Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


САМОЛЁТ РАДИОАЛОҚАСИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ ҲАҚИДА



Download 7,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/260
Sana25.02.2022
Hajmi7,67 Mb.
#291106
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   260
Bog'liq
2-qism-toplam-4-5-mart

САМОЛЁТ РАДИОАЛОҚАСИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳ.Х. Мадаминов (доцент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Ҳ.Н. Валиев (магистрант, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Ҳаво кемаси ва ер усти станциялари орасидаги барқарор ва ишончли 
алоқа авиация учун ўта муҳим ҳисобланади. У самолётнинг жойлашиш ўрни, 
унинг борт тизимларининг ишлаши тўғрисида маълумотларни узатиш учун 
зарур. Сўнгги йилларда самолётдан йўловчилар ҳолати бўйича видео 
маълумотларни узатишни ташкил этиш вазифаси долзарб бўлиб қолди. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ACARS тизимидан фойдаланилмоқда. 
ACARS - Aircraft Communications Addressing and Reporting System ёки 
авиацион алоқа манзилли-ҳисобот тизими деган маънони англатади. ACARS 
сигналини модуляциялаш амплитуда модуляциялаш бўлиб, тонлар 
- 1200 Гц 
ва 2400 Гц 
ишлатилади. Ишчи частоталар 130 МГц атрофида. Маълумот-
ларнинг бир қисми овозли радиоалоқа орқали узатилиши мумкин, аммо агар 
гап катта ҳажмли маълумотлар кетса, экипажд бунга шунчаки вақт 
бўлмаслиги мумкин, бундан ташқари, агар барча хабарлар овоз билан 
узатилганда эди, ҳаво ҳаракатининг интенсивлиги юқори бўлган ҳудудларда 
авиацион диапазондаги частоталар етишмас эди (1-расм). 
Овозли радиоалоқанинг яна бир жиддий камчилиги маълумотларни 
қабул қилишда хатоликлар эҳтимолининг жуда юқорилиги ҳисобланади, 
биринчидан, радиоалоқа турли хил ҳалақитларга учрайди, бу эса қабул 
қилишни ёмонлаштиради, иккинчидан, маълум инсон омили: инсонлар хато 
қилишади ва учувчилар ҳам бундан истисно эмас, битта рақамни эшитиш 
билан инсон бошқасини ёзиши мумкин, агар кўп ҳолларда алоқа инглиз 
тилида бўлишини ҳисобга олсак, хатоликлар эҳтимоли янада ошади. ACARS 
тизими самолёт ва ер усти станцияси орасида хабарларни кодланган шаклда 
алмашлаш имконини беради, фойдаланувчи учун эса бу хабарлар матн 
шаклида тақдим этилади
2

Афсуски, ACARS тизими ёрдаида самолёт бортидан йўловчилар билан 
тасвирларни узатиш мумкин эмас. Буни сунъий йўлдошли орқали алоқада 
амалга ошириш яхши. 
1-расм. ACARS тизими 
2
ADS
‐B. [Электронный ресурс]. – Режим доступа: 
http://era.aero /technology/ads-b-2/.


48 
Бундай тизимлардан бири ADS-B тизими ҳисобланади. ADS-B тизими 
ҳаво ҳаракатини кузатиш ва бошқариш тизими бўлиб, у анъанавий радар 
тизимларини кенгайтирди. ADS-B симсиз уланиш нуқталари (Wireless Access 
Points) сифатида ер усти станциялари ва мижозлар (Clients) сифатида ҳаво 
кемалари қатнашадиган катта симсиз тармоққа ўхшайди. 
Самолётлар ўзларининг жойлашиш ўринларини тармоқ орқали хабар 
қилди ва бунга жавобан ер усти станцияларидан трафик ва бошқа 
маълумотларни олади. 
Ердаги компьютерлар барча маълумотларни бирлаштиради ва пайдо 
бўлаётган муаммолар тўғрисида диспетчерларни огоҳлантиради. 
Ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимига ADS-B қуйидаги сабабларга кўра 
керак: 
Радарлар катта, қиммат; 
Радарларнинг ишлаш масофаси релъефга, об-ҳаво шароитига боғлиқ ва 
масофа чекланган. 
Диспетчерларга ADS-B қуйидаги сабабларга кўра керак: 
У самолётларни бошқаришда яхшиланган сервисларни, шунингдек
самолёт кабинасидаги учувчилар учун об-ҳаво ва бошқа самолётларнинг 
ҳаракатлари тўғрисида жуда кўп фойдали маълумотларни тақдим этиш, ҳаво 
кемасини олиб бориш билан хавфсизликни оширади орқали хавфсизликни 
оширади. Маршрутни янада самарали режалаштиришга имкон беради. 
ADS-B тизимининг асосий хусусиятлари: 
Ҳар бир самолёт ҳар секундда ўзи ва жойлашиш ўрни ҳақидаги 
маълумотларни узатади. 
Ер 
усти 
тизимлар 
барча 
маълумотларни 
бирлаштиради 
ва 
диспетчерларга яққол кўринишда узатади. 
Ер усти тизимлари барча ишлов берилган маълумотларни (шунингдек, 
ер усти радарларидан олинган маълумотларни) секундига бир марта осмонга 
тескари узатади, радиокўриниш чегараларида бўлган исталган ҳаво кемаси бу 
маълумотларни қабул қилиши ва ишлатиши мумкин
3
.
Ер усти станциялари, шунингдек, график ҳаво об-ҳаво ва NOTAMS каби 
қўшимча парвоз маълумотларини узатади. NOTAMS телекоммуникациялар 
орқали тарқатиладиган, ҳар қандай аэронавигация воситасида ташкил этиш, 
шароитлари ёки ўзгаришлар, хизмат кўрсатиш, процедура ёки хавфлилик 
тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган номахфий билдиришлар ёки 
огоҳлантиришлар ҳисобланади, уларни парвозлар билан боғлиқ ходимлар ва 
тизимлар учун ўз вақтида билиш муҳим (2-расм).
Ер усти алоқа тизимлари хизмат кўрсатадиган юқори зичликли 
ҳудудлардан ташқари, авиацион ҳаракатдаги алоқа хизмати (маълумотларни 
узатиш ва нутқли алоқа) авиацион ҳаракатдаги сунъий йўлдошли алоқа 
(AMSS) учун ажратилган частоталарда амалга ошириладиган сунъий йўлдош 
орқали трансляциялашни ишлатади. “Ҳаво-ер” алоқаси юқори ҳаракат 
3
Как работает система ACARS.– Режим доступа: 
http:// skynav.ru›аcars. 


49 
зичлигига эга бўлган аэродромлар ҳудудлари ва ҳаво маконига хизмат 
кўрсатиш учун ҳалигача ишлатилади. 
2-расм. ADS-B тизими 
Авиацион 
электр 
алоқа 
тармоқлари 
концепцияси 
(ATN) 
мувофиқлаштирилган алоқа протоколларидан фойдаланиш ёрдамида охирги 
фойдаланувчилар ва турли “ҳаво-ер” ва “ер-ҳаво” алоқа нимтизимлари 
орасида маълумотларни рақамли узатиш пакетларини ўзаро алмашлашни 
таъминлайди. 

Download 7,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   260




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish