ҲАҚИҚАТ ВА ЁЛҒОН
Ёлғон ва Ҳақиқат азал-азалдан оламда мавжуд экан.
Ҳақиқатнинг яшаши оғир, аҳволи жуда ачинарли, кайфияти ҳам
тез-тез ўзгариб турар, ҳаммадан дакки эшитар экан, ҳаммага ҳам
ёқавермас экан. Ҳақиқат тўғрилиги учун кўп азоб-уқубатларга
дучор бўларкан. У ўзининг туққанигаям ёқмаслигини яхши би-
лар экан. Шундай бўлса ҳам, ҳеч алдай олмас экан. Бунга виждо-
ни, тўғрилиги, иймони, ор-номуси йўл қўймас экан. Ёлғон гапи-
риб яшагандан кўра ўлганим яхши, дер экан. Ҳақиқат ҳар қандай
шароитда ҳам тўғри гапираверар экан. Фойдасига ҳам, зарарига
ҳам тўғри сўзлар экан. Ҳаёт қамчилари уни аямай саваларкан.
Бунга у парво ҳам қилмас эмиш. Ҳақиқат ҳеч кимдан ва ҳеч нар-
садан қўрқмас экан. Бунинг эвазига унинг кўзлари кўкариб, юз-
танларини чандиқлар қоплабди. Шундай бўлса ҳам у ҳалол, виж-
донли, диёнатли, иймонли одамлар дилида, тилида эканлигидан
фахрланар экан.
Кунлардан бир кун у Ёлғон билан учрашиб қолибди. Са-
лом-аликдан сўнг Ёлғон гап бошлабди: – Сенга раҳмим кела-
япти, юришингни қара. Кийимларинг ҳам эскириб кетибди-ку.
Ҳориб, чарчаб, тўзиб кетибсан. Юзларинг кўкариб, танангни
чандиқлар қоплабди-ку. Бунинг устига ҳамма олди-орқангдан
кесатиб гапиради. Нима қиласан, нуқул тўғри гапиравериб?!
Биласан-ку, бу ҳаммага ёқмаслигини. Менга ўхшаб кези кел-
ганда сал ёлғон аралаштириб гапирсанг, олам гулистон бўлади-
қолади. Дарров ҳурмат, эътиборга сазовор бўласан, афсус-
надоматларга қолмайсан. Офатлардан, азоб-уқубатлардан,
қийинчиликлардан осонликча қутулиб қоласан. Биласан-ку,
аксарият одамлар тўғри сўзлайдиганлардан чўчишади, ҳатто
қўрқишади. Чунки ҳамманинг ўзига яраша айби бор. Ай-
би очилиб қолишидан қўрқади-да. Айбсизни бу дунёда то-
пиш амримаҳол. Мана, мендан ўрнак олсанг бўлмайдими?
Ҳар қандай бало-қазолардан ёлғоним туфайли осонликча
қутулиб қоламан. Ёлғон-яшиқ, эгри сўзлаб сувдан доим қуруқ
208
чиқаман. Нима қиламан сенга ўхшаб, балога қолиб. Йўқ, аҳмоқ
эмасман. Менга ҳар қанча бўлса ҳам ёлғон ишлатиб, ўша пайт
эсон-омон қолиш муҳимдир, қолгани мени қизиқтирмайди. Ури-
шадими, ажрашадими, ўладими, қоладими, ёнадими, йўқ бўп ке-
тадими – бу уларнинг иши. Менга бўлса, барибир. Фақат ўзимни
ўйлайман. Ахир, ҳамма ўзини ўйлайди-ку? Тўғрими? Жин урсин,
сен билан гаплашиб, тилимгаям бир бало бўляпти. Шунинг учун
кўпчиликнинг менга эҳтиёжи бор-да. Ошиғим олчи, ялло қилиб
юрибман.
Бунга жавобан Ҳақиқат шундай дебди: – Рост, тўғри айт-
динг, эгри бўлсанг ҳам. Сен ҳодисалар рўй берган жойда, ўша
пайтда ёлғон гапириб қутулиб қоласан ўзингча. Гард юқтирмай
ёлғон сўзлаб, лаганбардорлик билан қутулсанг бўлгани. Кейини,
оқибати сени қизиқтирмайди. Аслида мен сенга ачинаман. Ин-
сон сен туфайли афсус ва надоматларга қолади. Чунки хато иш
қилаётганингни билмайсан. Сенда виждон, шарм-ҳаё, иймон,
пок лик, тўғрилик, ҳалоллик, оқибат деган тушунчалар умуман
йўқ. Яхшиям, бу тушунчалар сенга бегона. Бўлмасам бу по-
киза туйғуларниям булғар эдинг. Шунинг учун сенинг умринг
қисқа. Гўё ёлғонни ишлатишинг учун ҳеч бир тўсиқ, қийинчилик
йўқдай туюлади. Билсанг, энг катта гуноҳ алдашдир. Ўша пайтда
ёлғончилар қутулгандай бўлади. Ҳалол, пок инсонларни алдаган-
дай бўлади. Буни баъзилар бир-бирига айтишиб мақтанади ҳам.
Лекин аслида ўзларини ўзлари алдайди. Ҳар бир айтилган ёлғон
гап уларни янада виждонсиз, иймонсиз, пасткаш қилаверади.
Шунинг учун сени, яъни Ёлғонни – такаббурлар, ёлғончилар,
худбинлар, нокаслар, пасткашлар, туҳматчилар, иккиюзламачи-
лар, иймонсизлар ишлатади.
Ҳақиқатни ўша пайтда айтиш ниҳоятда оғир. Бу жуда катта
масъулият, ватанпарварлик, инсонпарварликни, довюракликни
талаб қилади. Мардлар ҳақиқатпарварликлари эвазига жондан
ҳам кечдилар. Аммо ҳар бир айтилган, айтилаётган, айтилажак
Ҳақиқат келажакда ўзининг ижобий натижасини берибгина
қолмай, инсонни янада тўғрисўз, ҳақиқатпарвар, виждонли, ий-
209
монли, ҳалол, ватанпарвар қилади. Ҳар бир Ҳақиқат, вақти келиб
келажакда ўзининг мевасини, албатта, беради. Ҳақиқат Ҳақга
яқин бўлади. Ҳақиқат эса эгилади, букилади, лекин синмайди.
Шунинг учун менинг умрим боқийдир!
Ҳақиқат ғурур билан ва ўз йўлидан дадил юриб кетибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |