475 - САВОЛ:
МАЪНАВИЙ - АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТ
КИШИДАГИ НИМАЛАРНИ БЕЛГИЛАЙДИ?
ЖАВОБ: Маънавий - ахлоқий маданият – Ўзбекистон халқининг
анъаналари, тили ва маданиятини билиш, ҳурмат қилиш, миллий фахр
туйғусини, ўқимишлилик ва ақл-заковатлилиги, ахлоқий наму-
наларининг мавжудлиги ва кундалик ҳаётида уларга ўхшашга
интилиш, бўш вақтларидан унумли фойдаланишнинг ижтимоий
326
қимматли усулларидан фойдаланишни билиши, ўзининг шахсий
салоҳияти устида миллий бойлик сифатида қайғуриш ва бошқалар.
Маънавий-ахлоқий маданият хилма-хил муносабатлар жараён-
ларида билим олиш, ижодий ва меҳнат фаолияти жараёнида намоён
бўлади.
КЎРСАТМА: Миллий-маънавий қадриятларга оид материал-
лардан таълим олувчиларнинг илмий дунёқарашини кенгайтиришда
фойдаланилса, уларнинг Ватанимиздаги илмий қадриятлар
тўғрисидаги фикри янада юксалади ва айниқса, ушбу соҳадаги
қомусий ва ҳадисшунос олимларимизга ҳурмати ҳамда уларга Ватан
олдидаги қарздорлик ҳисси янада юксалади.
476 - САВОЛ:
МАЪНАВИЙ - АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ
БИЗГА НИМА БЕРАДИ?
ЖАВОБ: Маънавий-ахлоқий тарбия – бизга ёш авлодни
маънавий етук қилиб тарбиялаш имконини беради. Бунга сабаб,
маънавий-ахлоқий тарбия ёш авлодни халқнинг бой миллий-
маданий тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умум-
башарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик
шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиладиган
тарбиядир.
КЎРСАТМА: Танланган тарбия йўналишингиз баркамол
авлодни шаклланишнинг методологик асосларига асосланган
бўлсин ва бу тарбиянинг таъсирчан воситалари ва инновацион
технологиялари негизида олиб боришга ҳаракат қилинг.
477 - САВОЛ: МАЪНАВИЙ БЕМОР – БУ КИМ?
ЖАВОБ: Маънавий бемор – бу мустақиллигимиз маънавияти
билан тўлиқ суғорилмаган, миллий ўзликни англаш туйғусига эга
бўлмаган, ўз Ватани тақдири ва тараққиётига бефарқ, лоқайд,
матқурт (“робот”) ва шу каби салбий хислатлар эгаси.
КЎРСАТМА: Маънавий бемор жамият учун ҳам, давлат учун
ҳам, жамоа учун ҳам ва ҳаттоки, оила учун ҳам зарарли одамдир.
Улардан фақат лоқайд, бефарқ, зомби кўринишидаги одамлар
пайдо бўлади ва энг ёмони, уларга хоҳлаган саробни кўрсатиб,
327
оби-ҳаёт десангиз ўша фикрга ҳам улар ишонадиган одамлардир.
Ватанимиз тараққиётининг кўра олмайдиган салбий таъсир ва
таҳдид қилувчилар учун улар асосий қуролдир. Шунинг учун ҳар
қандай тарбия йўналишимизда ёшларнинг ичидан маънавий
беморлар чиқиб қолмаслигига доимо эътиборда бўлишингиз
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |