Ишлаб чиқариш фаолиятини олиб бориш учун корхона айланма
воситалар билан таъминланади. Уларнинг ҳажми ҳам корхонанинг ѝзи
томонидан аниқланади. Айланма воситаларнинг меъѐри юқоридаги ташкилот
томонидан тасдиқланади.
Корхона ѝзи томонидан асосий фондларни капитал таъмирлашга
амортизация ҳажмини белгилайди. Ўз мулклари ва воситаларига эгалик
қилган ҳолда корхона улардан баъзи машиналарни, ускуналарни сотиш,
ортиқча ашѐ ва буюмларни, режадан зиѐд бѝлган маҳсулотларни сотиш
ҳуқуқларига эга. Бу ҳуқуқ ишлаб чиқариш фондларидан анча самаралироқ
фойдаланиш мақсадида берилган.
Ортиқча мулк ва воситаларни бошқа корхоналарга сотиш натижасида
тѝпланган айланма воситаларга тегишли бѝлган маблағлар корхона
томонидан айланма воситалар сифатида фойдаланишлари мумкин.
Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланган ҳолда қѝмита бирлашмалари
ѝз фаолиятларини хѝжалик ҳисоби асосида ташкил этади, корхоналарга энг
янги фан ва техника, илғор тажриба ютуқларини жорий қиладилар. Шу
тариқа техникаларни таъмирлаш таннархини камайтирадилар.
Қѝмита тизимидаги корхоналар ихтирочилик ва рационализаторлик
ишларини ташкил этадилар. Унинг учун мазкур тизим таркибида
рационализаторлик ва ихтирочилик бошқармалари ва бѝлимлари фаолият
кѝрсатадилар. Уларнинг вазифаларига техникаларнинг, ускуналарнинг ,
мосламаларнинг янги нусхаларини ѝз вақтида рѝйхатга олиш, уларни ясаш ва
жорий этиш ҳар бир рационализаторлик таклифининг иқтисодий
самарадорлигини аниқлаш тегишли муаллиф ва ҳаммуаллифларни ѝз вақтида
моддий рағбатлантириш кобилар киради.
Корхонанинг капитал қурилиш ва капитал таъмирлаш соҳаларига
оид ҳуқуқлари. Ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси маълум ҳуқуқларга
эга. Режалаштириш борасида корхоналарга катта ҳуқуқлар берилган.
Таъмирлаш заводлари “Ўзқишхѝжтехника” бирлашмалари ва улардаги
таъмирлаш устахоналари, бошқа корхоналар ѝз ишлаб чиқариш фаолиятини
режалаштириш ишларини ташкил этадилар. Истиқболли ривожланиш режаси
асосида белгиланган кѝрсаткичлар тизими бѝйича алоҳида цехлар учун
йиллик квартал ва режа топшириқлари тузилади. Бирлашмалар
хѝжаликлараро тузилган шартномалар натижасида таъмирлаш ва бошқа
ишларни бажариш бѝйича буюртмалар қабул қиладилар. Бирлашмалар ѝз
йѝналиши ва профилига тегишли буюртмаларни бажармаслик ҳуқуқига эга
эмаслар. Мавжуд шартномалар асосида “Ўзқишхѝжтехникақѝмита”
тизимидаги таъмирлаш корхоналари режали топшириқ ва шартномалари мос
равишда ишлаб чиқариш-молиялаш режасини ишлаб чиқади.
Барча таъмирлаш устахоналари, таъмирлаш заводлари, цехлар секин-
аста ривожланиб, реконструкция қилиниб боради. Ҳали барпо этилмаган
туманларда, янги таъмирлаш устахоналари қурилади. Ҳозирги кунда ҳар бир
туманда 1, 2 ва 3 тадан машина-трактор паркларини тузиш режалаштирилган.
“Ўзқишхѝжтехникақѝмитаси” тизимидаги корхоналарга бино, иморат
ва ускуналарни мукаммал таъмирлаш ҳуқуқлари берилган. Капитал қурилиш
ва капитал таъмирлаш пудрат ѐки хѝжалик усуллари билан амалга
оширилиши мумкин. Пудрат усулида қурилиш ишларини олиб бориш энг
кѝп тарқалган.
Уларни амалга ошириш учун қурилиш-монтаж ташкилотлари билан
шартнома тузилади. Буюртмачи топшириғи асосида ишлаб чиқариш
лойиҳаси бѝйича қурилиш-монтаж ташкилоти томонидан олиб борилади.
Агар пудрат ташкилотнинг қурилиш ишларини ѝз кучлари билан бажариш
имкони бѝлмаганда, бу ишларни бажаришга субпудрат ташкилотларини жалб
қилиши мумкин.
Қурилиш ишларида бир қанча ташкилотлар банд бѝлишларига
қарамасдан, масъулият бош пудрат ташкилоти зиммасига юкланади. У
субпудрат ташкилотидан бажарилган ишни қабул қилади ва объектни
буюртмачига топширади. Қишлоқ хѝжалигида кичик ҳажмдаги қурилиш
ишларини бажаришдан пудрат ташкилотлари бѝйин товлашлари мумкин.
Бундай ҳолатда бу ишлар хўжалик усулида бажарилади. Бунда барча ишлар
мутахассиснинг техник назорати остида ишлаб чиқилган лойиҳа бѝйича
бажарилади. Лойиҳа топшириқлари, одатда “туманқишхѝжтехника”
бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилади.
Лойиҳа топшириғида қуриладиган объектнинг асосий кѝрсаткичлари
аниқланади.
Буюртмачи ишчи лойиҳасини бажариш ишларини махсус ташкилотга
юклайди ѐки мавжуд намунавий лойиҳа танлайди ва уни қурилиш жойларига
боғлаш ишларини ташкил этади, қурилишга тегишли ассигнация ҳажмини
қурилиш босқичлари муддатлари ва моддий-техник таъминот муддатлари
аниқланади.
Ҳозирги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари лойиҳалаш ташкилотлари
томонидан ишлаб чиқилади. Таъмирлаш устахоналари қурилиши, одатда
намунавий лойиҳалар бѝйича амалга оширилади. Унга қадар лойиҳалаш
институтлари марказий таъмирлаш устахоналаридан жорий, то йирик
заводлар, ихтисослашган индустриал двигателларни, машиналар узеллари ва
агрегатларини таъмирлашга мѝлжалланган корхоналарнинг намунавий
лойиҳаларини ишлаб чиқади. Бу ишлар якунлангандан кейин объект
қурилишини бошлаш масаласи ечилади.
Бирлашма бошлиғи ѐки завод директорларига объектни қуриш олдидан
маҳаллий касаба уюшма ташкилоти билан келишилган ҳолда титул
рѝйхатини тасдиқлаш (яъни шу йилда қурилиши керак бѝлган объектлар
рѝйхатини) ҳуқуқи берилган.
Биноларни, дастгоҳларни ва таъмирлаш-технологик ускуналарни
капитал таъмирлаш ишлари ҳам шу тартибда амалга оширилади.
“Ўзқишхѝжтехқѝмита” тизимидаги таъмирлаш корхоналари муттасил
равишда
таъмирлаш
ишларини
техника
ва
технологияларини
такомиллаштириши, уларнинг таъмирлашдан кейинги ресурсини оширган
ҳолда, машиналар таъмирлаш ишларини яхшилаб боришлари шарт. Акс
ҳолда улар техник-иқтисодий қолоқлик ҳолатига тушиб қолишлари мумкин.
Бу ишларнинг барчаси корхоналарнинг ѝз имкониятлари доирасида
бажарилиши мумкин. Корхона раҳбарлари таъмирлаш ишларини ташкил
қилиш ва мақбул ишлаб чиқариш технологияларини белгилаш, тиклаш
усулларини танлаш, таъмирлаш базасини ҳисоблаш методларини, таъмирлаш
корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ишларини ишлаб чиқади ва
белгилайди.
Шунинг учун корхона ва бирлашмалар биринчи галда илгари ишлаб
чиқилган технология ѐки ишлаб чиқаришни ташкил этиш тадбирларини
жорий қилишлари лозим. Лекин бирлашмалар уларнинг ѝрнига ҳали ишлаб
чиқилмаган ва расмий тасдиқланмаган, нисбатан самарали бѝлган
технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқига эга, агар иқтисодий самарадорлиги,
юқори ишончлилиги ва тикланадиган детал ѐки таъмирланадиган
машинанинг узоқ муддат қобилиятига эга эканлигини янги техника ѐки
технология таъминлашга имкон берса намунавий лойиҳалардан воз кечиш
ҳуқуқига эга. Ёки таъмирлаш сифати сақланганлиги билан самарадорлик
таъмирланган детални таннархининг пасайиши ѐки бошқа ижобий самара
аниқланган ҳолда ҳам эски лойиҳани қабул қилмаслик ҳуқуқига эга.
Фақат ана шундай вазиятлардагина ташқаридан ѐки ѝзи томонидан
тавсия
қилинган
технологияларни,
таъмирлашни
ташкил
қилиш
тадбирларини жорий қилиш мумкин.
Янги технология ѐки таъмирни ташкиллаштириш корхонага жорий
қилингандан
кейин
илгари
технологияни
тасдиқлаган
бирлашма
огоҳлантирилиши лозим. Янги технологияни жорий қилишга оид техник
шароитлар ва давлат стандартлари тѝғри келмаган ҳолда корхона томонидан
вақтинча ишлаб чиқилган техник шароитлардан фойдаланилади.
Машиналарни таъмирлаш маълум ҳажмдаги таъмирлаш материаллари,
маҳсулотлари, эҳтиѐт қисмларини сарф қилиш билан боғлиқ.
Эҳтиѐт қисмлар сарфи меъѐрлари ва бошқалар институтлар томонидан
ишлаб чиқилади ва у корхона раҳбари тасдиқлагандан кейин кучга киради.
Агар тегишли меъѐрлар бѝлмаса, корхонанинг ѝзи мустақил тарзда
тегишли меъѐрлар ишлаб чиқади ва уни ишлаб чиқаришга жорий қилади.
Ишлаб чиқариш технологияси ва таъмирлашни ташкил этишни
яхшилаш мақсадида таъмирлаш корхоналари томонидан асно ва иш
жойларидаги ностандарт ускуналари, улар марказлаштирилган ҳолда
ясалмаганда, ишлаб чиқилади.
Таъмирлаш корхоналари илмий тадқиқот институтлари ѐки бошқа
ташкилотлар билан тузилган тегишли шартномалар асосида техник
ҳужжатлар тузиш, асно ва ускуналарни ясаш, янги техникани жорий қилиш,
ишга солиш, ѝрнатиш, созлаш ишларини олиб бориш борасида шартнома
тузишлари мумкин.
Корхоналар ѝзларига тегишли моддий бойлик буюмларини етказиб
бериш шартномалар ѐки нарядлар бѝйича харид қилади. Устахона ва
заводларни қуриш ва реконструкциялашда мавжуд низомлар бѝйича банклар
кредитларидан кенг фойдаланилади. Уларни ишлатиш масъулияти
корхоналар зиммасига юклатилади.
Таъмирлаш корхоналарига янги техникаларни жорий қилиш, мавжуд
таъмирлаш технологияларни яхшилаш қѝшимча харажатлар талаб этади. Бу
ишларни бажаришда смета-молиялаш ҳисоботи тузилади, қоплаш муддати
белгиланади. Тегишли ҳисобот тақдим этилгандан кейингина ташкилот
талабига биноан банк кредити ажратилиши мумкин. Прейскурантда
кѝрсатилмаган, тарификация этилмаган хизмат турларига тегишли янги
нархлар ва тарифларни қѝйиш корхоналарнинг зиммаларига юкланган.
Молиялаш бѝйича фермер ва кооператив хѝжаликларига кенг имкониятлар
берилган. Ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар бир йилгача солиқ
тѝлашдан озод қилингандир. Корхоналарга иқтисодий томондан тиклаш
мақсадга мувофиқ бѝлмаган, эскирган ускуналарни корхона балансидаги
рѝйхатдан чиқариш рухсат этилган. Бундай ҳақ ҳуқуқлар инженер-техник
ҳодимларига асосий ишлаб чиқариш воситаларини рѝйхатдан чиқариш катта
маъсулиятлар юклайди.
Таъмирлаш заводлари ва бошқа корхоналарга бирлашмалар томонидан
ѝзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларга эркин нарх қѝйиш; меҳнатга ҳақ
тѝлашнинг энг қулай шаклларини қѝйиш ҳуқуқлари берилиши тадбиркорлик
фаолиятини кенгайтиришга, уларнинг рақобатбардошлигини оширишга
имкон беради.
Тарифли-малакавий справочникларга амал қилиб, корхона ѝз
ишчиларига иш разрядини белгилайди ва разрядлар тақдим этади.
Меҳнат унумдорлигини ошириш учун корхонада иш миқдори ва
баҳолаш меъѐрларини қайтадан кѝриб чиқилади. Корхоналар раҳбарлари
ундаги барча ишлаб чиқариш фаолиятлари бѝйича масъулдирлар,
корхонадаги мулк ва воситалардан кенг фойдаланади, меҳнат қонунчилиги
бѝйича ходимларни ишга қабул қилиш ва бѝшатиш ишларини амалга
оширадилар. Ходимларни корхонадан ѝз хоҳиши ѐки маъмурият хоҳиши
бѝйича бѝшатиш мумкин.
Ўз хоҳиши бѝйича ишдан бѝшаш ходимнинг ѝз аризасига биноан
бѝшаш сабаби кѝрсатилгандан сѝнгина амалга оширилади. Ариза 30 кундан
кѝп бѝлмаган муддат ичида кѝриб чиқилади.
Кѝпчилик корхоналарда ходимларнинг меъѐрий маданий яшаш
шароитларига кам эътибор берилиши оқибатида кадрлар қѝнимсизлиги
кузатилади.
Уларнинг кѝп вақти ишга қатнаш ва уйга қайтишларига кетиши
оқибатида кѝпчилик ходимлар ѝз иш жойларини алмаштиришга мажбур
бѝладилар.
Кадрлар қѝнимсизлиги сабабини аниқлаш ва камайтириш мақсадида
ҳар бир корхоналарда жамоатчилик кадрлар бѝлими барпо этилган, улар
ишдан бѝшайдиган ходим аризаларини кѝриб чиқади, бѝшаш сабабларини
аниқлайди, уларни иш жойларида қолишга кѝмак беради, агар бу йѝл ижобий
натижа бермаса, уни бѝшатишга ѝз розилиги билдиради, ундан кейин
маъмурият меҳнат қонунчилиги бѝйича бѝшатиш тѝғрисидаги масалани ҳал
қилади.
Корхона ѝз фаолиятининг тѝхтатганда, штат бѝйича ходимлар сони
қисқартирилганда, меҳнат интизомини доимий равишда бузганлиги
натижасида. Ходимларни маъмурият хоҳиши бѝйича бѝшатиш тѝлиқ
меҳнат кодекси асосида амалга оширилади .
Ходимлар ѝзи эгаллаб турган иш жойига малакаси етмаганлиги ва
соғлиғи туфайли жавоб бера олмаслиги учун маъмурият илгари тузилган
меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.
Меҳнат шартномаси ходим ѐки хизматчи ѝзига топширилган
мажбуриятларни систематик равишда сабабсиз бажармаслиги ѐки ички
меҳнат қоидаларига тѝлиқ риоя қилинмаган ҳолларда ҳам бекор қилиниши
мумкин. Ходим ѐки хизматчи сабабсиз ишга кечикиб оқибатида ҳам
бѝшатилиши мумкин.
Бутун иш куни давомида ишга келмаган, ишга чиқмаган ҳисобланади.
Меҳнат шартномаларини яхшилаш бѝйича ҳар йили касаба уюшмаси
ташкилоти маъмурият билан у ѐки бу иш шароитларини яхшилашга оид
шартнома тузади. Шартномада қайд этилган барча бандларнинг тѝла тѝкис
бажарилишидаги барча масъулият маъмуриятга юклангандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |