ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 9
бўлиш каби ҳолатларни ифодалайди. Аксинча,
тўғридан-тўғри мажбурлаш инкор этилади.
3. Индивидуал ёндашишнинг янги талқини.
Унинг мазмуни ўқув фанини ўқувчига эмас,
балки болани ўқув фанига йўналтиришдан
иборат.
Индивидуал ёндашиш қуйидагиларни ўз
ичи га олади: материални ўртача ўзлаштирувчи
ўқувчиларга мўлжаллашдан четланиш, шахс-
нинг ижобий сифатларини кўра билиш, шахсни
психологик-педагогик диагностика қилиш.
4. Шахснинг ижобий «Мен-концепцияси»ни
шакллантириш. Мен-концепцияси – шахснинг
ўзи ҳақидаги тасаввурлари асосида шахсий
ҳулқини шакллантирувчи тизим бўлиб, ижобий
Мен-концепцияси (Мен ўзимга ёқаман, Мен ҳар
ишга қодирман, Мен ҳамма нарсани биламан)
шахсни муваффақиятларга рағбатлантириб,
шахснинг ижобий намоён бўлишига ёрдам бе-
ради. Салбий Мен-концепцияси (Мен ўзимга
ёқмайман, Мен ҳеч нарсани бажара олмайман,
Мен ҳеч кимга керак эмасман) унинг турли
фаолият йўналишларида муваффақиятга эри-
шишига ҳалақит беради, ўқиш натижаларини
ёмонлаштиради, шахсда салбий сифатларнинг
шаклланишига олиб келади. Ўқитувчининг ва-
зифаси ҳар бир ўқувчи тимсолида комил шахс-
ни кўриш, уни тушуниш, қабул қилиш ва унга
ишонишдан иборат («Ҳамма болалар истеъ-
додли» тарзида).
5. «Нимага?» ва «Қандай таълим?» масаласи-
ни ҳал этишга янгича ёндашиш. Унинг моҳияти
таълим мазмунини шахс ривожланишининг
воситаси сифатида тушунишдан иборат.
6. Замонавий мактабда тарбиялаш концеп-
цияси.
Ш.Абдуллаева ва Р.Чориев ўзларининг
«Ҳам корлик педагогикаси» ўқув қўлланмасида
муҳим ғояларни акс эттирган: билимлар мак-
табини тарбия мактабига айлантириш, ўқувчи
шахсини яхлит тарбия тизимининг маркази-
га қўйиш, тарбиянинг инсонпарварлик ху-
сусиятига эгалиги, умуминсоний ва миллий
қадриятларнинг шаклланиши, боланинг ижо-
дий қобилияти ҳамда унинг индивидуаллиги-
ни ривожлантириш, индивидуал ва жамоавий
тарбияни уйғунликда олиб бориш
1
.
1
Абдуллаева Ш., Чориев Р. Ҳамкорлик педагогикаси. -
Т.: «КamronPress», 2016. -53-54-б.
Педагогик ҳамкорлик, юқорида қайд этил-
ган ғоялар асосида шахсга йўналтирилувчи
(ривожлантирувчи) технология яратилади.
Таълим технологиясининг моҳияти шахсни ри-
вожлантириш ва унга ўз-ўзини тарбиялашга
ёрдам беришдан иборат.
Педагогикага оид адабиётларда
рефлек-
тив жараёнларни изоҳлашнинг икки анъанаси
мавжудлиги айтилади:
● объектлар моҳиятини изоҳлаш ва улар-
ни конструкциялашга олиб келадиган онгнинг
рефлектив таҳлили;
● шахслараро мулоқот маъносини тушу-
ниш рефлексияси.
Бу билан боғлиқ равишда педагог олимлар
қуйидаги рефлектив жараёнларни фарқлай-
дилар:
● ўз-ўзини ва бошқаларни тушуниш;
● ўз-ўзига ва бошқаларга баҳо бериш;
● ўз-ўзини ва бошқаларни изоҳли таҳлил
қилиш.
Рефлексия (лотинча reflexio – ортга қайтиш,
акс этиш) – кишининг ўз хатти-ҳаракатлари ва
уларнинг асосларини тушуниб етиши, фаҳм-
лашига қаратилган назарий фаолияти; билиш-
нинг алоҳида шакли
2
.
Ўқитувчининг энг муҳим сифатларидан бири
унинг ўқувчилар билан ўзаро ҳамкорликда
таълим-тарбиявий фаолиятни самарали таш-
кил қилиши, улар билан қизғин мулоқот қила
олиши ва уларга жонкуяр, меҳрибон раҳбар
бўлишидир.
М.Г.Давлетшин, Ш.Дўстмухаммедова лаp нинг
«Ёшлик даврлари ва педагогик психология»
номли ўқув қўлланмасида ўқитувчиларнинг
сермаҳсул педагогик фаолиятни амалга оши-
ришлари учун зарур бўлган коммуника-
тив қобилияти тўғрисида кўплаб фикр ва
мулоҳазалар юритилган
3
.
Ҳамкорлик педагогикаси турли мамлакат-
ларда илғор педагог-новаторлар иштирокида
ривожланди. ХХ асрнинг 70 йилларида АҚШда
Р. Жонсон, Ш.Шарон; Италияда – М.Монтессори;
Буюк Британияда – Р.Ганье, Дж. Бригс, Леви
Стросс; ХХ асрнинг 80-йилларида Россияда
2
Бегматов Э., Мадвалиев А. ва бошқалар. Ўзбек тили-
нинг изоҳли луғати. 3-жилд. – Т.: «Ўзбекистон миллий
энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2008. -380-б.
3
Давлетшин М.Г., Дўстмухаммедова Ш. Ёш даврлари
ва педагогик психология. - Т.: «Жаҳон принт», 2009.
-53-54-б.
19
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
Do'stlaringiz bilan baham: |