Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
172 - САВОЛ
НАМУНАВИЙ ЎҚУВ РЕЖА – БУ 
ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТ? 
ЖАВОБ: Намунавий ўқув режа – бу ўқиш муддатини ҳисобга 
олиб, касбга (мутахассисликка) мувофиқ равишда цикллар, фанлар 
рўйхати ва ҳажмининг давлат миқёсини белгиловчи ҳужжатдир. У 
ўқув дастурининг максимал ҳажмини ва ишчи ўқув ҳужжатларини 
ишлаб чиқишда ўқув муассасаларининг мустақиллик даражасини 
аниқ белгилайди. 
КЎРСАТМА: Маълумки, намунавий ўқув режа давлат ҳужжати 
бўлиб, таълим-тарбия жараёнларига тегишли бўлган кўплаб ҳуж-
жатлар уларга асосланган ҳолда тайёрланади. Шу сабабли, уларни 
тайёрлашда замонавий талаблар албатта эътиборга олиниши керак. 
 
173 - САВОЛ: 
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪ-
ЛИМ СТАНДАРТЛАРИ – БУ ҚАНДАЙ 
ЭТАЛОН? 
ЖАВОБ: Олий таълимнинг ДТС – бу таълимнинг бакалавриат 
муайян 
йўналиши 
ёки 
магистратура 
мутахассислигига 
қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, бакалавр ёки 
магистр тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар 
тайёрлаш сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган эталон 
даражадир. 
КЎРСАТМА: педагогик ходимлар тайёрлашга давлат меъёрий 
ҳужжатлари (намунивий ўқув режа, ўқув дастури, ишчи режа, 


129 
ишчи дастур ва ҳ.к.) ва ахборотли технологиялар ҳамда илмий-
техник ахборотлардан фойдаланиш тизими яратилса мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
 
174 - САВОЛ: 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ – БУ ҚАН-
ДАЙ ТЕХНОЛОГИЯ? 
ЖАВОБ: Педагогик технология – таълим берувчидаги ўқув 
фаолиятида, ўқитишдан ташқари фаолиятда зарур бўлган умумий 
педагогик малакалар мажмуасидан ташкил топади. 
Педагогик технологияларнинг таркибий қисмлари қуйида-
гилардан иборат:

Нутқ маданияти (саводли гапириш, ўз нутқини чиройли ва 
тушунарли, таъсирчан қилиб баён этиш, ўз фикр ва ҳис-
туйғуларини сўзда аниқ ифодалаш); 

Мимик пантамима (аниқ имо-ишора, маъноли қараш, 
рағбатлантирувчи ёки илиқ табассум); 

Ўқитувчининг ҳиссий ҳолати (жиддийлик даражаси, 
умидбахшлик, хайрихоҳлик кайфиятини сақлаш, ўзининг ҳиссий 
дам олишини ташкил этиш); 
Педагогик технология – маълумотларни ўзлаштириш учун 
қулай шакл ва усулда узатиш ва ўзлаштириш жараёнидан иборат. 
Педагогик технология – педагогик (ижтимоий) ва технологик 
(ишлаб чиқаришдаги мутахассислик) ёндашувлар интеграция-
сидир. 
Педагогик технологияга ЮНЕСКО томонидан берилган 
таъриф: 
“Педагогик технология – таълим бериш ва ўзлаштириш 
усулларини яратиш, қўллаш, уларни ягона тизимга келтириш йўли 
билан инсон салоҳияти ва техник воситаларнинг барча 
имкониятларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиб, билимлар 
ўзлаштиришининг энг мақбул жараёнидир”. 
Педагогик технологияларнинг бош муаммоси таълим олувчи 
шахсининг ривожлантириш йўли билан ўқитишга қўйилган 
мақсадга эришишдан иборат. 


130 
Педагогик технология доирасида янги ўқув материалини 
ўзлаштиришнинг бошланғич, алгоритмик, ижодий, эвристик 
характердаги даражалари мавжуд. 
Педагогик технологияларнинг умумий мақсади бир қатор 
даражаларда ойдинлашади: биринчиси – таълим муассасасининг 
(жараёни)нинг мақсади ҳамда педагог ва унинг методик фаолияти 
идентификацияси; иккинчиси – ўқув предмети (бўлим)нинг 
мақсади, педагог ва унинг методик фаолияти идентификацияси; 
учинчиси – ушбу модель (ўқув элементи)нинг мақсади ва таълим 
олувчилар фаолиятидаги идентификацияси. 
КЎРСАТМА: 1. Педагогик ва ахборот технологияларидан 
амалий фаолиятда фойдаланишда қуйидаги муаммоларни ҳал 
қилишни эътиборга олган ҳолда иш кўрган маъқул: 

манба ва унда кечадиган жараён тўғрисидаги маълу-
мотларни қайта ишлашни; 

жараён кечиши ҳақидаги даврий маълумотларни мунтазам 
олиб туришни ва улар асосида оралиқ назоратлар олиб бориш 
имкониятини; 

ихтиёрий жорий сўровларга ўша пайтнинг ўзида жавоб 
олиш, расмийлаштириш ва бошқаришга керакли тузатишлар 
кирита олиш имкоиниятини ва ҳ.к. 
2. Педагогик илмий тадқиқот ишини бажаришда унинг 
мақсад-вазифалари ва ишчи фаразини эътиборга олиб фаолият 
юритиш керак ва унда педагогик, шунингдек, ахборот тизимини 
ташкил эта олишни ҳам режалаштириш лозим бўлади. Бу илмий 
муаммонгизни ҳал этишда ахборот - коммуникацион техно-
логиялардан фойдаланишингизга кенг имкониятлар яратади.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish