Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


ТИК НИМА ЁКИ ҚОВОҚ НЕГА УЧАДИ?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ТИК НИМА ЁКИ ҚОВОҚ НЕГА УЧАДИ?
Тиклар тез-тез такрорланадиган ва асосан, юз мускулларида 
кузатиладиган ихтиёрсиз ҳаракат лардир. Тиклар бола ҳаяжонланса 
кучаяди, эътибо рини чалғитса ёки тинчланса камаяди, ухлаганда 
йўқолади. Тиклар кўзни тез-тез юмиб-очиш, пешо нани тириштириш, 
бурунни тортиш, тилни чиқариб олиш, лаб мускулларида турли 
ҳаракатлар қилиш каби белгилар билан намоён бўлади. Шунингдек, 
тиклар сўзлаш учун жавоб берадиган ва нафас олишда иштирок 
этадиган мускулларда ҳам кузати лади. Бунда тиклар ҳиқичоқ, 
хўрсиниш, йўталиш, дудуқланиш каби белгилар билан намоён бўлади. 
Бўйин мускулларида бўладиган тикларда бош нинг ихтиёрсиз 
тарзда бир томонга қайрилиши, сил киниши, елка қимирлаб кетиши 
кузатилади. Одат да, тана мускулларига тарқаладиган бундай тиклар 
гиперкинезлар деб аталади. 
Тиклар аниқланган боланинг хулқ-атворида ҳам кескин ўзга риш-
лар шаклланади. Одатда, бола хулқ-атворидаги ўзгаришлар тиклар 
пайдо бўлиши дан бир неча ой олдин вужудга келади. Улар инжиқ, 
йиғлоқи, қўлидаги нарсаларни тушириб юборади ган, бир жойда тинч 
ўтирмайдиган, овқатни тўкиб ейдиган бўлиб қолишади. Уларнинг 
ҳуснихати ўз га ради, диққати тарқоқлашиб, ўқишдаги баҳо ла ри 
пасайиб кетади. Бундай болалар мактабда ёки маҳаллада «Безори 
бола» лақабини ҳам олади. Хулқ-атвор кескин ўзгарганлиги сабабли 
ота-она си дан дашном олаверади: «Тўғри ўтир, овқатни тўк май е, 
кўзингни очиб-юмаверма ва ҳ.к». Тиклар яққол кучайгандан кейин 
ота-она болани врачга кўрсатиш кераклигини сезиб қолади ва одатда, 
улар да ЛОР аъзолари касалликлари аниқланади, ай ниқ са, сурункали 
тонзиллитлар. Тикларни зўр-лаб ушлаб туришга интилиш ёки болани 
ҳадеб тер гайве риш бу белгиларнинг кучайишига сабаб бў лади. Бундай 
болалар жаҳлдор, йиғлоқи ва ним жон бўлиб қолишади. Боланинг 
иштаҳаси йўқолади, қўр қиб уйғонадиган бўлиб қолади. 
Баъзида тиклар бош миянинг ички тузилмалари зарарланганда ёки 
таъсирланганда кузатилади. Бундай ҳолатларда чуқурроқ текширувлар 
ўтказиш керак бўлади. Қаттиқ қўрқувдан кейин ривожла надиган 
тиклар психоген тиклар сирасига киради. Одатда, улар узоқ давом 
этмайди, даволаса тез ўтиб кетади ва асорат қолдирмайди. Бундай 
болалар невропатолог ёки тиббий психолог назоратида даво ланишади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish