Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Ташхис қандай қўйилади? Остеохондроз таш хиси рентген орқали 
бемалол қўйилади. Агар диск чуррасига гумон қилинсагина, КТ ёки МРТ 
тек шируви ўтказилади. 
Негадир рентген текширу вига келувчилар сони камайиб, КТ ва МРТ 
тек ши ру вига келувчилар сони ортиб бормоқда. Аслида акси бўлиши 
керак. Чунки диск чурраси умуртқа остеохондрозига қараганда 
жуда кам учрайди. Ваҳоланки, остеохондроз КТ ва МРТга қараганда 
рентгенда жуда яхши аниқланади. Буни ҳамма врач лар билишади. 
Шундай экан, бемор лар врач кўрсатмасига қулоқ тутиши ва қиммат 
текши рув ларга ружу қўймасликлари керак. Диагностика марказлари 
ҳам врачлар тавсия си бўлмаса, бемор ларни турли текширувларга 
олмасликлари керак! Мен «Бош мия касаллиги бор», деб гумон қилин-
ган 300 та МРТ хулосасини таҳлил қилиб чиқдим. Шулардан 63 та МРТ 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
97
хулосаси ҳақиқатга тўғри келди, холос. Қолган 237 та ҳолатда МРТ 
хулосала ри норма бўлиб чиқди. 
Даволаш қандай олиб борилади? Шуни унут мангки, остеохон-
дрозни дори-дармонлар билан эмас, балки турли хил машқлар, физио-
терапевтик муо лажалар ва дам олиш сиҳатгоҳларида ўтказила диган 
оддий даволаш тадбирлари билан бемалол даволаш мумкин.
«БЕЗОВТА ОЁҚЛАР» СИНДРОМИ
Бу синдромга XIX аср бошидаёқ француз врачлари эътибор 
қаратишган. «Безовта оёқлар» синд роми ниқобланган депрессия-
нинг бир тури бўлиб, оёқда турли хил ёқимсиз сезгилар билан намоён 
бўлади. Беморнинг оёғига худди биров нина билан санчгандек, товони 
таги ёниб тургандек, гўёки оёқларининг устига қизиб турган қум се-
пиб қўйилгандек туюлади, оёқлари бир қизиб, бир совиб кетади. Бу-
ларнинг ҳаммаси тунда бошланади, бемор ухлай олмайди, хонама-хона 
юриб чиқади. Тонг отиши билан эса бу белгилар ўз-ўзидан тарқаб кета-
ди. Кундузи бемор ҳеч шикоят қилмайди. Унда неврологик бузилишлар 
аниқланмайди. «Безовта оёқлар» синдромига тўғри ташхис қўйиш учун 
нев рологик текширувлар ўтказиш зарур. 
Давоси қандай? Уларни невропатолог, нейропсихолог ёки тиб-
бий психолог даволаши керак. Бунинг учун оёқлардаги бу ҳолатларни 
бартараф этадиган махсус нейропсихологик таъсирга эга дорилар 
қилинади ёки бу дорилар иккала оёққа физиотерапевтик йўллар би-
лан юборилади. Шунингдек, игна билан даволаш, асаб ва руҳиятни 
чиниқтирувчи муолажалар ўтказиш жуда самаралидир. Спиртли ичим-
ликлар ичиш ва сигарет чекиш мумкин эмас. Чунки сурункали равишда 
ароқ ичадиган ва сигарет чекадиганларнинг 30 фоизи «Безов та оёқлар» 
синдромининг оғир турларидан азият чекиши исбот қилинган. Кўп аса-
бийлашавериш бу касалликни кучайтиради. Наркотик таъсирга эга, 
оғриқ қолдирувчи ва ухлатувчи таъсирга эга дориларга ружу қўйиш 
ҳам «Безовта оёқлар» синдроми ривожланишига олиб келишини эсда 
тутиш лозим. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish