Microsoft Word kr dahshat ziyouz com doc



Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/68
Sana21.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#28968
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   68
Bog'liq
Abdulla Qahhor hikoyalari pdff

www.ziyouz.com кутубхонаси
65
Тўйдан кейин орадан бир ой ўтар-ўтмас келин ғалати бир дардга йўлиқди: баъзан кечалари 
ҳадеб чучкирадиган бўлиб қолди; докторга кўринган экан, доктор «бу дарднинг давоси — денгиз 
ҳавоси» дебди. Домла эртасига эрталабдан идорама-идора югурди, соат тўртга қолмасдан 
путёвка билан поезд билетини келтириб келинга топширди.
Кечқурун эшик олдига кўкиш такси кўндаланг бўлди. Домла, куни бўйи елиб-югуриб ҳолдан 
тойганига қарамай, иккита оғир чамадонни машинага ўзи олиб чиқди ва багажникка ўз қўли 
билан жойлади; ўша енгсиз қизил кўйлагини, қизил шляпасини кийиб ҳовлидан яна хўрозқанд 
бўлиб чиққан келинга машинанинг эшигини очиб берди, кейин чиқиб ёнига ўтирди. Машина 
жўнади, жўнадию, тезлаб дўнгроқ кўприкдан ўтишда нима бўлиб багажникнинг қопқоғи бир 
кўтарилди-да, бояги иккала чамадон отилиб чиқди. Иккала чамадон, худди бир-бири билан 
чопишгандай, ирғишлаб-ирғишлаб талай ергача бордию, бири йўлнинг ўртасида, иккинчиси тро-
уарга чиқиб тўхтади. Шофёр бундан кечроқ хабардор бўлди шекилли, машина қирқ-еллик қадам 
нарида тўхтади. Машина тўхташи билан домла эшикдан отилиб чиқди, чамадонларга қараб 
югурди ва кетидан чопган шофёр, чойхонадан югуриб тушган уч-тўрт кишининг кўмагини рад 
қилиб, ҳар бирини бир одам зўрға кўтарадиган икки чамадонни ўзи якка кўтарди ва машинага 
томон юрди. У ярим йўлгача чамадонларни азод кўтариб, бардам қадам ташлаб борди-ю, ундан 
нари ранги оқариб, тиззалари қалтираб тентирай бошлади; шундоқ бўлса ҳам, номус кучли, бир 
илож қилиб машинага етиб борди; чамадонларни қўйдию, бирдан кўзларини ишқаб, машинага 
кириб кетди. Шофёр чамадонларни яхшилаб жойлади.
Машина қўзғалди, қўзғалдию, ўн-ўн беш қадам юрмасдан, бирдан эшиги очилди, хўрозқанд 
додлаганича ўзини ерга отиб, икки-уч юмалаб кетди. Одам йиғилди. Хўрозқандни кўтариб 
олишди. Хўрозқанд гапиролмас, дир-дир титраб, кишнагандай бир товуш чиқарар ва қўли билан 
машинани кўрсатар эди.
Бир неча киши машинага томон югурди. Шофёр қўрқиб, нима бўлганига тушунолмай, бир чеккада 
турар эди. Одамлар машинани очиб қарашса, домла... ўлиб қолипти!
Eртасига домлани кўмиш маросими бўлди. Маросимга маҳалладан одам кўп қатнашмади, 
афтидан, домла кўп одамнинг қалбида бундан бир ой бурун ўлган, кўплар ўша тўйни домланинг 
жанозаси ҳисоблашган эди...
1956

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish