Китобда даволанишнинг энг самарали усулларидан бири Тета Ҳеалинг



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/186
Sana25.02.2022
Hajmi2,13 Mb.
#280900
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   186
Bog'liq
T H[@biznes kitob]

Кўриқчи фаришталар
Қўриқчи фариштаси бу инсонга ҳаёт давомида уни бошқариш ва ҳимоя
қилиш учун берилган руҳдир. Фаришталарнинг ҳақидаги фикрлар инсоният
тарихига, Шумер подшолиги даврларига бориб тақалади ва кўп асрлар давомида
инсоннинг асосий эътиқод тизимларидан бири бўлиб келган. Парвардигор ҳар бир
кишига ғамхўрлик қилиш учун руҳларни юборади, деган ишонч қадимги юнон
фалсафасида ҳам, Эски Аҳдда ҳам мавжуд, гарчи унда фақат билвосита эсга
олинса. Янги Аҳдда Исо пайғамбар фаришталар болаларни ҳимоя қилишини
айтади.
Мен қўриқчи фаришталар билан кўп тажрибаларни бошдан кечирдим, уларни
ҳисобига етиб бўлмайди. Кўп йиллар олдин бўлиб ўтган битта аёлнинг "ўқиш"
сессияси бундай тажрибанинг яхши намунасидир. Мен уни жуда кучли аёл
фаришта кузатаётганини ҳис қилдим. Мен унинг маконига кирганимда, бу руҳ
унинг қўриқчи фариштаси эканлиги менга маълум бўлди. Ҳимоячи фариштаси
менга ўгирилиб: "Ўғли вафот этганида уни қўллаб-қувватлаганимни айт." Мен бу
сўзларни аёлга етказдим ва у йиғлаб юборди. У ўзини тинчлантиришга муваффақ
бўлганида, аёл менга ўғлининг бир неча йил олдин вафот этганини ва унинг
қайғусига шунчалик сингиб кетганини айтди: у ўз хонасида бир неча соат ётиб,
йиғлашдан тўхтаганида, кимдир унинг қўлларини қучоқлаётганини ҳис қилди.
Мен фаришталаримизнинг беқиёс қўллаб-қувватлаши ва ғамхўрлигига қойил
қоламан. Мен ҳар бир одамнинг эътиқоди ва миллатидан қатъи назар, ҳамма ўз
ҳимоячи фариштаси эга эканлигини аниқладим. Ҳар бир инсоннинг камида иккита
васий фариштаси бор - аёл ва эркак, ва уларнинг сони тўрттага етиши мумкин. Ҳар
бир фариштанинг ўз номи бор ва маълум бир энергияга эга. Шунингдек, улар ҳар
доим ҳам ўзаро келиша олишмаслигини ва ҳатто бир-бирлари билан
баҳслашишлари мумкинлигини билиб олдим.
Ҳимоячи фаришталари ҳеч қачон одамни тарк этмайдилар, агар у ўлим
остонасидан ўтишни рад қилмаса. Бу ҳолда, юқорида айтиб ўтганимдек,агар
инсоннинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетса унга янги қўриқчи фаришталар
юборилади. Ҳимоя фаришталари руҳнинг бошдан қоронғу кунларни кечираётган
пайтда одамни тарк этишлари мумкин. Бундай ҳолда, баъзи фаришталар у билан
бирга бўлган бошқа одамлар фаришталари билан алмаштирилади.
Йўлбошчи руҳлар ҳам бор - бу тўртинчи ёки бешинчи планларнинг
фаришталари ҳар хил бўлиши мумкин. Улар керак бўлганда одамни зиёрат
қилишади. Шу билан бирга, одамга кўплаб ҳидоят фаришталари ҳамроҳ
бўлишлари мумкин. Баъзан бир кишининг маконида сиз йигирмадан ортиқ
йўлбошловчи фаришталарни топишингиз мумкин, бу одам бу муҳим ўзгариш
ёқасида турган ёки унинг ҳаётининг маъносини топишга тайёрлигини кўрсатиши
мумкин.
Агар сиз тўсатдан одамнинг бошида қўриқчи фариштани ёки икки яшар
болага ўхшаган йўлбошчини учратсангиз, унда сиз бу оилада яқинда одамнинг
туғилишини кутаётган болани кўрган бўласиз. Бундай фаришталар одамнинг чап


156
томонида кўринади (агар сиз унга юзиз билан қараб турган бўлсангиз, ўнг
томонингизда).
Йўлбошчи фаришталардан олган барча маълумотлар Яратувчи билан
текширилиши ва барча ортиқча нарсалардан тозаланиши керак, чунки фаришта ва
ҳидоят руҳлари кўпинча яхшилик ва ёмонлик ҳақида ўзларининг фикрларига эга.
Ва улар сизнинг энг олий манфаатларингизга мос келишга ҳаракат қилсалар ҳам,
фақат Яратгувчи буни ҳақлигини билади. Агар сиз фаришталардан аниқ ёрдам ёки
шифо сўрасангиз, Бешинчи планнинг қоидаларига риоя қилишингиз керак. Ушбу
Планда мавжуд бўлган хаёлотга кўра, сиз даволаниш учун шартнома тузишингиз
керак. Аммо, агар сиз еттинчи планга кирсангиз ва худди шу ерда Яратувчидан
сўрасангиз, У сизга бешинчи пландан фариштани юбориши мумкин, у сизнинг
сўровингизни зудлик билан бажаради, сизга ҳеч қандай мажбурият юкламайди.
Айтилганларнинг барчаси сизни фаришталардан узоқлаштирмаслиги керак.
Уларнинг энергияси билан танишиш чиндан ҳам сеҳрли тажрибадир.

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish