9
КИРИШ
Географик карталарнинг асосий ва ўзига хос хусусиятлари, бу уларнинг
математик аниқ тузилганлигидир. Карталарнинг геодезик асосига таяниш йўли
билан ва карталарнинг математик асоси ёрдамида математик аниқликка
эришилади.
Шу
туфайли
картографик
тасвирларнинг
картага
жойлаштирилиши, улар томонидан акс эттириладиган воқеъаларнинг ва
объектдаги ҳодисаларнинг жойлашишига тўғри келади.
Геодезик асос деганда, карталарни яратиш учун керакли бўлган геодезик
маълумотларнинг йиғиндиси тушунилади. Бу
масалалар батафсил геодезия
фанида кўриб чиқилади.
Математик картографияни ўрганиш предмети - картани яратиш жараёни
бошланувчи картанинг математик асоси ҳисобланади. Мазкур масалани ҳал
қилишда маълум математик қонунлар қўлланилади . Улар картографияланувчи
юза ва текислик нуқталари координаталарининг ўзаро алоқасини ўрнатади,
яъни картографик тўр танлайди, картографик тўр қурилади, сўнгра уларнинг
масштаблари, ўлчашлари, карталарнинг компоновкаларини аниқлаш
геометрик жабҳалари , чизилиши ва номенклатураси ҳақидаги барча масалалар
ҳал қилинади.
Шундай қилиб, математик картографиянинг катта қисмини картографик
проекциялар назарияси эгаллайди. Картографик проекцияларни яратиш қадим
ўтмишда бошланган. Бунда Ернинг шарсимонлигини ҳақидаги тасаввур ёрдам
берган. Ўтмишнинг юксак олимлари бу масалани ҳал қилиш учун катта ҳисса
қўшган. Мутафаккир Фалес Милетский (625-547 эр. олдинги) юлдузли осмон
картаси учун гномоник проекцияни тузган. Эротесфен Киренский (эрамиздан
олдинги 276-194) тенг оралиқли цилиндрик проекцияда қуруқлик
тасвирланган хартани тузди. Математик ва астроном Аполлонию Пергскийга
(эрам.олдинги 260-170) ортографик проекция маълум эди.
Буюк астроном
Гиппарх (эр.олдинги 160-125) ортографик ва стереографик проекцияларни
қўллаб, географик координаталарни келтириб чиқаради ва аниқ карталар учун
кенгликлари ва узокликлари ўлчанган таянч пунктларининг кераклигини
10
биринчи бўлиб кўрсатган. Клавдий Птоломей (90-160 йиллар атрофида)
псевдоконусли
проекцияни тузди, бошқа проекцияларни кўллади ва конусавий
проекцияларни тузиш усулини ишлаб чиқди.
ХI асрда ватандошимиз Беруний Хоразмда ишлаб, шарсимон глобуляр
проекциясини яратди. ХУ асарда денгиз сайёҳи – Генрих квадрат-цилиндрли
проекцияни қайта тиклади. Ҳиндистонга ғарбий денгиз йўлини излаш сабабли
Паоло Тосканелли псевдоцилиндрли картани яратди.
Буюк картограф
Г.Меркатор (Герард Кремер, 1512-1594) дунё картаси учун тенг бурчакли
цилиндрик проекцияни қўллади, бу кейинчалик унинг номи билан аталди.
ХУП-ХУШ асрларда геодезия фани гуркираб ривожланди. Ўтказилган
кенг геодезик ўлчаш ишлар ва топографик
план олишлар картографик
проекциялар назариясининг ривожланишига кўмаклашди. Немис олими
Т.Г.Ламберт (1728-1777) тенг бурчакли проекциялар назариясини тузди.
Петербург фанлар академияси аъзоси Л.Эйлер (1707-1783) тенг
катталикдаги проекцияларини ўрганди. Буюк немис математик К.Ф.Гаусс
(1777-1855) бир юзанинг бошқасига акс этиш назариясини ишлаб чиқди.
Француз олими Н.А.Тиссо (1824-1897)
картографик проекцияларда
хатоликлар умумий назариясининг якунланган кўринишида баён қилди.
1856 йилда буюк рус математиги П.Л.Чебышев (1821-1894) «энг
фойдали» проекция хақидаги муҳим назарияни яратди.
Чунончи дарсликда математик картография фанини ўрганадиган олий
ўқув юртлари ва коллежлар талабалари учун зарур бўлган маълумотлар ва
уларнинг турлари, хилма хиллиги, усуллари тегишли мисоллар билан қисқа ва
лўнда қилиб баён қилинди.
Дарсликнинг ёзишда бир қатор хориж олимларнинг охирги йилларда чоп
этган ишларидан ва интернет маълумотлардан атрофлича фойдаланилди.
Ушбу дарслик шу соҳадаги ўзбек тилида ёзилган илк китоб бўлгани ва
қисқа фурсатда тайёрланиши
зарурлиги сабаб, камчиликлардан фориқ эмас.
Шунинг учун муаллифлар дарслик тўғрисида билдирилган барча фикр ва
мулоҳазаларни мамнуният билан қобул қиладилар.