Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси тошкент ислом университети “фикх, иктисод ва таббиий фанлар” факультети


- Мавзу. Инновациялар тизими ва инновацион фаолиятни



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/102
Sana25.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#271167
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   102
Bog'liq
innovatsion menezhment

 
15- Мавзу. Инновациялар тизими ва инновацион фаолиятни 
давлат томонидан тартибга солиш 
Режа: 
1. 
Инновацион 
фаолиятни 
давлат 
томонидан 
тартибга
солинишининг асослари. 
2. Инновацияларни молиявий тартибга солинишини амалга 
ошириш. 
3. Ўзбекстонда инновацияларни давлат томонидан тартибга 
солинишининг хусусиятлари. 
 
 


312 
1. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга
солинишининг асослари. 
Инновацияон фаолият- бу фаолиятлнинг ўзида янги билимлар, янги 
товарлар, хизматларни ишлаб чиқаришнинг, ходимларни тайёрлаш ва 
бошқаларни бирлаштирувчи мураккаб туридир. Шунинг учун регулятив 
(йўналтирувчи) инновацион фаолият янги инновацион фаолиятнинг ҳар хил 
турлари, элементлари, таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни қўллаб – 
қувватлаш ва ривожлантириш бўйича фаолият инновацион фаолиятнинг
муҳим тури бўлади. 
Регулятив инновацион фаолиятнинг юқори шакли-бу инновацион 
сиёсатни ишлаб чиқиш ва ўтказиш, инновацион фаоляитни бошқаришдир. 
Инновацион лойиҳаларни бошқаришни боришида инновацияларни 
яратиш ва тарқатиш жараёнларининг ташкилий, иқтисодий, молиявий
меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиниши амалга оширилади. Инновацион 
лойиҳаларни бошқаришга тизимли ёндошиш инновацион фаолиятни 
тартибга солишнинг ҳар хил турлари органик бирлашиши, мажмуавийлиги, 
ягоналиги зарурлигини билдиради. 
Инновацион фаолиятни тартибга солиш ҳар хил даражаларда: умуман 
давлат даражасида, минтақавий даражада, алоҳида корхона, ташкилот, 
муассаса даражасида амалга оширилади. Инновацияларни бошқаришга
тизимли ёндошиш ҳар хил даражалардаги регулятив инновацион 
фаолиятнинг ягоналиги, барча бошқарув қуроллари ва қарорларининг 
яқиндан ўзаро алоқаси ва мувофиқлашганлигини кўзда тутади. 
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиниши 
инновацион лойиҳаларни бошқаришнинг асосини ташкил қилади. Давлат
инновацион фаоляитни тартибга солишнинг барча турлари- ташкилий, 


313 
иқтисодий, молиявий, меъёрий- ҳуқуқийни амалга оширади. Бу тартибга 
солиш инновацион башоратлар ва стратегиялар базасида амалга оширилади. 
Мамлакат социал-иқтисодий ривожланишининг таркибий қисми бўлган
инновацион башоратда инновацион фаолиятнинг асосий параметрлари 
(унинг йўналишлари, турлари, объектлар, оқибатлари ва ҳ.к.)ни олдиндан
кўриш ишлаб чиқилади. Инновацион башоратларда базисли инновациялар
ўзлаштириш ва тарқатиш, янги кўп илм истеъмол қилувчи маҳсулотлар ва 
технологиялардан амалда фойдаланишларнинг социал-иқтисодий оқибатлар 
сценарияси қурилади. Инновацион стратегияларда инновацион фаолиятнинг 
устувор йўналишлари белгиланади. Инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш 
ва амалга ошириш жараёнларини бошқариш учун давлат мақсадий 
дастурлари (ДМД) муҳим роль ўйнайдилар. Бу дастурлар давлат бюджети
маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларни ҳам илмий тадқиқотлар ва 
ишлаб чиқаришларни молиялаштириш ва ҳам уларнинг натижаларидан 
фойдаланиш бўйича инновацион фаолиятга жамлайди. ДМД фан ва
техникани ривожланишининг устувор йўналишлари, давлат даражасидаги 
танқидий технологияларнинг рўйхати, халқ хўжалиги юқори технологик 
соҳаларни ривожланишининг муҳим муаммоларини ажратиш асосида 
юқори 
сифатли 
инновацион 
лойиҳаларнинг 
қўллаб-қувватлашини
таъминлайди. 
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солинишининг 
кейинги даражаси технологик ривожланиш дастурлари (ТРД)да амалга 
оширилади, улар халқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш стратегиялари 
доирасида амалга оширилади. Бу дастурларда инновацияларнинг асосий 
қисми уларда иштирок этаётган корхоналарнинг шахсий маблағлари ва
кредит манбалардан таъминланади, давлатнинг иштироки эса асосан
ишларни мувофиқлаштириш ва тижорат хатарини ошиши билан боғлиқ ёки 
қандайдир сабабларга кўра корхоналар томонидан амалга оширилиши 


314 
мумкин бўлмаган босқияларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Бу ҳолда 
давлатнинг ТРДдаги иштироки асосан кафолатлар ва қайтарма 
молиялаштириш шаклида амалга оширилади. 
Инновацион лойиҳалар ДМД ёки ТРД га танлов асосида киритилади, 
унда иштирок этиш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Танловда 
иштирок этаётган инновацион лойиҳалар албатта давлат илмий-техник ва 
экологик экспертизасидан ўтишлари керак, унинг предмети буларнинг 
янгилиги, социал-иқтисодий ва экологик самарадорлигидан иборатдир. 
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиниши 
тижоратлашганликнинг катта даражасидаги айрим инновацион юқори 
самарали лойиҳаларни қўллаб-қувватланиши шаклида намоён бўлиши 
мумкин. Шу нарса жуда муҳимки, давлат қўллаб-қувватлаши учун
инновацион лойиҳаларни танлашнинг конкурсли тизими мунтазам равишда 
такомиллашмоқда. Эътибор нисбатан кичик ва ўзини ўзи тез қоплайдиган
инновацион лойиҳаларнинг салмоғи ошишига қаратилмоқда, улар 
лойиҳанинг инновацион маҳсулотига кафолатланган бозор талабини 
мавжудлигида бюджетдан ва корхоналар шахсий маблағлари ҳисобидан
устувор молиялаштириш шароитларида ишлаб чиқарилади.
Шундай қилиб, инновацион лойиҳаларни давлат томонидан тартибга 
солиниши давлат ва минтақавий инновацион дастурларга критилган 
инновацион лойиҳаларни ҳамда айрим инновацион лойиҳаларни давлат 
томонидан қўллаб-қувватлаш шаклида акс эттирилиши мумкин. 
Инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун 
давлатни инновацион фаоляит учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий
шароитлар яратиши принципиал муҳим бўлади. 
Инновацион фаоляитни давлат томонидан тартибга солинишининг 
инновацияларни яратиш, ўзлаштириш ва тарқатишга кўмаклашувчи


315 
иқтисодий омиллар бозор муносабатларини ривожланиши, тадбиркорликни 
фаоллашиши, виждонсиз рақобатни йўналини кесиш, инновацилар бозорида 
талабни ўсишига кўмаклашувчи солиқ сиёсати ва нархни ташкил қилиш 
сиёсатини ўтказиш, барча субъектлар томонидан инновацион фаолиятни
олиб бориш учун фойдали солиқ шароитларини яратиш, кўп илм истеъмол 
қилувчи лойиҳалар лизингини ривожлантириш, халқаро бозорда мамлакат 
инновацион маҳсулотини қўллаб-қувватлашдан иборатдир. 
Инновацион фаолиятни давлат томонидан ташкилий тартибга 
солиниши давлат ва минтақавий инновацион дастурларга киритилган
инновацион дастурлаш, ҳамда алоҳида аҳамиятга эга инновайион
дастурларни қўллаб-қувватлашда, балки инновацион инфратузилмани 
ривожлантиришга давлат томонидан ёрдам берилиши, инновационе
фаоляитни ходимлар томонидан қўллаб-қувватланиши, инновацион
фаоляитни амалга оширувчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва 
малакасини оширишга кўмаклашишда намоён бўлади. 
Инновацион фаолиятни давлат томонидан молиявйи тартибга солиниши 
инновацион фаолиятни молиялаштириш, инновацион соҳага давлат 
ресурсларини йўналтириш, ижтимоий ривожланиш учун муҳим, аммо
хусусий сармоядорлар учун ўзига жалб қилмайдиган инновацион дастурлар 
ва лойиҳаларни амалга ошириш учун тўғридан тўғри давлат
инвестицияларини ажратишни таъминловчи бюджет сиёсатини ўтказишга 
асосланган. 
Давлат инновацион фаолиятини фаоллаштириш учун қонунчилик 
шароитларини яратади, унинг субъектлари ўзаро муносабатларининг
ҳуқуқий асосларини белгилайди, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларининг 
ҳимоясини, хусусан ақлий мулк объектларига ҳуқуқлар каби инновацион
фаолиятни 
ривожланиши 
учун 
муҳимроқ 
ҳуқуқлар 
ҳимоясини
кафолатлайди. 


316 
Қулай 
инновацион 
вазиятни 
яратиш, 
инновацион 
фаолиятнинг 
устуворлигини таъминлаш инновацияларни яратиш ва тарқатиш жараёнини
тартибга солишнинг муҳим усули бўлади.
Мамлакатнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги кўпроқ боғлиқ
бўлган иқтисоддаги инновацион вазяит қисман ўтказилаётган ИТТКИнинг 
тузилиши, ҳажми ва характери билан белгиланади. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish