1-чизма. Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш кетма-кетлиги
1
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон божхона тизимида божхона аудитини
ташкил этиш ва ўтказиш методологиясини ишлаб чиқиш, яратиш борасида
амалий ишлар бажарилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021-
йилларда ривожлантиришнинг Ҳаракатлар Стратегиясида экспорт-импорт
операцияларини янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб
қўйилди. Бундан ташқари, бу борада Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан
эътироф этилган қуйидаги фикрлар аҳамиятга молик: “...Импорт товарлар ҳар бир
божхона режимида алоҳида-алоҳида текширувдан ўтказилади. Бундай божхона
режими бизда бир нечта. Нима учун мамлакатимиз ҳудудининг ўзида битта юк
бир неча марта текширилиши керак? Бундан ким манфаатдор? Ҳар бир текшириш
харажат талаб қилади-ку! Нима, бизнинг молиявий имкониятларимиз чексизми?
Бундан ташқари, товарнинг турига қараб мувофиқлик, гигиеник ёки ветеринария
бўйича сертификатларсиз товарларни божхона омборидан чиқаришга йўл
қўйилмайди. Бизнинг ҳар бир божхона омборимиз экспресс-лабораториялар
билан жиҳозланган эмасми? Бу жараёнлар қанчалик очиқ ва ошкора, нега бу
ҳақда мутасадди идоралар бонг урмайди?
Барча ривожланган давлатларда божхона кўриги хавф-хатардан огоҳ этиш
тизими орқали амалга оширилади. Бу ҳам давлат ресурсларини, ҳам тадбиркор-
ларнинг вақтини тежайди. Лекин, бу тизим бизда ҳанузгача жорий этилмаган.
Келгуси йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун божхона кўригида хавф-
хатардан огоҳ этиш тизими, яъни тадбиркорлар қанчалик ҳалол эканига қараб,
уларни “яшил” ва “қизил” йўлаклар орқали ўтказишни жорий этамиз”[3].
Фикримизча, ҳақиқатдан ҳам, юқорида билдирилган танқидий фикрлар,
1
Бош Киото конвенцияси 6-боби “Божхона аудити” бўйича Умумжаҳон божхона ташкилоти
тавсияси [7, 8] асосида тузилган.
Божхона
аудити
натижалар
ини
баҳолаш
РБТ
(рискларни
бошқариш
тизими)
қўлланилга
н ҳолда
ТИФ
қатнашчил
арининг
ташқи
савдо
фаолиятин
и баҳолаш
Божхона
аудитини
режалаш-
тириш
Божхона
аудитига
тушадиган,
юқори
рискка эга
бўлган
ТИФ
қатнашчил
арини
танлаб
олиш
Божхона
аудитига
тайёргарл
ик кўриш
Божхон
а
аудити
ни
ўткази
ш
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
133
жуда тўғри ва ўз вақтида ҳал этиш зарур бўлган муҳим муаммолардан бири
ҳисобланади. Шу боис, ўйлаймизки, қуйидаги масалаларни ҳал этиш, божхона
аудитини мамлакатимизда тезда жорий этишга шароит яратади:
1. Божхона аудитини қачон, қайси ҳолларда, қандай ёки нима мақсадда, ким
томонидан, кимларга нисбатан, қандай муддатда ўтказишга рухсат берувчи
сифатли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши. Масалан, “Божхона
аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколати доирасида) ёки “Божхона аудитини
ташкил этиш ва ўтказиш тўрисида”ги Тартиб ёки Йўриқнома (Ўзбекистон
Республикаси Божхона органлари ҳузуридаги Методология бошқармаси ваколати
доирасида), ёхуд “Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларида божхона аудитини
ташкил этиш ва ўтказиш” номли аудиторлик фаолияти миллий стандарти
(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколати доирасида). Шунингдек,
ушбу ҳужжатлар яратилиши ва қабул қилиниши, ўз навбатида ички солиқ ва
божхона қонунчилигида тариф ва ставкаларда ўзгартириш, қўшимчалар содир
этилиши зарурлигини тақозо этади ҳамда УСТ(Умумжаҳон савдо ташкилоти)га
аъзоликка қабул қилиниш жараёнини тезлаштиради. Бу жараён маълум маънода
амалга оширилмоқда [1, 2].
2. Маълумки, мамлакатимиздаги божхона органлари давлат бошқа назорат
қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан, солиқ органлари билан
яқин ҳамкорлик қилади. Бироқ, интеграция жараёни жадал суръатларда
ривожланаётган шароитда, унинг самарадорлигини янада кўтариш мақсадида,
жараёнга
янги
ахборот
технологиялари
асосида
онлайн
тартибда
интеграциялашган ўзаро ички ва ҳукуматлараро ахборот алмашинув тизимини
йўлга қўйиш, доимо янгиланиб борадиган ахборотлар базасини шакллантириш
мақсадга мувофиқ. Бу эса, айниқса, амалга оширилаётган экспорт-импорт
операцияларида божхона расмийлаштируви жараёнларининг тезлашувига олиб
келади, божхона тартиб-таомилларини соддалаштиради ҳамда кўрсатилаётган
божхона хизматлари сифатини оширади.
3. Давлат божхона органлари томонидан, барча ташқи савдода банд бўлган
ТИФ қатнашчиларини олиб бораётган фаолиятини танқидий руҳда қайта кўриб
чиқиб, таҳлил қилиш, натижада, мамлакатга импорт қилиниши керак ва мумкин
бўлган маҳсулотлар рўйхатини шакллантириш зарур. Бизнингча, улар мамлакат
валюта заҳирасини самарали ишлатилишига олиб келади. Шунингдек, агар ТИФ
қатнашчилари мазкур рўйхатдаги товарларни мамлакатга импорт қилсалар,
уларнинг божхона қонунчилиги доирасида амалга оширилганлиги тасдиқланса,
уларга барча ТИФ божхона постларида яшил йўлак тизимини жорий этиб,
эксперимент сифатида, товарлар эркин муомалага чиқарилгандан сўнг, рискларни
бошқариш тизими қўлланилган ҳолдаги божхона аудитини ўтказиш зарур.
Юқоридаги рўйхатдан ташқари, товарларни импорт қилган барча ТИФ қатнашчи-
ларига эса, қизил йўлак тизими асосида, ёппасига, божхона назоратидан ўтказиш
талаб этилади. Бунинг учун, ўта юқори савияда, юқори рискли товарлар ва мамла-
катлар рўйхати ҳам шакллантирилиши керак. Бу ҳолат, доимо қонун устуворли-
гини таъминлайди, ТИФ қатнашчиларида қонунларни ҳурмат қилишга ўргатади.
4. Жисмоний шахслар томонидан ҳам мамлакатга киритилаётган юқори
қийматли янги импорт товарлар(айниқса, маиший техника воситалари, яъни,
сўнгги русумдаги уяли телефон, ноутбук, совутгич, микротўлқинли печ ва
ҳ.к.лар)га нисбатан, йўловчи божхона декларацияси асосида, божсиз олиб кириш
қоидаларини истисно этмаган ҳолда (агар, киритилаётган импорт товарлар,
мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилаётган шу турдаги товарларга ўхшаса ёҳуд
айнан бир хил бўлса ва шунингдек, бир хил эҳтиёжни қондирса) божхона
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
134
тўловларини жорий этиш, бунда мазкур товар бўйича божхона тўлови миқдорини,
уни мамлакатга киритган юридик шахслар томонидан, БЮДда акс этган божхона
қиймати бўйича тўлатишга талаб қилиш керак. Чунки, мазкур юқори қийматли
импорт товарлар, фақат сотиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин. Шунингдек,
бир жисмоний шахсга, барча чегара божхона постидан, кунига фақат бир марта,
юқори қийматли импорт товар олиб киришга рухсат беришнинг онлайн ахборот
алмашиш тизимини жорий этиш зарур. Бу эса, мамлакат иқтисодиёти учун ўта
муҳим бўлган, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш сиёсатини ва
фискал сиёсатни божхона органлари орқали самарали қўллашга имкон беради.
Таъкидлаш жоизки, мазкур масала Давлат Божхона органларида божхона
аудитини ташкил этиш бўйича методологияни ишлаб чиқишнинг объектив
заруриятини белгилаб беради. Бу борада, юқорида тилга олинган ривожланган
ғарб мамлакатлари тажрибасидан самарали фойдаланиш, юртимизда уни ташкил
этишга қўйилган илк қадам бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |