Abstract: The article reveals the role and
theories of free economic zones, their
transparency and assessments, the objective
necessity of investment cash flows for the
development of the economy. And also, the
necessary factors are determined to ensure
the flow of investment capital and its
analysis and status.
Key Words: Investment attractiveness,
ISOR, Free Economic Zone, Capital
Strength, Investment Climates: Amsterdam,
Art Basel Maiami, Berlin, Mexico Silicon
Hills.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
116
М.Ш.Тўхтаева – СамИСИ магистранти,
Д.Ҳ.Холмаматов – СамИСИ катта ўқитувчиси
КРЕДИТ БЕРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ
ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ
Аннотация: Ушбу мақолада Республикамиз тижорат банкларида кредит бериш
механизмини такомиллаштиришнинг замонавий усуллари ёритилган.
Калит сўзлар: кредит механизми, микрокредит, имтиёзли кредит, мақсадли
кредит, скоринг, кредит скоринги.
Республика молия-банк тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар,
жорий этилаётган замонавий талабларга жавоб берувчи интерактив хизмат
турлари, банк назоратининг такомиллашаётгани унинг барқарорлигини
таъминлаб, иқтисодий фаолликни жадаллаштириш ва аҳолининг турмуш
даражасини оширишдаги рағбатлантирувчи ролини янада кенгайтиришга хизмат
қилмоқда.
Мамлакатдаги иқтисодий ўсишни ва банк тизимининг инвестициявий
жараёнда фаоллигини таъминлаш бевосита иқтисодиётнинг реал секторини
кредитлашга боғлиқ. Бу иқтисодиётнинг жадал суръатда ривожланишини
таъминлаш дастурларини амалга ошириш, ички молиявий манбалар билан бирга
хорижий инвестицияларни ҳам кенг жалб этиш ва улардан самарали
фойдаланишда хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва банк
тузилмаларининг кўмагига таяниш муҳим аҳамиятга эга.
Ўтган йилларда амалга оширилган банк-молия соҳаларидаги тизимли
тадбирлар натижасида, яъни 2016 йил давомида ўтказилган стерилизация
операцияларининг
1
ўртача ҳажми 2015 йилга нисбатан 1,3 мартага ошди. Бу эса
банк тизимидаги ликвидликни самарали бошқаришга, пул массасининг прогноз
кўрсаткичларидан ортиқча ўсишининг олдини олишга ва шу орқали ички бозорда
нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди
2
.
Мамлакатимизда банк тизими томонидан аҳоли ва хўжалик субъектларини
фаол молиявий қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга
чиқаришга кўмаклашиш, имтиёз ва имкониятларнинг яратилиши, хотин-қизларга
моддий-маънавий жиҳатдан кўмак кўрсатиш, аҳолининг маиший шароитларини
яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бу борада меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлар асосида аҳоли ва хўжалик субъектларига кредитлар, шу жумладан,
микрокредитлар ажратиш механизмларининг янада такомиллаштирилаётгани,
тобора соддалаштирилаётгани банк хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини
оширмоқда.
Бугунги кунда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ташкил этиш,
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги хўжалик субъектлари
фаолиятини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар бевосита
тижорат банкларининг кредит ресурслари ва уларни бериш механизмларига
боғлиқдир.
Мамлакатимизда кредит ресурслари ҳажмини ошишида кредит
ташкилотлари ва банкларнинг таркибий бўлимлари сони муҳим аҳамиятга эга
1
Стерилизация операцияси - бу макроиқтисодий атама бўлиб, марказий банк томонидан
иқтисодиётдаги пул маблағларининг бир қисмини олиб қўйишни англатади.
2
Шавкат Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир
раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак// “Халқ сўзи”, 2017 йил 15 январь.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
117
ҳисобланади. Мамлакатимизда мавжуд бўлган кредит ташкилотлар ва банклар
таркибий бўлимлари сони ҳақидаги маълумотлар 1-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |