хотин шундақа ёмонми, Сорахон?— деган
эди, Сорахон қўл силтаб:
— Онамнинг ўзлари ҳам уришқоқлар,— деди.
Сорахоннинг онаси
ҳар кирганида уйда кўнгилсиз
бир воқеа ёки
жанжал бўлиб ўтгандай бир кайфнят
қолар эди.
Бир куни Сорахон ҳеч кутилмаган бир иш қилди:
Саидий бир кечаси одатдагидан кўра ҳушёрроқ келди-
да, яна кўчага чиқиш нияти бўлганлиги сабабли ечин-
143
www.ziyouz.com kutubxonasi
май, каравотга чўзилди. У хаёл суриб ётганида секнн
эшик очилиб, Сорахон чойнак олиб кирди. Саидий ўзи-
ни уйқуга солиб ётаверди. Сорахон қўлидаги чойнакни
каравотнинг боши томонидаги курсига қўйди-да, Саи-
дийни уйғотди. Саидий уйғонмади. Сорахон уни учиб
қолган гумон
қилиб секин оёқ кийимини ечди, устига
кўрпа ёпиб чиқиб кетди.
Саидий ўрнидан турнб, чойнакни олиб кўрди. Бу —
совуқ чой эди.
Учиб қолган одамнинг оёқ кийимини
ечиш, устига кўрпа ёпишни ҳар ким ҳам билади, аммо
ўшандай кишининг бош томонига, бошқа жойга эмас,
уйғониб
пайпаслаганда қўли
етадиган жойга совуқ
чой қўйиш ҳар кимнинг иши эмас! Наҳот Сорахои шуни
билса! Демак, туппа-тузук! Саидий шифтга қараб узоқ
ўйланиб ётди. Унинг кўз олдидан бу кунгача кўрган
қизлар ўта бошлади.
Буларнинг ичида Сорахон қўли-
даги чойнаги билан ажралиб турар эди. Саидий шунча
вақтдан
бери биринчи мартаба унинг афт-бошига ту-
зукроқ қарашга қарор берди.
Эрталаб Саидий Сорахонга миннатдорчилик
бил-
дирмоқчи
бўлган эди, эрталабки чойни, нима бўлиб,
яна оқсоч олиб чиқди. Сорахон шу куни кечқурун ҳам
чиқмади ва шунақаси уч кун йўқ бўлиб кетди. Учинчи
кун кечқурун Саидий Мирза Муҳиддин билан чиқиб
кетаётганида уни дарвозанинг олдида учратди. У духо-
ба паранжи ёпинган, қўлида чиммат, кўчанинг нариги
юзндаги бир қиз билан хайрлашар эди. Саидий у билан
сўрашмоқчи бўлиб Мирза Муҳиддиндан кейин қолди.
Сорахон юзини чиммат билан тўсиб, Мирза Муҳиддин-
ни ўтказиб юборди-да, ўзига одат бўлмаган бир абжир-
лик билан бурнлиб бнр қадам ташлаганида Саидийга
тўқнаш келди. Саидий сўрашгани қўл узатди.
— Нима бўлди,
Сорахон, чиқмайдиган бўлиб кет-
дингиз?— деди
кайфдан
қисилиб
милтиллаб турган
кўзларнни унинг кўзнга тикиб.
Сорахон бу қарашга бардош беролмай, унинг кўк-
рагига қараб туриб:
— Қовун санлнга чиққан эдпк...— деди ва Саидий-
нинг оқ
шоҳи кўйлагига қаердандир
илашган қизил
ипни олиб ташлади.
Чойнак уни ҳамма қизлардан ажратган бўлса, бу
ипни олиб ташлаши уни Саидийга озгина яқинроқ кел-
тирди. Оқ кўйлакка қизил ипнинг ёпишиб туриши бир
нуқс — камчнлик. Ҳар қандай камчиликни шу камчи-
ликдан манфаатдор
бўлмаган киши
тез
пайқайди.
144
www.ziyouz.com kutubxonasi
Демак, Сорахон Саидийнинг нуқсонли бўлишидан ман-
фаатдор эмас!
Саидий Сорахоннинг тез-тез кириб туришини илтимос
қилди, бу илтимосни хайрлашишда бошқа гап тополма-
гани учун қилмади, лекин нима муддаода қилганини очиқ
билмас эди. Шу кўришишда Саидий катта бир нарса кашф
қилди; Сорахоннинг кўзи қора, кнприклари бу кунгача
кўргани ҳамма киприклардан узун.
Шу кундан бошлаб Сорахон ҳар кирганида Саидий
янги бир нарса кашф қила бошлади... Ахири бир куни
«Сорахон хунук, бу рсст, аммо истараси иссиқ», деган
фикрга келди, бир ҳафтадан кейин эса бу фикрга яна
янги бир фикр қўшди: «Баъзи қизлар чиройли бўлса ҳам
истараси совуқ бўлади, ҳуснда истаранинг
аҳамияти
зўр».
— Муҳаббат нима?— деди Саидий бир куни Жамол
Каримийга, бўшатган рюмкасини столга қаттиқ қўйиб.—
Ҳайвоний хоҳиш, лекин унинг яланғоч ўзи эмас, ҳисдан
гуллар ясаб безалганн. Бу гуллар қуриб тушса, ҳайвоний
хоҳишнинг ўзи қолади. Ш у сабабли никоҳ учун муҳаббат
шарт эмас. Шунинг учун «Бу хотин хунук, буниси чирой-
ли», дейишда маъно йўқ.
Бу тўғрида
Do'stlaringiz bilan baham: |