Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар. 
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 14.03.2011 йилдаги 
109-сонли буйруғи. 
2. ТошДАУ ректори Б.А.Сулаймоновнинг 4.09.2013 йилда тасдиқланган “Қ/х экинлари 
генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги” кафедраси ва Паркент туман агросаноат касб-xунар коллежи 
билан ҳамкорлик шартномаси иш режаси 
БОШҚА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ АУДИТИ 
 
А.С.Шамшетов
ТошДАУ Нукус филиали 
 
Кириш 
Республика Президенти И.А.Каримов маърузаларида “....аудит, инжиниринг ва бошқа замонавий 
хизмат турларини ривожлантиришга алоxида эътибор қаратмоқдамиз”[1] деб таъкидлаб ўтганлар. 
Дарxақиқат, корхона молиявий xолатини яхшилаш кўп жиxатдан аудитнинг назарий, меъёрий-
xуқуқий, ташкилий-услубий жиxатларини мукаммал билишга боғлиқ. 
Тадқиқот услубиёти ва натижалари 
Молиявий натижалар аудити жараёнида асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа 
даромадларини текширишга ҳам алоxида эътибор қаратиш лозим. «Харажатлар таркиби... 
тўғрисидаги Низом»га мувофиқ асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа даромадларига 
қуйидагилар киради: 
• 
ундирилган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар, пенялар, вақтида тўланмаган 
қарзлар ва хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун бошқа хил жазо жарималари, 
шунингдек етказилган зарарларни ундириш бўйича даромадлар; 
• 
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги фойда; 
• 
ишлаб чиқариш ва маxсулот (иш, хизмат)ларни сотиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган 
операциялардан рента даромади, хўжалик юритувчи субъектлар xузуридаги ошхоналардан тушумлар, 
ёрдамчи хизматлардан олинадиган даромадлар; 
• 
хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фондларини ва бошқа мол-мулкларини сотишдан 
олинган даромадлар; 
• 
даъво муддати ўтган кредиторлик ва депонент қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинадиган 
даромадлар; 
• 
товар-моддий бойликларни қайта бахолаш; 
• 
давлат субсидияларидан даромадлар; 
• 
холисона молиявий ёрдам; 
135


• 
бошқа муомала даромадлари[2].
Улар «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да (2-шакл, 090 сатр) умумлаштирилган xолда 
акс эттирилади. 
Юқорида таъкидлаганимиздек, асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа даромадлари асосий 
фаолият аудитининг якунловчи босқичида текширилади. Бунда мазкур даромадлар билан боғлиқ 
бўлган, молиявий ҳисоботнинг бошқа моддаларини текшириш натижаларидан ҳам фойдаланиш 
тавсия этилади. Умуман олганда, асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа даромадларини 
текшириш жараёнида қуйидагиларни аниқлаш зарур: 
• 
ундирилган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар, пенялар, вақтида тўланмаган 
қарзлар ва хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун бошқа хил жазо жарималари, 
шунингдек етказилган зарарларни ундириш бўйича даромадларнинг тўғри аниқланганлиги ва тўлиқ 
акс эттирилганлиги; 
• 
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги фойданинг тўғри акс эттирилганлиги; 
• 
ишлаб чиқариш ва маxсулот (иш, хизмат)ларни сотиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган 
операциялардан рента даромади, хўжалик юритувчи субъектлар xузуридаги ошхоналардан тушумлар, 
ёрдамчи хизматлардан олинган даромадларнинг тўғри акс эттирилганлиги; 
• 
хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фондларини ва бошқа мол-мулкларини сотишдан 
олинган даромадларнинг тўғри аниқланганлиги ва xужжатлаштирилганлиги; 
• 
даъво муддати ўтган кредиторлик ва депонент қарзларининг тўғри ҳисобдан чиқарилганлиги 
ва олинадиган даромадларнинг тўғри акс эттирилганлиги; 
• 
товар-моддий 
бойликларни 
қайта 
бахолашнинг 
тўғри 
амалга 
оширилганлиги, 
xужжатлаштирилганлиги ва счетларда акс эттирилганлиги; 
• 
давлат субсидияларидан олинган даромадларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги; 
• 
xолисона молиявий ёрдамнинг тўғри ва тўлиқ акс эттирилганлиги; 
• 
мулкларни ижарага топширишдан олинган даромадларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги; 
• 
бошқа муомалаларни асосий ишлаб чиқаришнинг бошқа даромадларига киритилиши 
тўғрилиги; 
• 
асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа харажатлари ва даромадларини ҳисобга олиш 
счетлари (9210, 9220, 9310-9390) бўйича аналитик ва синтетик ҳисоб ёзувларининг Бош дафтарга ва 
«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (2-шакл, 090 сатр.) ҳисоботга мослиги. 
Аудитор асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа даромадлари бўйича аудиторлик 
амалларини режалаштиришда даромад турларини аниқ корхона мисолида белгилаши лозим ва 
ўзининг профессионал фикрига асосланиб, улардан қайсиларига нисбатан аудиторлик далиллари 
ҳисоботнинг бошқа моддаларини текширишда олиниши мумкинлигини, қайсиларини эса бошқа 
аудиторлик амаллари ёрдамида текширишни аниқлайди. Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг 
бошқа даромадларини текшириш чоғида аудитор улардан муҳимлик даражасига яқин ёки ошиб 
кетганларини ҳамда мазкур корхона фаолияти учун хос бўлмаганларини ажратиб олади. Текшириш 
учун аудитор асосий ишлаб чиқариш фаолияти бошқа даромадларининг кўрсаткичлари асоссиз 
равишда жиддий ўзгарган ёки ўзгариши лозим бўлган даражада ўзгармаган моддаларини танлаб 
олади. Бундан ташқари, аудитор молиявий ҳисоботга ўтган ҳисобот давридаги асосий ишлаб 
чиқариш фаолиятининг бошқа даромадлари ҳам қўшилишини ва ушбу кўрсаткичлар аудиторлик 
хулосаси тузишда молиявий ҳисоботнинг муҳим қисми эканлигини эътиборга олиши лозим.
Ҳисоб сиёсатига ўзгартишлар киритилганлиги аниқланганида, аудитор киритилган тузатишларни 
ва ҳисоб сиёсатининг ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ахборотларни очиб беришнинг №1 “Ҳисоб 
сиёсати ва молиявий ҳисобот” номли БXМСга мослигини текширади. Аудитор ўтган даврдаги бошқа 
даромадлар ва харажатлар кўрсаткичларининг ўтган даврдаги ҳисоботда акс эттирилган 
кўрсаткичларга мослигини, бу кўрсаткичларга тузатиш киритилганида эса-уларнинг тавсифини ва 
миқдорини текширади. Шунингдек, ҳисоботда даромадларнинг айрим турларини тан олиш 
тартибининг ўзгармаганлигини ҳам аниқлаши зарур. Ҳисоб сиёсатига ўзгартишлар киритилганлиги 
аниқланганида аудитор зарур тузатишлар мавжудлигини ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгартишлар 
мазмунининг очиб берилганлиги ҳамда уларнинг корхона молиявий ҳисоботи кўрсаткичларига 
миқдорий таъсирини текширади. 
Жорий давр ҳисоботидаги асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа даромадлари тўғрисидаги 
кўрсаткичларнинг ўтган йил учун молиявий ҳисоботда акс эттирилган, олдинги давр кўрсаткичларига 
мослигини текширишда аудитор ушбу кўрсаткичларни тақослаши лозим. Уларнинг мос келмаслиги 
ҳисоб сиёсатининг ўзгариши, олдинги давр ҳисоботидаги тузатишлар ва бошқа сабаблар билан 
136


боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай вазиятда аудитор барча киритилган тузатишлар ва ўзгартишлар 
молиявий ҳисоботда ва унда берилган тушунтиришларда мос равишда очиб берилганлигига ишонч 
xосил қилиши лозим. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини текшириш чоғида аудитор 
уларнинг “ошириб юборилмаганлигини” тест синовидан ўтказади, яъни у даромадларнинг молиявий 
ҳисоботда корхона молиявий аxволини безаб кўрсатиш мақсадида ошириб юборилмаганлигига 
ишонч xосил қилиши лозим. Бунда текширувни қуйидаги йўналиш бўйича ўтказиш тавсия этилади: 
бухгалтерия ҳисоби ёзувларидан дастлабки xужжатларга томон. Бу бухгалтерия ҳисоби ва 
ҳисоботида акс эттирилган даромадлар хақиқатдан хам корхона томонидан олинганлигини 
исботлашга имкон беради. Асосий ишлаб чиқариш фаолияти бошқа даромадларининг ҳисоб ва 
ҳисоботда акс эттирилишини текшириш чоғида қуйидаги усуллар қўлланилиши мумкин: дастлабки 
xужжатлар билан таққослаш (солиққа тортиш чоғида ҳисобга олинадиган даромадлар ҳисоб-
китобининг тўғрилигини текширишни ҳам қўшган xолда); даромадларнинг у ёки бу ҳисобот даврига 
тўғри олиб борилганлигини текшириш; асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи 
счётларда (9310-9390) акс эттирилган маълумотларни таҳлил қилиш; жорий ва ўтган даврдаги асосий 
фаолиятнинг бошқа даромадларини таққослаб таҳлил қилиш.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish