Ундалмали гапларда ифодаланган аксиологик модалликнинг прагматик ва семантик вазифаси



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana25.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#294450
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
undalmali-gaplarda-ifodalangan-aksiologik-modallikning-pragmatik-va-semantik-vazifasi

 
 
 


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 1 | ISSUE 3 | 2020 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804 
Academic Research, Uzbekistan 249  www.ares.uz 
КИРИШ 
Модаллик категорияси тилшуносликнинг доимий равишда ўрганиб 
келинаётган ҳодисалардан биридир. Ушбу ҳодиса шу пайтгача тил тизимининг 
синтактик сатҳига хос категория сифатида қаралган бўлса, ҳозирда эса матн 
таркибидагина шаклланиб, ойдинлашадиган когнитив-дискурсив ҳодиса 
сифатида ўрганилиб келинмоқда. Модалликнинг ифода имкониятлари жуда 
кенг, сабаби бу ҳодиса тилнинг барча сатҳларида- фонетик, лексик, морфологик, 
синтактик сатҳларида, шунингдек, матннинг ҳар қандай турида ўзини намоён 
этади. 
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Инсонлар ўртасидаги коммуникатив алоқани таъминлайдиган бирлик нутқ 
эканлиги маълум ҳодисадир. Шу жараённинг, яъни коммуникация учун яроқли, 
прагматик жиҳатдан ихчам ҳамда мазмунли матннинг яратилишида модаллик 
категориясининг ролини алоҳида таъкидлаш зарур. Тилшуносликда бу 
тушунчани ойдинлаштирувчи турли хил қарашлар мавжуд. В.В.Виноградов ва 
унинг издошлари модалликка “гап мазмунига сўзловчининг ҳиссий муносабати” 
[3, 259] деб таъриф беради. Н.Маҳмудов ва А. Нурмоновлар сўзловчи маълум 
объектив мазмун, воқелик ҳақида ахборот бериш давомида шу воқеликка 
ўзининг шахсий муносабатини (тасдиқлаш, тахмин, ишонч ва бошқалар ) ҳам 
ифодалаш мумкинлигини, ана шу муносабат модал муносабат саналишини 
таъкидлаганлар [4,60]. Проф. Б.Ўринбоев эса модалликни гапнинг асосий 
бирлиги, гап семантикасининг энг муҳим компоненти эканлигини айтиб
объектив ва субъектив турлари борлигини эътироф этади [9,122]. Бундан 
ташқари модаллик тадқиқотчиси Ю. Мирзааҳмедова “модаллик нутқда 
воқеланаётган фикрга сўзловчининг мойиллик даражаси, майли қандай 
эканлигини кўрсатади”, деб таъкидлайди [5, 71]. 
Модаллик прагматиканинг асосий ва кенг ўрганилаётган категорияларидан 
саналади. Модалликнинг турли баҳо ифодаловчи семалари ва уни ифодаловчи 
воситалар тадқиқига бағишланган илмий қарашлар мавжуд, лекин шу кунга 
қадар субъектив модалликнинг тури бўлган аксиологик модалликнинг синтактик 
сатҳ бирликлари орқали, хусусан, ундалма қатнашган гапларда ифодаланиши 
монографик планда ўрганилган эмас. 
Ўзбек тилшунослигида ундалма ҳақидаги илк маълумотларни Фитратнинг 
“Наҳв” асарида учратиш мумкин [8,32]. Шунингдек, А. Ғуломов, М. 
Асқарова, Ғ. Абдураҳмонов, А. Сайфуллаев, Н. Маҳмудов, А.Нурмоновлар ҳам 
ундалма ҳақида ўзига хос қарашларни илгари сурадилар. Ўзбек тилшунослигида 



Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish