Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

НЕЙРОРЕСПИРАТОР СИНДРОМ 
ЁХУД НАФАС НЕГА БЎҒИЛАДИ?
Нейрореспиратор синдром – руҳий сиқилишлар натижасида келиб 
чиққан нафас олиш фаолиятининг бузилиши. Бундай беморлар врачга 
ташриф буюрса, ҳаво етишмаяпти деб ёқасини очаверади, бўйнини си-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
193
лайверади. 
“Ўпкамни тўлдириб нафас ололмаяпман, доимо томоғимда бир нарса 
тиқилиб туради, ҳадеб “уф-ф” тортавераман”, деб шикоят қилиб келади-
ганларнинг аксарияти 20–30 ёшли гўзал, инжиқ, ўзига бино қўйган ва 
бировга (айниқса, эрига) гапини ўтказишга интиладиган аёллардир. 
Агар бемордан касаллик сабабини сўрасангиз, албатта, унинг 
қандайдир истаги бажарилмай қол ган, кимдадир катта пули қолиб кет-
ган ёки унга нисбатан хиёнат қилинган бўлади ва ҳоказо.
Бундай аёлларни даволашдан олдин уларнинг ички дунёсини 
ўрганиш лозим. Акс ҳолда натижа бўлмайди. Баъзан ҳазиллашиб, уларга 
нисбатан “қониқмаслик синдроми” атамасини ишлатаман. 
Бу касалликни аёлларда кўп кузатганман, агар уларнинг истаги бажа-
рилса, нафас олишлари яна жойига тушиб кетади. Гап шундаки, бундай 
беморларни даволамаса ҳам тузалиб кетишади. Мен “Психоген астма” 
ҳақида кўп бора ёзганман. Нейрореспиратор синдром, психоген астма ва 
гипервентиляцион синдром – уч хил ном билан аталувчи битта касал-
лик. Бироқ бу касалликларнинг бошқа сабаблари борлигини ҳам унут-
манг. Улар ҳақида “Асаб касалликлари” дарслигимда батафсил маълумот 
берганман.
МИАСТЕНИЯ – МУСКУЛЛАР ТОЛИҚИШИМИ?
Ҳа, миастения – мускуллар толиқиши дегани. Бу касалликда мускул-
лар тез толиқиб қолади. Келинг, ушбу касалликка хос барча белгиларни 
беморнинг ўзидан эшитайлик: “Доктор, мен эрталаб уйғонсам ўзимни 
худди соғ одамдек ҳис қиламан, кўзларимни бемалол очиб-юмаман, 
юз-қўлимни ва тишларимни ҳам қийналмасдан юваман, овозим ҳам 
яхши чиқади, эрталаб нонушта қилсам оғзим чарчамайди, овқатни бе-
малол чайнайман ва бемалол юта оламан. Бироқ орадан 2–3 соат ўтгач, 
кўзларим юмила бошлайди, юқори қовоғимни ҳеч кўтара олмайман, 
нарсалар ҳам иккита кўринади, овозим пасаяди, бурун тешик лари би-
тиб, пўнғиллаб гапира бошлайман, нонни ҳам узоқ чайнай олмайман, 
оғзим тез чарчаб қолади, овқатимни ҳам қийналиб ютаман. Агар 2 соат 
ухлаб турсам яна аввалги соғлом ҳолимга қайтаман. Бироқ кечга бориб, 
яна аҳволим ёмонлашади”.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish