Машиналар ишончлиги ва техник сервис. Machine reliability and maintenance



Download 12,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/305
Sana25.02.2022
Hajmi12,49 Mb.
#276516
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   305
Bog'liq
Машиналар ишончлиги ва техник сервис

Мавзунинг мақсади: талабаларга мустақилликнинг илк даврида 
АСМнинг инқирозга тушиш сабаблари ва ундан чиқиш йѝллари, 
техникалардан самарали фойдаланиш концепцияси тѝғрисида янги билимлар 
бериш. 
Мазкур мавзуни айнан юнон (грек) файласуф-олими Рене Декартнинг 
“Фалсафа тамоиллари” номли асарида келтирилган фикрдан, яъни 
“…хақиқатни тадқиқот қилувчи имкони борича ҳаѐтида бир марта бѝлса ҳам 
барча нарсани шубҳа остига олиши керак…”,-деган маъноли қоидадан 
бошлашни маъқул кѝрдик. Чунки Республикамиз Агросаноат мажмуйида 
(АСМ) кечагина мутлоқ абсолют ѝзгармас ҳисобланган “ғоялар”, 
“қадриятлар”, “мезонлар” ѝрнини янги миллий мавкура, маърифат, 
маънавият ва маданият тамоиллари эгалламоқда ва бу мустақил давлатимиз 
учун қувончли ва табиий бир жараѐндир. 
Кеча таъқиқланган миллий мавкура, фалсафий қарашлар, илм-фан, 
тараққиѐт фанлари адолатли эркин демократик тамоиллар билан 
такомиллашиб бормоқда. Халқимиз миллий-узликни теран англаш жараѐнига 
янги-янги қадамлар қѝймоқда. Бу жараѐн аграр секторида, АСМ-да ҳам кенг 
илдиз олиб ижтимоий ҳаѐтимизда миллий ѝзликни англиш жараѐни изчил 
ҳаѐтимиз мазмунига айланиб бормоқда. Буларнинг барчаси мустақиллигимиз 
самарасидир. 
Ўз педагогик фаолиятимизда битирув арафасида таҳсил олаѐтган 
талабаларга муражаат этиб рахбар шахсларга оид бош, талаблардан энг 
асосийлари, рахбарларнинг маъсулияти буш табиатли рахбарлардан 
устунлиги ҳақида гапирганда улар бугунги кунда рахбар ходимлар 
табиятидаги демократик хусусиятларнинг моҳиятини хали чуқур 
англмаганлигини кѝрамиз. 
Демократик идора қилиш-ҳуқуқий давлат пойдеворини қуришдир. 
Республикамизда ҳуқуқий жараѐн механизмлари босқичма-босқич пухта 
шаклланиб бормоқда. Бугунги кунда ягона ғоя устунлигидан воз кечиш 


билан бирга барча партиялар учун миллат манфаати, халқ ва адолат 
манфаати устунлигини таъминлаш концепциясини яратиш бош вазифа бѝлиб 
қолмоқда. 
Албатта талабчан рахбар кадрлар сони ва салмоғи қанча кѝп бѝлса 
шунча яхшидир. Келажаги буюк давлатни барпо этишдек улуғ мақсад 
қуйилган экан, шунга муносиб ижодий меҳнат қилиш пайти келди. 
Бошқа халқ хѝжалиги сохаларидек АСМ-да ҳам барча ишлаб чиқариш 
жараѐнларини адолатли хуқуқий тамоиллар асосида бошқариш давр 
талабидир. 
Бу жараѐн механизмини пухта ѝзлаштирмас эканмиз хѝжаликдаги 
молия, техник таъминот, меҳнатга ҳақ тѝлашдек мавжуд муаммоларни хал 
қилиш қийиндир. Албатта, янги давлатни идора этиш, аграр секторида 
жиддий ислохатларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
Шу вақтдаги яна бир долзарб ва асосий масалалардан бири-бу янги 
техника ва технологияларни мукаммал эгаллаш, улардан самарали 
фойдаланиш, муқобил машина-трактор паркларини такомиллаштириш 
асосида таъмирлаш ва техник хизмат кѝрсатиш соҳасида ҳам рақобат 
мухитни шакллантириш, уни илмий асосда ташкиллаштиришдир. 
Президентимиз И.А.Каримов дастлабки кунлардаѐқ АСМ-га саноатни 
олиб келишдек муҳим масалани қуйганлиги маълум. Мустақилликнинг илк 
палласида бу масалани ечиш қандай кечиши аниқ бѝлмаган бѝлса, бугунги 
кунда эса уларни аниқ ечиш дастурига эгамиз, мѝлжалланган мақсадларимиз 
ҳам равшанлашди. Буларнинг барчаси ижодий меҳнат самарасидир. 
Лекин, шунга қарамасдан Республикамиз аграр секторининг чуқур 
инқирозга тушишининг бош сабаблари ва ундан тезроқ чиқишнинг 
истиқболли йѝлларини аниқламасдан қишлоқ хѝжалик техникаларидан 
самарали фойдаланишнинг илмий-техник концепциясини ишлаб чиқиш, 
асослаш мушкилдир. 
Собиқ кенгаш даврида унинг парчаланиши оқибатидаги техник-
иқтисодий салбий асоратлар таъсирида Республикамиз аграр сектори катта 
инқирозга тушганлиги хам маълум. Бугунги кунда, ана шу инқироз 
чангалидан чиқиш, иқтисодий тикланиш, ривожланиш, адолатли эркин-
демократик давлатимизни барпо қилиш уни табора мустаҳкамлаш 
босқичидамиз. Инқирознинг бош сабаблари нимадан иборат эди, ундан 
чиқиш истиқболлари нималардан иборат. Келинг шу ҳақда фикр юритайлик, 
таҳлил қилайлик (1- расм). 
Бозор иқтисодиѐтига ѝтиш даврида, шубхасиз, туман ва муқобил 
машина трактор парклари тузиш орқали техник хизмат кѝрсатиш соҳасида 
рақобат мухитини шакллантириш бош вазифа этиб белгиланганлиги маълум. 
Республикамизни очиқ эркин, қудратли ва қонун устиворлиги устун 
мустақил давлатга айлантириш борасида унинг мустаҳкам моддий-техник 
пойдеворини яратиш асосий мақсадлардан биридир. 
Қишлоқ хѝжалик техникаларининг нархлари кескин ошган, фермер, 
деҳқон хѝжаликлари, арендачилик муносабатлар ва машина-трактор 
парклари таркибидаги замонавий техникаларнинг шаклланиб келаѐтган бир 


даврда техникаларни таъмирлаш, бажариладиган барча техник хизмат 
кѝрсатиш ишларига тегишли сарф бѝладиган харажатлар хажмини 
камайтириш ишлаб-чиқариш потенциалидан, таъмирлаш қувватларидан 
самарали фойдаланиш энг мухим ѝз ечимини кутаѐтган долзарб 
масалалардан бири ҳисобланади. 
Деҳқончилигимизда ѝз ичига фермер хѝжаликларини бирлаштирган 
биринчи буғин- агрофирмалар ташкил этилган. Улар деҳқончилигимизнинг 
моддий-техник базасининг асоси бѝлган холда техник-агрокимѐвий хизмат 
кѝрсатиш ишларини координациялаштириш ишларини самарали хал 
қилишда ҳам катта ѐрдам бермоқдалар. 
Бугунги кунда сифатли таъмирлаш ва техник хизмат кѝрсатиш 
ишларини таъминлаш, юртимизда тайѐрланган махаллий ѐки чет элдан 
импорт қилинган янги ракоботдош техникаларни фирмали таъмирлаш, 
уларга техник сервис хизматини сифатли ташкиллаштириш мақсадида 
“техник сервис марказлари” фаолият кѝрсатмоқда. Уларнинг самараси 
қандай? Улар, одатда ясовчи-заводлар томонидан ташкил этилиб, 
буюртмачилар харид этишларидан олдин уларни республикамиз агро-
шароитларига адаптациялаш (мослаштириш), тайѐрлаш, синаш, капитал 
таъмирлаш ѐки уларнинг ейилган деталларини тиклаш жараѐнларида 
фойдаланиладиган техник воситаларини такомиллаштириш, уларни ижарага 
олиш, механизатор кадрларни компютер ѐки электрон жихозлар билан 
таъминланган қурилмалардан самарали фойдаланиш мақсадида кадрлар 
малакасини ошириш, ѝқитиш ва машиналардан бутун фойдаланиш даврида 
техник сервис ишларини самарали ташкил этиш каби мухим комплекс 
ишларни бажариш билан ҳам машғул бѝладилар. 
Қишлоқ хѝжалик техникаларини таъмирлаш ва хизмат кѝрсатиш 
ишларини ташкил этиш шакллари хар мамлакатда хар хил, лекин умумий 
томонларига хам эгадир. Бундаги умумий томони-ишлаб чиқарувчи фирма 
техник холатнинг фақат энергетик воситалар таъминоти тегишли 
жавобгарликдан ташқари, тѝла комплектли, сифатли махсулотлар тайѐрлаш 
билан бирга машиналар ѐрдамида барча фойдаланиш ишларнинг хам 
жавобгарлигини ѝз зиммасига олади. Масалан, АҚШда бу томоил қонун 
билан тасдиқланган. Агар техник хизмат кѝрсатиш ишлари ташкил 
этилмайдиган бѝлса ундай фирмаларга техникаларни сотиш ман қилинади. 
Машинасозлик фирмалари билан бир ѐки бир неча шартнома-контракт 
муносабатларни сақлаб турувчи д и л е р л а р тармоқлар орқали ишлаб 
чиқарувчи фирмалар машиналарни таъмирлаш ва уларга техник хизмат 
кѝрсатиш ишларини ташкил этади. 
АҚШ-даги дилер тармоқларини “Impiement-company”-деб аталади. 
Дилер пунктларидаги дилер хизмати атрофдаги ва шаҳарларда жойлашган 
бѝлиб, улар бири-бир билан доимий алоқада фаолият кѝрсатадилар. Улар 
техникаларга тегишли мавсумий ишларга боғлиқ бѝлган 12-18-24 ой муддат 
даврида уларни сотиш учун фирма дилерларни машиналар ва жихозлар 
комплекти билан қарзга таъминлайдилар. 


Инкирозга тушиш сабаблари 

Download 12,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish