Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Ҳиссиёт учун масъул тузилмалар инсон миясининг ўр тасида жойлашган



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Ҳиссиёт учун масъул тузилмалар инсон миясининг ўр тасида жойлашган.
Қобиқ ядро
Оқ шар
Думли 
ядро
Таламус
Субталамик 
ядро
Қора модда


АСАБ ВА РУҲИЯТ
11
издан чиқади. Чунки қоғозга оддий нуқтани қў йиш дан тортиб, то 
инсон бажарадиган энг мурак каб йирик ишлар ҳам (масалан, 
самолётни бошқа риш) мияча иштирокисиз амалга ошмайди. Бизнинг 
ҳуснихатимиз чиройлилиги, равон гапи ришимиз, овқатланаётганда 
қошиқни бемалол оғзимизга олиб келишимиз, қулфга калитни 
тиқиб бемалол очишимиз, чойнак-пиёлаларни чиройли қилиб тахлаб 
қўйишимиз, геометрик фигуралар чизишимиз, борингки, мушаклар 
иштирокида бажа риладиган ҳар бир ҳаракат мияча иштирокида 
бажарилади. 
Мияча зарарланса нима бўлади? Маст одамнинг гандираклаб юри-
шини албатта кўргансиз. Мияча зарарланса, одам худди маст одамдек 
ганди рак лаб юради, ғўлдираб гапиради ва ҳатто отини ҳам ёза 
олмайди. Унинг қўлидан нарсалар тушиб кетаверади, эшик қулфига 
калитни тўғри тиқа олмайди, пиёладаги чойни оғзига олиб кела олмай 
тўкиб юборади, тугмасини тақа олмайди ва ҳ.к. Шунинг учун ҳам 
мияча ҳаракат фаолиятини координация қилади, деб айтамиз. Бироқ 
мияча за рар ланса, одам маст кишига ўхшаб ақлини йў қот майди. Чунки 
миячада ақл марказлари жойлаш маган.

 Орқа мия қандай тузилган?
Орқа мия умуртқа канали ичида жойлашган. Унинг узунлиги ўртача 
42–44 см га тенг. Йўғонлиги 2 см атрофида! Орқа мия йўғонлиги ҳар 
кимнинг бош бармоғи йўғонлиги қандай бўлса, унинг орқа мияси 
йўғонлиги ҳам шундай ёки сал катта. Ин сон нинг қўл ва оёқлари билан 
бажариладиган барча хатти-ҳаракатларини амалга оширишда уш бу 
ингичка орқа миянинг ўрни беқиёс. 
Қўл-оёқ лар ва танамизга кўрсатилган ҳар қандай яхши ва ёмон 
сигналлар дастлаб орқа мияга боради. У ер дан эса бош мияга узатилади. 
Масалан, биз қўли мизни бехосдан қайноқ нарсага тегизсак, ўйлаб 
ўтирмасдан уни дарров тортиб оламиз. Бу реакция бир сонияга ҳам 
етмайди. Чунки нерв толалари бўйлаб импульс бир сонияда 50–60 
м тезликда ҳаракатланади. Сизнинг қўлингиз неча см? Энди у ёғини 
ўзингиз ҳисоблайверинг. Тиззага неврологик болғача билан урганда 
оёқ қисқаришини ҳаммамиз биламиз. Рефлекс – бу турли ташқи 
таъсиротларга организмнинг жавоб реакцияси дегани.
Рефлекс қандай пайдо бўлади? Ташқи сигнал терида жойлашган 
рецепторлар орқали қабул қили нади ва сезги толалари бўйлаб орқа 
мияга етиб келади. Бу ерда сезги импульслари ҳаракат импульсларига 
айланади. Ҳаракат импульслари ҳаракат толалари бўйлаб қўллардаги 
мускулларга етиб келади ва Сиз қўлингизни дарров тортиб ола сиз. 
Инсоннинг барча фаолияти рефлектор фао лият дир. Буни исботлаб 
берган Павлов Нобель мукофотига сазовор бўлган.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
12


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish