27
1.5.Синхрон электрон ўқитиш ва асинхрон электрон ўқитишнинг
қиѐсий таҳлили.
Электрон ўқитишнинг замонавий муҳитида, қоидага кўра, синхрон ва
асинхрон тоифаларга бўлинади. Иккала тоифа ўзининг афзаллиги ва
камчиликларига эга ва талабалар учун мос келадиган метод маълум даражада
ахборотни ўзида мужассам қиладиган усулга боғлиқ бўлади.
Синхрон ўқитиш. Синхрон ўқитишга мисол қилиб онлайн чат ва
видеоконференцияни келтиришимиз мумикн. Реал вақт режимида
ишлайдиган, хабарлар жуда тез алмашинадиган ўқитишнинг исталган
инструменти ўқитувчиларга саволларни 27 аш у 27 а 27 талабаларга жавоб
бериш имкониятини тез, яъни синхрон амалга ошириш имконини беради.
Талабаларнинг синхрон ўқитиш курсларида иштирок этиш давомида
машғулотларда бошқа талабалар ва ўқитувчилар билан биргаликда ишлаш
имконига эга бўлишади. Синхрон ўқитишнинг асосий афзаллиги бу бутун
ўқитиш давомида бошқа инсонлар билан мулоқотга кириша олиш
имкониятига эга бўлганлиги сабабли ўзларини ажралиб қолгандек ҳис
қилмасликлари ҳисобланади. Бироқ синхрон ўқитиш вақтга нисбатан қатъий
белгиланмаган, талабалар реал вақт режимида ўқитишнинг жонли сессиясида
ѐки онлайн курсида иштирок этиши учун муайян вақтни белгилашлари керак
бўлади. Бу усул қатъий 27аш у27а эга бўлганлар учун ҳар жиҳатдан яхши деб
ҳисобланмайди
3
.
Асинхрон ўқитиш. Асинхрон ўқитиш, бошқа томондан, ўқувчи ѐки
ўқитувчи иштирок эмаган ҳолатда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ўқувчиларга веб, электрон почта ва хабарлар орқали етказиладиган,
бирлашма форумларда жўнатиладиган курс ишлари ва хабарлар асинхрон
электрон ўқитишга мисол бўлади. Ушбу ҳолатларда, қоидага кўра, талабалар
машқларни ўзлари бажаришлари ва машғулот ўтказилишини таъминлаб
туриш учун инструмент сифатида Интернетдан фойдаланишлари мумкин.
Талаба низолар келиб чиқишидан хавотирланмаган ҳолда, машғулотларни ўз
имкониятлари доирасида бажариш билан ўқув режага риоя қилиши мумкин.
Бу усул ўқув режада машғулотларнинг турли режаларини мустақил тразда
ўрганишни афзал кўрадиган фойдаланувчилар учун яхши ҳисобланади. Шу
билан бирга, курс ишларини мустақил бажара олиш учун мотивация
етишмайдиганлар учун асинхрон ўқитишга нисбатан фойда олинмаслигини
аниқлашлари мумкин. Асинхрон ўқитиш реал интерактив таълим муҳити
бўлмаганлиги сабабли ўзларини ажралиб қолгандек ҳис қилишлари мумкин.
Электрон ўқитишнинг самарали курслари таркибига асинхрон ва синхрон
ўқитиш тадбирлари кириши керак. Бу талабаларга ва ўқитувчиларга дарс
жадвалидан ѐки ўқитишнинг энг мақбул методларидан қатъи назар
етказишнинг турли форматларидан фойда олиш имкониятини беради. Бундай
3
E-learning: concepts, trends, applications. Corporation Trust Center by Epignosis LLC 2013.
P. 42-45
III.НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |