2
Мирзаев А.А., Сотволдиев А.Э.
МАШИНАСОЗЛИК
ТЕХНОЛОГИЯСИ
А С О С Л А Р И
Ўқув қўлланмаси
Фарғона –техника - 2001
3
ББК 34,5
УДК 621,01
МАШИНАСОЗЛИК ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСЛАРИ. Ўқув қўлланма.
Мирзаев А.А., Сотволдиев А.Э. Фарғона – 2001.
Ўқув қўлланмада машинасозлик технологияси асослари,
технологик машиналарни намунавий деталларини тайёрлашни илғор
технологик жараёнлари хамда уларни йиғишни замонавий усуллари
тўғрисида маoлумотлар келтирилган.
Қўлланма бакалаврларни технологик машиналарни ишлаб
чиқаришни прогрессив технологияларини, ишлов берилаётган
Деталнинг ўзига хос хусусиятлари, аниқлик, тозалик ва техник
иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан тайёрлашга ўргатади.
Шунингдек, ўрганилган хар хил мавзуларни мустахкамлаш ва назорат
қилиш учун саволлар, хамда тест саволлари берилган.
Ўқув қўлланмаси 55205600 “Машинасозлик технолгияси,
машинасозлик
ишлаб
чиқаришлари
жихозлари
ва
уларни
автоматлаштириш”, 5520700–«Технологик машина ва жихозлар»,
5521200 “Транспорт воситаларини ишлатиш ва тахмирлаш” таoлим
йўналишлари бўйича ўқиётган талабалар учун мўлжалланган.
Тақризчилар:
т.ф.н., доцент Алиматов Б.А.,
т.ф.н., Мадаминов Б.А.
4
Сўз боши
Машинасозлик – янги жамиятнинг моддий техника базасини
яратувчи ва мамлакатимизнинг техник тараққиётини ривожланишини
белгиловчи соха, чунки у саноатнинг турли тармоқларини янги
техника, ишлаб чиқариш воситалари билан таoминлайди. Шунинг
учун
машинасозлик-ишлаб
чиқаришнинг
барча
сохаларини
ривожланишига катта тасир кўрсатувчи саноатниннг мухим
тармоқларидан бири.
Машинасозлик технологияси ишлаб чиқариш дастурига асосан
белгиланган муддат ичида талаб этилган сифат даражасида мехнат
хамда моддий ресурсларни кам сарфлаган холда машина ва
механизмлар яратиш қонуниятларини ўрганувчи фандир.
Технология инсон биринчи маротаба мехнат қуролларини
ярата бошлаган даврда туғилган бўлсада у фан сифатида анча кейин
шаклланаган. Унинг фан сифатида шаклланишнинг асосий
шартларидан
бири
инсоннинг
мехнат
қуролларини
такомиллаштиришга ва ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишга
бўлган интилишларидадир. Машинасозлик технологияси бўйича
ўтказилган нуфузли халқаро илмий–техник анжуманларда таoкидлаб
ўтилишича машинасозликни ривожланишида хозирги кунда икки
йўналиш асосий ва белгиловчи бўлиб қолмоқда. Булардан бири ишлаб
чиқариш
жараёнининг
ва
уни
технологик
тайёрлашни
интеллектуаллаштириш: бу ўз навбатида лойихалаш бўлимларида ва
бевосита ишлаб чиқариш жараёнларида хисоблаш машиналари ва
автоматлаштириш воситаларидан кенг кўламда фойдаланишдан
иборатдир. Чунки, интеллектуал лойихалаш ва ишлаб чиқариш
тизимлари тайёр махсулот турининг биридан иккинчисига ўтишни
мосланувчанлигини
таoминлайди.
Иккинчи
йўналиш
инсон
эхтиёжини индивидуаллигини хисобга олган холда бир хил вазифани
бажарувчи турли кўринишдаги машина ва механизмлар яратишдан
иборатдир.
Ушбу ўқув қўлланмада машинасозлик технологияси асослари,
машина ва механизмларнинг намунавий деталларини тайёрлашнинг
илғор технологиялари хамда уларни йиғишнинг замонавий усуллари
тўғрисида маoлумотлар мужассамлаштирилган. Ўқув қўлланма –
бакалавриатда таoлим олаётган талабаларнинг рейтинг назоратини
5
турли кўринишларига мустақил тайёрланишида фойдаланиши учун
мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |