М. Субанова, Г. Жамангулова биология



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/44
Sana25.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#273671
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
Биология 6 синф.

13. Атом ва молекула 
Машғулотнинг мақсади: Қатнашувчиларга эркинлик бериш, фаол-
лаштириш (гетеро-генли гуруҳга бўлиш).
Олиб борувчи: Барчамиз ўзимизни атом каби тасаввур этамиз, 
бошқача айтганда, атомлар доимо тартибсиз ҳаракатда бўлишиб, бири 
бири-билан бирикиб, молекулаларни пайдо қилишади. Молекуладаги 
атомларнинг сони турлича бўлиши мумкин, олиб борувчи айтган сон 
аниқланади. Ҳозир барчамиз хонанинг ичида атомлардек бўлиб, аҳён-
аҳёнда тартибсиз ҳаракатда бўламиз. Қачонгина олиб борувчи бир сонни 
айтганда шунча одам қўл ушлашиб, бирикиб молекулани пайдо қилади 
Масалан: «уч» деса, уч атом (ўқувчи) бирлашиб, бир молекулани пайдо 
қилади (24 ўқувчи бўлса: 3 дан бирикишса – 8 молекула пайдо бўлади).
Машғулот тугагандан кейин: Ўзингни қандай сездинг? Сен хоҳлаган 
молекулани туза олдингми, қандай тўсиқлар бўлди? – деган саволларни 
берса бўлади.


54
Қутилувчи натижага қарата тест топшириқларининг
намунаси
1. «Ҳаёт дегани нима» аниқлик беринг?
А. Ҳаёт ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи, ўзидек қайта яратувчи жараён-
ларнинг тизими.
Б. Ҳаёт жонли организмларнинг яшаши.
В. Ҳаёт организмларнинг ўзидагидекни қайта яратишга қобиллиги.
Г. Ҳаёт ўзига-ўзи хизмат кўрсатувчи жараёнларнинг тизими.
2. Тирик организмнинг асосий белгилари қайсилар?
А. Озиқланиш, нафас олиш, кўпайиш, ўсиш, ривожланиш ва ўзаро
боғланиш.
Б. Тирик организмлар зарур озиқларни ўзлари амалга келтиради.
В. Ўзаро ҳаракатнинг натижасида ўсиш, ўзгариш. Ривожланиш 
тўхта майди.
Г. Тирик организмнинг асосий белгиси бу ривожланиш.
3. Тирик организмларнинг кўп турлилигининг сабаби нимада?
А. Тирик организмларнинг кўп турлилигининг сабаби озиқлани-
шидаги ўзгачаликларида.
Б. Аниқ бир шароитда айрим турларнинг ўта кўп бўлиши кўп турли-
ликка олиб келади.
В. Асосий ҳаётий жараёнларнинг ҳар бир организмдаги ўзгачалиги 
кўп турлиликка олиб келади.
Г. Атрофдаги шароитга қарата ҳар бир турнинг мустақил мослаши-
шидан кислород бўлиниб чиқади.
4. Фотосинтез жараёни қандай юради?
А. Фотосинтезда кўмир ис гази ва сув қатнашади.
Б. Фотосинтезга хлорофилл ва қуёш энергиясининг ўзи етарли.
В.Фотосинтезга хлорофилл, қуёш энергияси, кўмир ис гази ва сув 
қатнашади.
Г. Фотосинтезда хлорофилл, кўмир ис гази ва сув қатнашади.
5. Жонли табиатда яшил баргнинг роли қандай?
А. Яшил баргдан сув буғланиб, табиатда ҳавонинг намлилигини 
сақлаб, барча жониворларга қулай шароит яратилади.
Б. Яшил баргда барча жониворлар учун озиқ моддалар синтезланади.
В. Яшил баргдан барча жониворларга зарур бўлган турли газлар 
бўлиниб чиқади.
Г. Яшил баргда сув буғланади, органик моддалар синтезланади ва
кислород бўлиниб чиқади.


55
6. Нима учун барг куз фаслида тўкилиб туша бошлайди?
А. Кузда қаттиқ шамол бўлади.
Б. Тупроқ ва ундаги сув музлайди, ҳаво ҳам салқин бўла бошлайди.
В. Ўсимлик кўп йиллик бўлганидан барг тушади.
Г. Барглар турли зараркунандалардан ҳимояланади.
7. Уруғни экиш чуқурлиги нимага боғлиқ?
А. Тупроқдаги сув ва ҳавонинг кўп ёки оз бўлишидан.
Б. Уруғнинг катталигидан ва тупроқнинг таркибидан.
В.Уруғнинг катталигидан ва тупроқнинг намлигидан.
Г. Тупроқнинг намлигидан ва ҳароратнинг паст бўлишидан.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish