Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet423/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

982 - САВОЛ
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ ТАҚДИМОТИДА 
НИМАЛАР ЁРИТИЛАДИ? 
ЖАВОБ: Диссертациянинг диссертация тақдимотида қуйидаги 
масалалар ёритилади. 

диссертация мавзусининг долзарблиги; 

диссертациянинг мақсад ва вазифалари; 

диссертациянинг таркиби; 

тадқиқотнинг назарий пойдевори, яъни манбаларни танқидий 
кўриб чиқиш натижасида ҳосил бўлган ва диссертациянинг асосий 
қисмини ташкил этувчи тизимлаштирилган назарий билимлар; 

тадқиқотнинг методологик асосининг тавсифи; 

тадқиқотнинг олиб борилишига оид фаразлар ва чеклов шарт-
шароитлари; 

магистр томонидан диссертацияни бажариш давомида олинган 
асосий натижалар ва уларнинг диссертация мавзусига тўғри келиши, 
ишончлилиги ва қўлланилиш соҳаси; 

магистр томонидан олинган натижаларнинг назарий ва амалий 
аҳамиятини ёритиш ва ҳоказолар. 
КЎРСАТМА: Ҳимоя пайтида диссертациянинг тадқиқот 
натижаларини ривожлантиришнинг истиқболларини кўра билишига 
ҳам эътибор бериш керак. 
 
983 - САВОЛ: 
ИЛМИЙ РАҲБАР ВА КАФЕДРА ОЛДИДА 
МАГИСТРЛИК 
ДИССЕРТАЦИЯЛАРИ 
БЎЙИЧА ҚАНДАЙ ВАЗИФАЛАР БОР? 
ЖАВОБ: Илмий раҳбар ва кафедра олдида қуйидаги вазифалар 
ва бурчлар бор: 

магистрантнинг илмий салоҳиятини аниқлаш; 

магистрантнинг илм-фаннинг (кафедрага тегишли) қайси 
йўналиш бўйича қизиқиши ва мазкур йўналиш бўйича билим, 
кўникма ва малакалари устуворлигини таҳлили (баҳолаш); 

кафедра йўналишидаги муаммолар ҳақида магистрантга 
ахборотлар бериш (ахборотли варақа, олинган натижалар аҳамияти, 
оғзаки тушунтириш ва шу каби усуллар бўйича) ва шу асосда илмий 
иш мавзусини аниқлаш; 


613 

илмий тадқиқот ишининг режасини ишлаб чиқишда 
қатнашиш; 

диссертация мавзуси бўйича магистрантга керакли бўладиган 
адабиётлар, ахборотлар, далилий манбалар танлашда ёрдам бериш, 
лозим топилганда қурилмалар ва компьютерлардан фойдаланишга 
имкониятлар яратиш; 

мавзу бўйича доимий суҳбат ўтказиб туриш ва унинг 
натижасига асосланиб илмий тадқиқот ишининг кейинги қисми учун 
мслаҳатлар бериш; 

магистрант ишининг кетишини даврий равишда кафедрада 
назорат қилиш ва режа асосида ишлар натижаларини кафедра 
қошидаги илмий услубий семинарда муҳокама қилиш ва мос 
тавсиялар ёки хулосаларни бериш; 

илмий тадқиқот ишининг бажарилишидаги ҳар бир босқични 
тўлиқ баҳолаб, тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар бериш; 

илмий тадқиқот ишининг якунланганлиги аниқлангандан 
кейин, ишнинг яхлитлигича яна бир бор баҳолаш керак, шу асосда 
ишнинг тайёрлигига тўла баҳо бериб хулосалаш керак ва ҳимояга 
тақдим этишга розилик бериш керак. Бу бўйича махсус тайёрланган 
шакллар бўлади. 
КЎРСАТМА: Умуман олганда, диссертантнинг ижодий 
фаолияти шахсан кафедра мудири томонидан режа асосида назорат 
қилиниб, турилади. Магистрантларнинг барча фаолиятлари, айниқса, 
ижодий фаолиятлари кафедрада ишлаб “магистрлик диссер-
тацияларини тайёрлаш бўйича топшириқлар” асосида амалга 
оширилади.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish