66
Болалар гурухдаги олиб бориладиган тасвирий фаолият машғулотларида, қаламдан,
мўйқаламдан эркин фойдаланишга ўз ҳарактерини ва қўл кучини идора этишга
ўрганадилар.
Бу малакани эгаллаш, болаларда қўлини енгил, эркин бир текисдаги ҳаракат қилиш
хусусиятларини ривожлантиради. Болалар турли шаклдаги, катталикдаги, турли
пропорциядаги предметларни чизиш жараѐнида предметнинг иш хусусиятига қараб
йўналишни сақлаш зарурлигига, ҳаракатини, предметнинг узунлигига мос равишда
ҳаракатланишга ўрганадилар. Болалар МТМсида олиб бориладиган тасвирий фаолият
материалдан тоза ва тартибли фойдаланишга ўрганадилар уларни тоза сақлашга фақат
зарур материаллардан фойдаланишга, уларни ишлатиш йўлларини режалаштиришга
ўрганадилар. Бу машғулот болаларда диққатни, кўриш хотирасини ривожлантиради.
Болалар МТМсининг тайѐрлов гурухида натурага қараб расм чизиш ѐки
тасвирлашга нисбатан талаблар ошади ва бу талаблар мактаб талабига яқинлашади .
Болалар натурани анализ килишга бутун умумий формани хомаки қоғозга тушириб
олишга, расмни натурага солиштиришга, хато ва камчиликларини тўғрилашга, натурага
ўхшатишга уринадилар. Натурага қараб тасвирлашда ишнинг кетма-кетлигини кўрсатиб,
болалар МТМсининг тайѐрлов ва катта гуруҳида ўрганишнинг бошланғич босқичидагина
амалга оширилади. Кўрсатишда доимо фойдаланиш, болаларни расмни механик равишда
ишлашга одатлантириб қўяди.
Болалар натурага қараб тасвирлаш буларнинг барчаси болаларни барча дарсларда айниқса
қараб тасвирлаш буларнинг барчаси болаларни барча дарсларда айниқса меҳнат
дарсларида ўқув фаолиятининг муваффақиятли бўлишига таъсир этади.
Болаларни тасвирий фаолият машғулотлари геометрик шаклларни топа ѐки кўра
олишга, уларни терминлар билан аташга, кенглиги катталиги, ўзунлиги, баландлигини,
кисмларнинг бир-бирига нисбатан фазовий жойлашишини билан танишишни болаларни
мактабни 1-синфда элементар математик тушунчаларини пухта эгаллашларига ѐрдам
беради. Болалар МТМсида керакли материаллардан қуриш, ясаш болаларда кўз билан
чамалашни шакллантиради ва болаларни мактабдаги техник дарсларни эгаллашга ѐки
ўзлаштиришга ѐрдам беради. Болалар МТМсининг катта гуруҳидаги натурага қараб расм
чизиш машғулотларда мантиқий фикр юритишга, кузатишга асосий ажратиб кўришга
предметни фазовий хусусиятларини анализ қилишга ўзлари мустақил равишта тасвирлаш
воситаларини танлашга ўрганадилар. Буларнинг ҳаммаси эса мактабда ўқиш процессида
зарурдир. Шундай қилиб, тасвирий фаолият машғулотларида болалардаги бадиий дид ва
ижодий қобилиятлар ўсади ва бу орқали мактабда ўқишга тайѐрланиб борилади .
Do'stlaringiz bilan baham: