Аёл ўзини илмий жиҳатдан етиштириши
керак эмасми?
Муҳтарам устоз,
Мен ожизона ақлимга кўра бир мавзу устида Ислом
дунёси ҳассослик билан ёндошиши кераклигига
ишонаман.
Сиз Аҳзоб сурасининг 33 ва 59-оятларини «Аёллар
зарурат бўлмаганча уйларида қолсинлар» деган
мазмунда тафсир қилдингиз.
Бу ҳукмга ҳам фарзандларнинг тарбиясини, ҳам
эркакларнинг уйларида етарлича тўя олмасликларини
жамиятда келиб чиқадиган муаммоларининг сабаби
сифатида кўрсатиб ўтдингиз. Бунинг ечимига
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
аёллари – оналаримизни мисол қилиб келтирдингиз.
Эркаклар уйда қониқмаса, эҳтиёжини таъминлаш учун
ташқаридан чора излайди, дедингиз. Гўё бу эркакларнинг
ҳуқуқи деган тушунча ҳосил қилади. Эркак уйда жинсий
эҳтиёжини қондиролмаса ҳам ташқаридан қидирмаслиги
керак эмасми?
Чунки бошқа исломий қоидаларда ҳам нафснинг
қониққунича тўйдириш тавсия этилмайди. Масалан, бир–
икки коса таомга тўймаган эркакка ҳам дастурхондан
очлик ҳисси билан туриш буюрилади. Яна бир мисол
келтирай: эркаклар машинага ишқибоз бўлишади, лекин
уларга эҳтиёжингга керагини ол, қолганини инфоқ қил,
дейилади. Эҳтимол, бу оятнинг ҳикмати бундай эмас,
бошқачадир деб ҳам ўйлайман.
t.me/Muslimaatuz
t.me/Abror_Siddiq
Nuriddin Yildiz
87
Сизнинг бу борадаги изоҳларингизни мингта аёл эшитса,
балки битта ёки иккитаси муваффақиятга эришар,
қолганлари буни эплай олишмайди. Бу ҳолат бизга Ислом
уламоларининг ушбу оят борасида бир тўхтамга келиб
ижтиҳод қилишлари лозимлигини кўрсатмайдими?
Яна бир муаммо: бугунги кун шароитни яхши
билмайдиган оналар, агар бу даврда болани тарбиялаш
билан овора бўлиб, замондан узилиб қолишса, қандай
қилиб эртага ташқарига чиқиб кетган фарзанди билан
мулоқот қила олишади? Фарзандини ташқарида нималар
кутиб турганидан бохабар бўлиб, унга ўша талаб
даражасидаги жавобни қандай беради?
Шунингдек, эҳтиёж бўлганида кўчага чиқишни қандай
тушуниш керак? Аёл ўзини илмий жиҳатдан етиштириши
керак эмасми? Аёл киши ҳам илмий изланишларда
қатнашиши, сермаҳсул изланишлари билан умматнинг
дардига озгина бўлса ҳам ечим топишни мақсад
қилолмайдими? (У уйда ўтирса ҳам, буюк бир дардга
ечим топади, дейдиган бўлсангиз, бизнинг жамиятда
турмуш қурмаган аёллар ҳам борку).
Бундан ташқари аёлларнинг иш ҳаётига кириб боришлари
дунёда эркаклар ўртасида ишсизликнинг кучайтирганини
айтиб ўтдингиз. Аёллар сони 50 фоизни ташкил этади.
Мавжуд ишсизликнинг энг юқори кўрсаткичи эса 67
фоизгача чиқади. Назаримда аёлларнинг ҳам ишлаши
учун етарли ўрин бор.
Шу билан бирга, устоз, бу оятда Пайғамбаримиз
аёлларига хитоб қилинганининг бошқа бир ҳикмати
бўлиши мумкин эмасми?
t.me/Muslimaatuz
t.me/Abror_Siddiq
Nuriddin Yildiz
88
Do'stlaringiz bilan baham: |