Microsoft Word kr dahshat ziyouz com doc



Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/68
Sana21.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#28968
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   68
Bog'liq
Abdulla Qahhor hikoyalari pdff

www.ziyouz.com кутубхонаси
57
— Тўғри, — деди режиссёр, — шундоқ бўлиши керак. Механизатсия масаласини олганимизда, 
бизга нима керак? Бизга воқеа керак. Воқеа бўлиши учун нима керак? Қарамақаршилик керак. 
Мана, масала шунда, қарама-қаршиликда. Биз биламизки, ҳар бир янгилик қаршиликка учрайди. 
Демак, механизатсия ҳам қаршиликка учраши керак. Бизга манна шуни айтиб берсаларинг 
кифоя. Механизатсияга қарши чиқишлар бўлиб турадими, бўлса қарши чиққан одамларнинг 
далил ва исботлари нималардан иборат?
Ҳатамова лабидаги табассумни яшириш учун тез-тез чой ҳўплар экан:

Қани, Даврон ака, нима дейсиз? — деди.
Даврон ака аввал Ҳатамовага, кейин раисга, сўнгра режиссёрга қаради-да, бўйнини қашлар экан, 
илжайиб:

Ўттизинчи йилларда қаёқда эдингиз, мулла ака! - деди.
Ноқулай жимлик чўкди.
— Бизнинг қишлоқларда ҳозир механизатсияни қаршиликка учрайдиган, одамлар чўчийдиган 
янгилик деб бўлармикин? — деди раис хиёл табассум қилиб. — Республикамизда ҳозир икки 
юздан ортиқ МТС бор. Қани, сен нима дейсан, Қундузхон?
Қундузхон, гапиргиси келиб турган бўлса ҳам, нимадандир истиҳола қилиб турган бўлса керак, 
дарров гап бошлади:
— Мен даламизга биринчи трактор чиққан йили туғил-ган эканман. Ҳали Даврон акам ўттизинчи 
йиллар дедилар. Ўша йиллари механизатсияга қарши чиққан одамлар бўлса бўлгандир, нимага 
десангиз, механизатсиянинг нималигини билишмаган. Лекин ҳозирги вақтда, механизатсия 
колхоз-нинг жони эканини ҳар бир колхозчи кўриб, билиб турганда механизатсияга қарши одам 
бўлиши... билмадим. — Масалан, чоллар бўлиши мумкин, — деди шоир.
— Чоллар? Мен ерни қўш ҳўкиз билан ҳайдаб кўрган эмасман. Унинг азобини билмайман, чоллар 
билишади. У вақтларда энг мўл ҳосил ўн тсентнер экан, мен буни эшитганман, лекин чоллар ўз 
кўзлари билан кўришган. Картинага олинадиган бўлса ҳақиқатни олиш керак.
Яна ўнғайсиз жимлик чўкди.
— Албатга, меҳмонлар ҳам буни билишади, — деди Ҳатамова, - лекин, ўзлари айтгандай, бир 
воқеа керак. Булар сохта бўлса ҳам бир воқеа яратиб шу баҳона билан колхозни, 
механизатсиянинг кучини кўрсатмоқчи бўлишади-да. Шундоқми?

Ҳа, баракалла! — деди режиссёр. — Гап мана шунда!
— Тўғри, лекин колхозда ҳеч бўлмаса беш-ўн кун турсаларинг, колхоз билан дурустроқ 
танишсаларинг ҳақиқатга мос келадиган, жуда қизиқ картинабоп воқеа ўзи чиқиб қолади. Агар 
турамиз, ўрганмиз, одамлар билан яхшироқ танишамиз десаларинг, марҳамат! Нима дедингиз, 
раис?
— Майли, бир ой турасизларми, икки ой турасизларми, қанча турсаларинг биз хизматда. — Ҳозир 
келаётсам қоровул Сафаралини сўкаётибди, — деди Ҳатамова аввал раисга, сўнгра меҳмонларга 
қараб. — Сафарали бизнинг тегирмончимиз. Жуда қизиқ йигит. Шу келиб қоровулдан сизларни 
сўрабди. Қоровул: «Нима қиласан?» деса, «Бизнинг тегирмон ҳам картинага тушиб 
қолармикин?» дебди. Шунга қоровул бўғилаётибди. «Ҳай, инсофинг борми, одамлар 
электростаннияни кўрсатгани уялиб қочиб кетди-ю, сен тегирмонингни суқасан», дейди. 
Сафарали ҳам бўш келмайди: «Менинг тегирмоним раёнда биринчи, сен тегирмоннинг фаҳмига 
етмайсан», дейди. Рост, тегирмонни жуда боплаган. Бу йигит бошқа ҳеч ишда ўзини 
кўрсатолмаган эди, шу ишга қўйдик, бунда ўзини кўрсатди. Тегирмончилик унга ота мерос, эртаю 
кеч тегирмон атрофида айлангани айланган. Тегирмон бунинг қўлига ўтгандан бери яхши 
даромад берадиган бўлди. Мен буни айтмоқчи эмас эдим, ҳали техникнинг қочиб кетганлигини 


Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор 

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish