Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун


Қадимги Эрон ва ҳинд манбалари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

4.2. Қадимги Эрон ва ҳинд манбалари 
 
4.2.1. Қадимги Эрон манбалари 
 
4.2.1.1.Тош ва сополга ўйиб ёзилган катибалар (михий ёзувлар) 
Бундай ёзувлар Аҳамонийларнинг қадимги пойтахти Персополь
шунингдек Суза ва Экбатана (ҳозирги Ҳамадон) шаҳарлари ва унинг 
атрофида топилган. 
Масалан, пишиқ сопол тахтачага ўйиб ёзилган бир катибада Доро 1 
(милоддан аввалги 522-486 йй.) ҳукмронлигининг дастлабки йилларида 
(милоддан аввалги 494-490 йиллар орасида) Сузада бунёд этилган саройнинг 
қурилиш тафсилоти, аниқроғи қурилишга кетган материалларнинг қайси 
мамлакатдан келтирилганлиги ёзилган тахтачадаги маълумотларга кўра, 
олтин Лидия билан Бақтриядан, қимматбаҳо тошлар, лазурит ва сердолик 
(қизил ва қизғиш рангли тош) Сўғдиёнадан, фируза Хоразмдан олиб 
келинган. 
Пкрсополдан (Шерознинг шимолий тарафида, ундан тахминан 50 км 
масофада жойлашган 520-450 йиллар орасида қурилган шаҳардан) топилган 
ёзувлар ва тасвирий суратлар – рельефлар катта илмий қийматга эга. 
Уларнинг айрим намуналари ХУ11-ХУ111 асрларда (1621 й.) италиялик 
сайёҳ Пьедро Делла Валле ва даниялик олим К. Нибурнинг номи билан 
боғлиқ. 1931-1934, 1935-1939 ва ундан кейинги йиллари немис олими 
Э.Херцфильд, америкалик Э.Шмидт, француз А.Годар ҳамда эронлик
М.Т.Мустафовий ва А.Сомий тарафидан ўтказилган археологик тадқиқотлар 
натидасида Персополда жуда кўп ноёб ёдгорликлар очилди. Улар орасида 
Ападана зиналари устига ишланган тасвирий суратлар алоҳида аҳамият касб 
этади. Суратларда (баландлиги 3 фут – инглиз ўлчови 30, 479 сантиметрга 
тенг) аҳамонийларга тобе бўлган 23 сатрапликдан (қарам мамлакатдан ўлпон 
олиб келган кишилар қиёфаси тасвирланган. Булар орасида бақтрияликлар 
турли идишлар, тери, мўйна ва туя билан, сўғдликлар турли мато, тери ва 
қўйлар билан, саклар от ва чакмонлар билан, парфияликлар идишлар ва туя 
билан ва хорзмликлар от ва қурол-аслаҳа билан тасвирланган. 
Персополдан 6 миля-қарийб 5 км масофада, унинг шимол тарафида 
Ҳусайнкуҳ қояларида аҳамонийлардан Доро 1, Ксерекс 1 (милоддан аввалги 
486-
465 йй.), Артаксеркс 1 (милоддан аввалги 465-424 йй.) ҳамда Доро 11 


(милоддан аввалги 424-404 йй.)ларнинг мақбараларини ҳамда уларга 
кираверишда ўйиб ёзилган катибалар бор. Мазкур ёдгорлик сосоний 
саркардалардан Рустам (636 йили араблар билан бўлган жангда ҳалок бўлган) 
номи билан ҳам боғлиқ ва тарихда кўпинча Нақши Рустам деб аталади. 
Катибаларда, айниқса Доро 1 сурати остига ёзилган катибада, унинг 
давлати кўкларга кўтариб мақталади, унинг тарафидан босиб олинган 
халқлар эса итоаткорликка ва ҳалол меҳнат қилишга чақирилади, 
бўйсунмаганлар ва шу сабабдан жазога маҳкум этилганларнинг номлари қайд 
этилади. Муҳими шундаки, катибада аҳамонийларга тобе бўлган 23 
сатраплик ва халқларнинг тўла рўйҳати ёзилган. Булар орасида 
парфияликлар, бақтрияликлар, сўғдиёналиклар ҳамда хоразмликлар ҳам бор.
Ёдгорлик орсида муҳимларидан яна бири машҳур Беҳистун 
ёзувларидир. Бу ёзувлар узунлиги 22 м, умумий баландлиги 7,8 м бўлиб, улар 
Шимолий Эронда, Кирмоншоҳдан 30 км масофада, дарё бўйлаб ўтган 
қадимги карвон йўли ёқасида, унинг чап тарафида, Загрос номли тик қояга, 
тахминан 105 метр баландликда Доро 1 нинг амри билан ёзилган ғалаба 
ёдгорлигидир. Ёзув элам, бобил ва қадимги эрон тилларида битилган ва 
милоддан аввалги 523-522 йиллари Аҳамонийлар салтанатини ларзага 
келтирган Гаумата – 522 йил 29 сентябрда ҳалок бўлган, Фрада – 
марғиёналик, 522 йил 10 декабрди асирга олинган, Скунха - ҳозирги 
Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилган сак қабилаларининг 
етакчиси каби бошлиқлар раҳбарлигидаги халқ ҳаракатлари ҳақида ҳикоя 
қилади. 
4.2.1.2. 
Авеста 
Зороастризм – отишпарастлик, милоддин аввалги У1 – милоднинг У1 
асри динининг муқаддас китоби бўлиб, милоддин аввалги У1- милоднинг У1 
асрларида ёзилган, Эрон ҳамда Ўрта Осиё халқларининг қадимги маданияти, 
эътиқоди, тили, адабиёти ва қисман тарихини ўрганишда асосий манба 
ҳисобланади. 
Асарнинг ёзилган жойи ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ олимлар 
француз Ж.Дармстетер, ожарбайжон олими И.Алиев “Авеста” Мидия - 
ҳозирги Эроннинг шимолий-ғарбий қисми ва Озарбайжонда ёзилган десалар, 
кўпчилик В.В.Струве, С.П.Толстов, Ф.Альтхайм ва бошқалар Амударё 
бўйида жойлашган вилоятларда, Балх ва Хоразм оралиғида яратилган, деб 
ҳисоблайдилар. Охирги фикр сўнгги вақтларда Эрон олимлари, масалан 
Иброҳим Пур Довуд тарафидан ҳам эътироф этилди.
“Авеста” матни тўлиқ сақланмаган. Бизгача, унинг жуда оз қисми етиб 
келган, халос. Маълумки “Авеста” Каёний ҳукмдорлардан Гиштосп – 
Виштосп замонида китоб ҳолига келтирилган. Ривоятларга қараганда, унинг 
гатлар деб аталувчи асосий қисми худо Заратуштра томонидан ёзилган ва 
Масъудий, Табарий ва Берунийларнинг сўзларига қараганда, 12 000 ҳўкиз 
терисидан тайёрланган махсус пергаментга олтин ҳарфлари билан ёзилган. 
Ўша вақтларда унинг уч нусхаси мавжуд бўлган, лекин бир нксхаси 
Искандар Зулқарнайннинг амр-фармони билан ёқиб юборилган. Иккинчи 


нусхасини Юнонистонга олиб кетилган, учинчи нусхаси эса оташпарастлар 
динига ўта эътиқодли бўлган кишилар қўлида сақланиб қолган. Лекин бу 
нусха тўла эмас. 
Асарнинг сақланиб қолган қисмларини тўплаш ва китоб ҳолига 
келтириш ишлариПарфия подшоси Валгаш 111 (148-192 йй.) ҳамда 
Сосинийлар (милоднинг 111 асри) даврида ҳам давом эттирилди. “Авеста” 
сосоний Шопур 11 (309-379) даврида тартибга солинди, изоҳлар ва 
қўшимчалар (занд) билан бойитилди ва тўла китоб ҳолига келтирилиб, 
асрсий қисмлари паҳлавий тилига таржима қилинди. Бу китоб “Занд Авеста” 
номи билан машҳур. 
Афсуски, “Занд Авеста” ҳам бизнинг замонимизгача тўла ҳолда етиб 
келмаган. Унинг бир қисми Искандар Зулқарнайн юришлари вақтида, бошқа 
бир қисми эса араблар истилоси (674-715 йй.) вақтида йўқ қилинган. 
Асарнинг бизгача етиб келган қисми, профессор Е.Э.Бертельснинг 
маълумотига қараганда
14
, 83 000 сўздан иборатдир. У асосан тўрт қисмдан – 
ясна, яштов, висперед, вендидад ташкил топган. Ясна таркибига кирган гат 
деб аталадиган қўшиқлар “Авеста”нинг энг кўҳна ва қимматли қисмларидир. 
“Авеста”нинг қўшиқлари ва қиссалари Абулқосим Фирдавсийнинг 
(тахм.940-1030 йй.) “Шоҳнома” достонига манба бўлиб ҳизмат қилган.
“Авеста” нисбатан яхши ўтганилган (К.Залемен, Х.Бартоломей, 
Е.Э.Бертельс, В.В.Струве ва бошқалар). У француз (Анкетель дю Перрон, 
Й.Дармстетер), рус (К.А.Коссович), инглиз (Л.Х.Майлс), Лания 
(А.Христенсен) ва форс (Иброҳам Пур Довуд) тилларига таржима қилинган. 
Унинг Копенгагенда (Дания) сақланаётган ягона нусхаси асосида 
тайёрланган фотоматни 1937-1944 ймллари олти жилд қилиб нашр этилган. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish