17
Талабаларнинг чет тили бўйича эгаллаган билим, малака ва кўникмалари
жорий, оралиқ ва якуний назоратлар орқали назорат қилинади.
Жорий назорат: ҳар бир дарсда алоҳида талаба билан ишлаб уларнинг
дарсга тайѐргарлик даражаси савол-жавоб орқали текширилиб, кундалик
баллар қўйиб борилади.
Оралиқ назорат: кафедранинг фан бўйича ишчи дастурига асосланган
ҳолда, хар бир семестрга қўйилган талаблар асосида бир қанча дарслар
ўтилганидан кейин ўтказилади. Натижаларни дастурда берилган талаблар
билан қиѐслаш орқали талабаларнинг малака ва кўникмалари қанчалик
ўсганлиги аниқлаб борилади.
Якуний назорат: фан бўйича бакалавриат курсининг якунида
ўтказилади. Якуний назорат ўтказилиши натижасида дастур талаблари
бўйича касбий чет тили компетенцияси аниқлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: