Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги


Дунёни фалсафий идрок этишнинг ўзига хос хусусияти



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

Дунёни фалсафий идрок этишнинг ўзига хос хусусияти, дунёни билиш, 
сезиш, кўриш ва тушунишнинг бутунлай янги соҳаси – фалсафа вужудга келишида 
намоён бўлади. Дарҳақиқат фалсафа – бу нафақат у ёки бу одам дунёқарашининг 
шакли, балки ижтимоий онг шакли, одамлар борлиғи ва билишининг умумий 
тамойиллари, уларнинг дунёга муносабати акс этувчи, табиат, жамият ва 
тафаккурнинг энг умумий қонунлари кашф этилувчи ва таърифланувчи маънавий 
фаолиятдир. Яъни бу дунёга ва инсоннинг ундаги ўрнига нисбатан қарашларнинг 
умумий тизимидир.
Бундай қарашлар замирини саволлар ва инсоннинг уларга жавоб топиш 
истаги ётувчи оқилона йўл билан олинган билимлар мажмуини ташкил этади. Аммо 
билиш шундай бир табиатга эгаки, бир саволга жавоб кўпинча бошқа бир талай 
саволларни юзага келтиради ва баъзан муаммога нафақат ойдинлик киритмайди, 
балки уни янада чигаллаштириб, инсоннинг қизиқувчанлигини оширади ва янги 
тадқиқотларга даъват этади. Хуллас, бунда ижод, тинимсиз изланиш, янгиликка 
интилиш муҳим ўрин эгаллайди. 
Агар мифология ва динда жавобга урғу берилса, билишнинг бутун мазмуни 
унда мужассамлашса, фалсафада савол, масала биринчи ўринда туради. У тўғри ва 
яхши таърифланган бўлса, муаммонинг моҳияти аниқ акс этади. Савол, масала 
инсонни ижодга рағбатлантиради, токи унга қониқарли жавоб олиниб, 
ҳақиқатнинг тагига етилганига ишонч пайдо бўлмагунича инсонни изланишга 
даъват этади. Бунда саволнинг ўзи, муаммонинг қўйилиши жавобдан кам аҳамият 
касб этмайди, баъзан ундан ҳам муҳимроқ деб қаралади.
Шуни ҳам қайд этиб ўтиш лозимки, фалсафа, гарчи муайян натижаларга, 
мукаммал таърифларга, узил-кесил хулосаларга интилса-да, лекин шунинг ўзи билан 
кифояланмайди. Фалсафани аввало инсон маданияти соҳасида юз бераётган, турли 
қарама-қаршиликлар ва ўзаро таъсирлар билан узвий боғлиқ ва айни вақтда ўзга 
соҳаларга ўтиш ва уларда гавдаланиш қобилиятига эга бўлган маънавий жараён 
сифатида тушуниш лозим.
Бундан хулоса шуки, фалсафий мушоҳада юритиш савол бериш, шубҳа 
қилиш, жавоблар излаш ва куни кеча ечилган деб ҳисобланган, шак-шубҳасиз бўлиб 


туюлган масалаларга қайтиш демакдир. Фалсафа учун «боқий», узил-кесил 
аниқланган ҳақиқатлар, «ноқулай», «илмоқли» саволлар ёки ман этилган мавзулар 
мавжуд эмас. Фалсафа саволлар бериш, нарсалар ва ҳодисалар моҳиятини англашга 
уриниш орқали билиш доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилади.
Хуллас, фалсафа ҳақиқат қандай бўлса, уни шундай ифодалаб 
кўрсатишдир, дин эса –унинг рамзий, тимсолий акс этиши. Фалсафа асос ва моҳият 
бўлса, дин тимсол ва шакл. Диалектик мунозара усули жамиятнинг кам сонли 
аёнлари учун керак. Ваҳий йўлидаги ифода – халқ оммасининг идроки, тарбия ва 
таълими учун керак. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish