Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/25
Sana25.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#282804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
ingliz va ozbek adabiyotida psixologik holatlar talqinida adabij tasir muammosi yolgizlik motivi misolida

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жаҳон адиблари 
ижодида ёлғизлик мотивининг ўрни, поэтик хусусиятлари ва вазифаларини 
аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
инглиззабон ва ўзбек ижодкорлари асарларида ёлғизликнинг космик, 
маданий, ижтимоий, шахсий турлари, ёлғизлик ҳолатининг кечиш вақти ва 
вазиятига қараб сурункали, вақтинча, вазиятли бўлиши, мақсадига кўра 
кўнгилли 
ва 
мажбурий 
кўринишларининг 
таснифланиши, поэтик 
мотивлаштирилишининг 
ижтимоий-руҳий 
омиллари 
билан 
боғлиқ 
хулосалардан Ф-1-06 «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий 
анъаналари синтези» мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳада 
фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 
июлдаги 89-03-2371-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти билан 
жаҳон адабиётидаги баъзи мотивларнинг табиати, вазифаси жиҳатидан ўзаро 
муштараклик касб этиши, дунё халқлари адабиёти анъаналарининг ўзбек 
адабиётида ҳам мавжудлиги асосланган; 
инглиз ва ўзбек адабиётида ёлғизлик мотивининг қаҳрамонлар руҳий 
ҳолатига ижобий ва салбий таъсири, икки миллат ижодкорларининг ёлғизлик 
мотивини қўллаш тажрибасида кексалик, хиёнат, ижодга берилиш, телбалик, 
оила аъзолари билан муносабатларнинг узилиши, ўлим, одам зотини 
ёқтирмаслик, нафрат каби муштарак ёлғизлик факторларининг асосланишига 
доир хулосалардан Лал Бахадур Шастри номидаги ҳинд маданият марказида 
«Жаҳон адабиётида ёлғизлик мотиви: унинг турлари ва омиллари» мавзуида 
қилинган маърузада фойдаланилган (Лал Бахадур Шастри номидаги ҳинд 
маданият марказининг 2020 йил 2 мартдаги маълумотномаси). Бу эса марказ 
мутахассисларининг инглиз ва ўзбек тилларида яратилган асарлар бадиий 
хусусиятлари ҳақидаги билимлар базасини янада кенгайтиришга асос бўлиб 
хизмат қилган; 
бадиий-психологик асарларда ёлғизлик билан боғлиқ руҳий вазият ва 
ҳолатларнинг ғоявий-эстетик ҳамда композицион жиҳатдан аҳамият касб 
этиши, асар сюжети воқеаларини ўз атрофига бирлаштириши, турли 
миллатлар адабиётида бундай асарлар ёлғизликнинг миллий, диний-
эътиқодий, маросимий тушунчалар асосида ифода этилишининг бадиий 
хусусиятлари 
билан 
боғлиқ 
хулосалардан 
Ўзбекистон 
Миллий 
телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом, 
Бухоро», 
«Саккизинчи 
мўъжиза» 
каби 
туркум 
кўрсатувлари 
сценарийларини 
тайёрлашда 
фойдаланилган 
(Ўзбекистон 
Миллий 
телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокампаниясининг 2020 йил 17 
мартдаги 1/416-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг 
китобхонликка қизиқишини оширишга, уларнинг ҳозирги кунда инсоният 
ҳаётида глобал муаммога айланиб бораётган ёлғизлик ҳолатининг жаҳон ва 
ўзбек адабиётидаги бадиий талқинига хос хусусиятлар ҳақидаги илмий 
тасаввур-тушунчаларини бойитишга эришилган; 
ёлғизлик ҳолатини бадиий ёритишда руҳий таҳлилнинг ўрни ва 
аҳамияти, ўзбек ижодкорлари томонидан замонавий руҳий таҳлил 
асосларининг ўзлаштирилиши, адабий таъсирнинг ўрни ва роли билан боғлиқ 


11 
илмий хулоса ва натижалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят 
ҳудудий бўлинмаси мутахассисларининг касбий фаолиятига татбиқ этилган 
(Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 17 августдаги 01-03-15/706-
сон маълумотномаси). Натижада бўлинма мутахассисларининг замонавий 
адабий оқимлар ва танқидчилик ҳақидаги назарий билимларини бир тизимга 
солишлари, бадиий тараққиёт тамойиллари ва мазкур жанрдаги асарлар 
моҳиятини теран англашлари учун имконият яратилган. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish