Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

13.5. 
ЎСМАНИНГ ПАТОГЕНЕЗИ 
 
Ўсма ўсишининг патогенезида 3 даврни фарқ қилинади: тарнсформация - соғлом 
ҳужайрани ўсма ҳужайрага айланиши (инициация), промоция ва ўсмани прогрессияси. 
Трансформация – деганда дастлабки соғлом, нормал ҳужайрани ўсма 
ҳужайрасининг асосий хоссасини – чексиз кўпайиш қобилиятини эгаллаши ва бу 
қобилиятни ирсий йўл билан қиз ҳужайраларга берилишига айтилади. 
Трансформация икки йўл билан пайдо бўлса керак. Буларни бири мутацион ва 
иккинчиси эпигеном йўлларидир. Иккаласи ҳам ҳужайра бўлиниши регуляциясининг 
бузилиш механизмидир. Шу туфайли канцерогенезнинг механизмларини тушуниш 
ҳозирги замон ҳужайра биологиясини марказий муаммолари билан тўппа – тўғри 
боғлиқ. Бу аслида ҳужайраларни бўлинишининг маъноси ва шу жараённи 
бошкарилиши ҳужайра биологиясининг марказий муаммосидир. 
Ҳужайралар бўлинишини таъминловчи етакчи жараён бўлиб, митотик 
даврвнинг “S” даврида ҳужайрани бутун геномидаги ДНКни репликацияси 
хисобланади. Бу жараён мулътиферментлар мажмуи (комплекси) билан рўёбга ошади 
ва ҳужайра бўлинишининг G, даврида ҳужайрада унинг бўлинишининг махсус 
инициаторини пайдо бўлишидан бошланади. Ҳужайра булинишининг инициацияси 
ва ДНК редупликациясини бошланиши G, даврида оқсилни синтезига боғлиқ. 
Тажрибада шу даврда оқсил синтезини ингибитори циклогексимидни юборилиши 
ДНК синтезини бошланишини қамаллайди, аммо кейинроқ юборилган бу модда 
редупликация бошланган бўлса, унга тасир кўрсатмайди. 
Ҳужайрада инициаторни пайдо бўлиши ва ҳужайрани бўлинишини бошланиши 
геннинг дерепрессиясининг натижасидир. Бу ген эса шу инициаторни кодловчисидир. 
Демак ҳужайра бўлинишининг инициаторини генининг функциясини регуляцияси 
айнан шу ҳужайранинг кўпайишини бўшланиши ва тўхтатишини бошқаришга 
имконият беради. Соғлом – нормал ҳужайралар сонини чекланиши ва бўлинишни 
тезлашуви хар бир ҳужайрада мавжуд бўлган бўлиниш регуляцияси тизими билан 
тушунтирилади. Бу регуляция махсус регулятор генлардан ташкил топган. 
Хъюгс гипотезаси бўйича бўлинишни генрегуляцияси хар бир ҳужайрадаги уч 
регулятор генлардан таркиб топган тизим билан амалга ошади. Ген – репрессор 1 – 
репрессор 1 – кодлайди, у эса ҳужайра бўлиниши инициатори генини функциясини 
тўхтатади. Ўз навбатида ген - репрессор 1 ген – репрессор – 2 назоратида бўлади. Ген 
– 
репрессор 2 репрессор – 2ни кодлайди, у эса ген – репрессор 1 нинг функциясини 
тўхтатади. Бу вақт репрессор 1 синтези тўхтайди ва ҳужайра бўлинишини ген – 
инициатори фаоллашади. Ҳужайра бўлинишининг инициатори пайдо бўлади, у 
геномнинг ДНК сини редупликация механизмини қўшилиб кетишига қобилиятлидир. 
Аммо, оддий шароитларда бу нарса содир бўлмайди, чунки ҳужайра бўлинишининг 
инициаторини компонентлари ген – репресор – 2 ни репрессия қилиишга 
қобилиятлидир. Шундай қилиб регуляция тизими акс алоқага эга, ана шу алоқа 
тизимнинг автономлигини таъминлайди ва шу туфайли нормада регуляция ҳужайра 
бўлинишини олдини олишга мўлжалланган. 
Ҳужайранинг кўпайиши учун геномда ҳужайра бўлинишининг инициаторини 
компоненти билан ген – репрессор – 2нинг репрессиясини олдини олувчи омил 
бўлиши лозим, ёки шундай омил бўлиши керакки у ҳужайра бўлиниши инициатори 
генининг репрессор 1ини репрессиясини олдини олиш лозим. Агар шундай омил 
бўлмаса, регулятор генлар тизими ген-инициаторни тўхтатади. Ҳужайранинг 
кўпайиши тўхтайди. Хъюгсни ҳужайра бўлинишининг чизмасига асосланиб 
канцерогенезни маъносини тушиниш мумкин. 


295 
Мутацион канцерогенез. 
Агар, мутаген омил ген – репрессор – 1да ўзгариш пайдо қилмади деб тасаввур 
қилинса у вақт фаол репрессор 1 синтез қилиниши мумкин эмас. Бундай холда 
ҳужайра бўлинишининг инициаторини гени тормоздан чиқиб кетади ва ДНК ни 
репликацияси бошланади. Бўлиниш натижасида хосил бўлган ҳужайралар репрессор 
ген 1 сақламайди, шу туфайли ҳужайралар ДНК репликациясини давом эттиради, ва 
бўлиниш вақтида чексиз, назорат қилинмайдиган бўлинишга қобилиятли ҳужайралар 
оиласи пайдо бўлади. Мана шулар ўсма ҳужайраларидир. 
Аналогик йўл билан ҳужайраларни чексиз бўлинишига шу регулятор 
тизимнинг бошқа генларини мутацияси хам олиб келиши мумкин. Масалан, ҳужайра 
бўлиниши инициаторини кодловчи геннинг мутацияси оқибатида у ген – репрессор 1 
нинг тормозловчи таъсирига бўйсунмай қолади. 
Мутацион канцерогенез билан бирга эпигеномли канцерогенез хам бўлиши 
мумкин, бундай вақтда нормал ҳужайранинг геномига омиллар таъсиридан улар шу 
ҳужайра геномига тегишли бўлмаса хам, мутация пайдо қилмаса хам геномнинг 
нормал регуляциясини турғун бузилишини таъминлайди, натижада ҳужайра ўсмага 
хос хусусиятни эгаллайди, уларни тўхтовсиз ўсишига олиб келади. 
Авлоддан авлодга ўтадиган эпигеном таъсирлар митоз вақтида хар бир янги 
хосил бўлувчи, дастлабки ҳужайрага юқувчи вируслар таъсиридан шаклланиши 
мумкин. Фараз қилайлик, вирус геномининг унчалик кўп бўлмаган генлари орасида 
(
Хюбнер ва Тодаро онкогени) ҳужайранинг ген – репрессор – 2 кодини сақловчи ген 
бўлиши мумкин. Аммо, вируснинг ген – репрессор -2 да ҳужайрада хосил бўладиган, 
ҳужайра бўлиниши инициаторининг коди мавжуд эмас. Бундай холда вируснинг гени 
билан акс алоқа бўлмайди. Ҳужайрада вируснинг репрессияланмайдиган гени 
репрессор – 2да репрессор 2 синтез қилинади, у эса нормал ген – репрессор 1 нинг 
ишини тўхтатишга қобилиятли бўлиб, натижада ҳужайра бўлинишининг инициатори 
бўшаб кетади (тормоздан чиқиб кетади) ва ҳужайра бўлина бошлайди. Хосил бўлувчи 
ҳужайралар ўзларида вируснинг геномини сақлайди, бу геном ҳужайраларга митоз 
вақтида дастлабки (бошланғич) ҳужайрадан ўтади ва ҳужайраларнинг кейинги 
авлодларининг бўлинишининг регуляциясини бузилишини сақлаб туради. Олинган 
далилларни, кўрсатишича вирусларнинг онкогенлари хақиқатда хам ҳужайра 
ўсишининг омилларига айнан ўхшашдир. 
Канцерогенезнинг мутацион ва эпигеном механизмлари бир – бирини инкор 
этмайди балки бир – бирини тўлғазади. Ҳужайрада ўсма чақирувчи вирусларнинг 
геномини репрессияловчи махсус регулятор генлар бор. Демак, ҳужайранинг 
репрессор генини мутацияси содир бўлиши мумкин, бунинг натижасида ўсма 
чақирувчи вируснинг назоратдан чиқиб кетган онкогени фаоллашади ва ҳужайрани 
эпигеном трансформацияси юза келади. Шундай қилиб, кимёвий ва физиковий 
омиллар ўз холича трансформацияпайдо қилмайди, балки вирусли канцерогенезни 
фаоллашувига имконият яратади. 
Кейинги вақтда Берч деган олим қуйидаги ғояни (гипотеза) таклиф қилди, 
бунга кўра ўсмалар ҳужайралар популяциялари орасидаги ўзаро алоқанинг бузилиши 
натижасида пайдо бўлади. Митотик бўлинувчи тўқималарнинг кўпчилигида 
бўлинувчи ҳужайралар миқдорини регуляция қилувчи тўқиманинг ўз гормонлар 
тизими мавжуд. Шундай регуляцияга мисол бўлиб кейлонлар хисобланадики, оқсил 
табиатли бўлиб, митоз жараёнида ҳужайраларда хосил қилинади, ва улар шу 
тўқиманинг бошқа ҳужайраларини митозини тўхтатади. Кейлонлар туфайли нормал 
тўқимада ҳужайраларни тинкаси қуриши ва халок бўлиши жараёнларининг 
мувозанатланиши содир бўлади. Берчнинг фикрича, хар қандай тўқимада, шу 
тўқиманинг узоқ ҳужайраларида митознинг назорат қилувчи, етилган ихтисослашган 


296 
ўша юқорида номи тилга олиган оқсил хосил қилувчи ҳужайралар бўлса керак. 
Назарий 
жихатдан 
ўзак 
ҳужайраларида 
ўсмани 
пайдо 
бўлиши 
дифференциацияланувчи ҳужайраларнинг оқсил хосил қилиш қобилиятини йўқолиши 
натижасида бўлиши мумкин. Бу оқсил эса ўзак ҳужайраларида митозни тўхтатувчи 
таъсир қилади. Шунингдек, ўсма ўзак ҳужайраларини шу оқсилнинг тормозловчи 
таъсирини қабул қилиш қобилиятини йўқотганида хам пайдо бўлади. Бу икки холда 
хам бирон тўқиманинг ўзак ҳужайралари чексиз кўпая бошлайди. 
Берчнинг гипотезаси ўсма муаммосини кўп ҳужайрали организмнинг 
ҳужайралараро муносабатлар муаммосига айлантиради. Бироқ, Берч хам ўз 
гипотезасида бирламчи ўзгаришни мутация шаклида ҳужайрада келиб чиқади деб 
билади, ёки унинг фикрича ўзгариш оқсилларнинг ёки регулятор оқсилларни 
таъсирини қабул қилувчи рецепторларнинг синтези учун жавобгар генларни 
бирламчи ўзгариши билан боғлиқдир. 
Ўсма ҳужайраларида ядроларнинг бўлинишини регуляциясини ўрганиш учун 
Гердон тажрибалари қўлланилди. Бу тажриба дифференциацияланган ҳужайралар 
ядросини зиготанинг цитоплазмасига кўчириб ўтказишдан иборатдир. Агар бақанинг 
отоланган тухум ҳужайрасидан ядросини чиқариб ташлаб, ўрнига жуфт 
хромасомалар йиғиндисини сақловчи ихтисослашган ҳужайранинг, масалан; ичак 
эпителийси ҳужайрасининг ядросини кўчириб ўтказилса, у вақт ҳамма органлари 
дифференциацияланаётган ит балиқ ривожланади. Бундан чиқадики, организмнинг 
ихтисослашган ҳужайраларининг ядроларида зигота ядросида бўлган генларнинг 
ҳамма йиғиндиси мавжуд экан. Зиготанинг цитоплазмасига бақа буйрагининг Люкке 
ўсмасини ядроси кўчириб ўтказилса бу вақт ўсма тўқимаси эмас, балки ит балиқ 
пайдо бўлади. Бундай ит балиқнинг ҳужайрасини ядросини Люкке ўсмаси 
цитоплазмасига кўчириб ўтказилганда эса нормал буйрак тўқимаси пайдо бўлади. 
Шундай қилиб, зиготанинг соғлом цитоплазмаси кўчириб ўтказилган ўсма 
ҳужайрасининг ядроси регуляциясини тўла тиклай олади ва уни авлоддан – авлодга 
ўтадиган мухрланган хусусиятга айлантира олади. Бақаларнинг Люкке ўсмаси 
вируслар томонидан чақирилганлигидан, бу ерда гап вирус геномини репрессияловчи, 
генлар функциясини тикланиши ҳақида боради. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish