“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

Молиявий активлар – бу реал активлардан фойдаланиш орқали 
олинадиган даромадларга эгалик қилиш ҳуқуқи. Бошқачасига, реал активлар 
даромад манбаи бўлиб ҳисобланади, молиявий активлар эса олинадиган 
даромадни тақсимланиши тавсифи учун хизмат қилади. Маблағларни молиявий 
активларга инвестициялаш инвестициялар ҳисобидан сотиб олинган реал 
активлардан фойдаланиш эвазига фойда олиш ҳуқуқини беради.
2
Юқорида келтирилган таъриф ва тавсифлардан қуйидаги хулосаларни 
қилиш мумкин. 
Биринчидан, ҳалқаро ҳисоб таълимоти ва амалиётида молиявий активлар 
корхоналар мулки ёки маблағларининг муҳим тури, мос равишда, ҳисоб ва 
ҳисоботнинг муҳим объекти сифатида тан олинади.
Иккинчидан, молиявий активларнинг ҳисоб объекти эканлигига 
қарамасдан, унинг мазмун-моҳиятини ҳамда таркибини аниқ ва атрофлича 
ифодаловчи яхлит таърифи мавжуд эмас. 
Учинчидан, молиявий активларни таснифлаш ва тавсифлаш негизида 
ётувчи мезонлар (белгилар)нинг яхлит тизими ишлаб чиқилмаган, ушбу яхлит 
тизим халқаро стандартлар билан ҳам мустаҳкамланмаган. 
Таъкидлаш жоизки, бизнинг республикамизда бухгалтерия ҳисобига доир 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек дарсликлар, ўқув ва амалий 
қўлланмаларда ҳисоб объекти сифатида асосан «активлар» ёки «хўжалик 
активлари» эътироф этилган. «Молиявий активлар» тушунчаси айнан шу номда 
ҳисоб объекти сифатида эътироф этилмаган. Бундан ташқари республикамизда 
халқаро амалиётда кенг қўлланилаётган молиявий активларнинг таснифлаш, тан 
олиш, баҳолаш тартиблари, уларга доир ахборотларни очиб бериш ва тақдим 
этишга оид махсус стандартлар тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Молиявий активларни 
тансифий ва тавсифий асослари, уларни тан олиш, ҳисоб ва ҳисобот 
ахборотларини очиб беришга оид ушбу масалалар республикамизда чоп этилган 
даврий адабиётларда ҳам етарлича очиб берилмаган. Республикамизда қабул 
қилинган ва ҳозирги пайтда амалда бўлган 8-сон БҲМС "Жамланган молиявий 
ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш"
3
ва 12-
сон БҲМС "Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш"
4
кўра фақатгина
молиявий активларнинг бир тури бўлган молиявий инвестицияларга доир ҳисоб 
масалаларини қамраб олган холос. 
Фикримизча, молиявий активларнинг ресурс, мулк, маблағ сифатида 
мавжудлиги, уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти равнақида тутган 
ўрни ва аҳамиятининг борган сари ошиб бораётганлиги республикамизда ушбу 
активлар ҳисобига доир бир қатор долзарб масалаларни ҳал этишни тақозо этади. 
1
https://masterlan.info
2
https:///flf/aktivy/finansovye-aktivy-vklyuchayut-v-sebya.html
3
АВ томонидан 28.12.1998 й. 580-сон билан рўйхатга олинган.
4
АВ томонидан 16.01.1999 й. 596-сон билан рўйхатга олинган.


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
144 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, авваламбор, молиявий активларнинг 
яхлит таърифини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу таърифни республикамизнинг 
бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуни
1
ва «Молиявий ҳисоботни тузиш ва 
тақдим этиш учун концептуал асос» номли стандартга
2
киритиш лозим, деб 
ҳисоблаймиз. Фикримизча, ушбу қонун ҳужжатларида молиявий активларга 
қуйидаги яхлит таърифни бериш мақсадга мувофиқдир: молиявий активлар – бу 
корхона балансида эгалик ҳуқуқи (шартномалари) асосида акс эттириладиган 
ҳамда улар томонидан тасарруф этиладиган пул маблағлари, келгусида даромад 
келтирадиган ва пул киримини оширадиган барча турдаги молиявий 
инвестициялар, шунингдек ушбу активларга доир олинадиган счётлар 
(дебиторлик қарзлар) мажмуасидир. 
Фикримизча, биз томонимиздан молиявий активларга берилган юқоридаги 
таъриф республикамизнинг «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш 
учун концептуал асос»номли БҲМСда
3
корхона активларига берилган умумий 
таъриф талабларига мос келади ва уни мазмунан янада бойитилишига хизмат 
қилади. Мазкур БҲМСга мувофиқ активлар – бу субъект назорат қиладиган, 
келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган 
иқтисодий ресурслардир (38.1-банд); активлар – бу хўжалик субъектининг 
қиймат баҳосига эга бўлган моддий, шу жумладан, пул маблағлари ва дебиторлик 
қарзлари ва номоддий мулкидир (39-банд). 
Молиявий активлар уларни актив сифатида тан олиш учун қўйиладиган
қуйидаги талабларга тўлиқ жавоб беради: 
 қийматга эга бўлиши ва бу қиймат баҳоланадиган бўлиши; 
 эгалик қилиш ҳуқуқига асосан қайси корхона балансига киритилган бўлса, 
шу корхона томонидан назорат қилиниши; 
 келгусида корхонага иқтисодий наф келтириши, жумладан корхонанинг 
пул маблағларини киримини кўпайишига бевосита ва билвосита ҳисса қўшиши; 
 юз берган хўжалик операциялари натижаси ҳисобланиши. 
Молиявий активлар бошқа активлар сингари қуйидаги характерли 
хусусиятларга ҳам эгадир: 
- жисмоний кўринишга (шаклга) эга бўлиши ёки эга бўлмаслиги; 
- бошқа активларга алмаштирилиши; 
- қарзларни тўлаш учун ишлатилиши; 
- қисқа ёки узоқ вақт мобайнида айланишда бўлишлиги; 
- оборотда ва оборотдан ташқарида бўлишлиги; 
- таъсис бадаллари, кредит ва қарзлар кўринишида киритилиши; 
- маълум муддатдан кейин корхонага қайтарилиши; 
- даромад олиш ҳуқуқини мавжудлиги ва бошқалар. 
Муҳим долзарб масалалардан бири бўлиб молиявий активларнинг ҳисоб ва 
ҳисобот мақсадлари учун ўта муҳим белгилари бўйича таснифий асосларини 
яратиш ҳисобланади. Ҳозирги пайтда республикамизда амалда бўлган ҳисоб 
қонунчилиги ҳужжатларига кўра корхоналарнинг барча активлари ҳисоб ва 
ҳисоботда асосан қуйидаги мезонлар (белгилар) бўйича акс эттирилади: 
(1) хизмат муддати бўйича – узоқ ва қисқа муддатли активлар; 
(2) моддийлиги бўйича – моддий активлар, номоддий активлар; 
(3) аниқ гуруҳлари бўйича – асосий воситалар, номоддий активлар, 
молиявий инвестициялар, капитал инвестициялар, товар-моддий заҳиралар, 
1
Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 13.04.2016 й., № ЎРҚ- 404.
2
Ўз.Р. АВ томонидан 1998 йил 14 августда рўйхатга олинган, № 475.
3
Ўз.Р. АВ томонидан 1998 йил 14 августда рўйхатга олинган, № 475.


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
145
келгуси давр харажатлари, муддати узайтирилган харажатлар, дебиторлик қарзлар 
(олинадиган счётлар), пул маблағлари; 
(4) аниқ турлари бўйича – бино ва иншоотлар, жиҳозлар, транспорт восита-
лари, компьютер техникаси, қимматли қоғозларга инвестициялар, пай бадали си-
фатида киритилган инвестициялар, кредит ва қарз кўринишидаги инвестициялар, 
хом ашё ва материаллар, тайёр маҳсулотлар, товарлар, миллий ва хорижий валю-
тадаги пул маблағлари, товар ва нотовар характеридаги дебиторлик қарзлар, муд-
дати ўтган ва муддати ўтмаган дебиторлик қарзлар, шубҳали қарзлар ва 
бошқалар. 
Ички бошқарув мақсадларида ҳисоб ва ҳисобот тизимида молиявий 
активларни юқорида келтирилган мезонлар (белгилар)дан ташқари қўшимча 
тарзда яна бошқа мезонлари (белгилари) бўйича ҳам таснифлаш мумкин. 
Чунончи, амал қилиш ҳудуди, айланиш тезлиги, қайтиш муддати, даъво 
муддатига кўра уларни таснифлаш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу белгилари 
бўйича молиявий активларни қуйидагича таснифлаш мумкин (1-жадвалга қаранг). 
1-жадвал 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish