Интегратив ѐндашув – турли фанлардан олинган билимлар, кўникма,
малака ва тажрибани ҳисобга олиш, таяниш, интеграция қилиш, чет тилида
коммуникатив, касбий коммуникатив, ижтимоий компетентликни баравар
ривожлантиришни назарда тутади.
Таълимда компетентлик ѐндашув - муайян натижаларга эришиш ва
муҳим компетенцияларни эгаллашга қаратилади. Компетенция бўлажак
касбий фаолиятга қараб шаклланиб боради. Бундай шароитда таълим
жараѐни янги мазмунга эга бўлади, у ўрганиш ва ўргатиш жараѐнига
айланади, яъни касбий ва ижтимоий аҳамиятга эга компентентликни
мустақил ўқиб ўрганиш, ижтимоий-меҳнат, маданий, маиший ҳамда маданий
ҳордиқ соҳаларда чет тилини қўллашга эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |