“Сервис” илмий-амалий журнал 020 йил 4-сон сервис


“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 3,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/283
Sana25.02.2022
Hajmi3,95 Mb.
#270399
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   283
Bog'liq
1. СЕРВИС 2020-4 ЖАМИ (2)

Сервис” илмий-амалий журнал 
 
2020 йил 4-сон 
73 
савдо хизматининг сифати ва даражаси савдо корхоналарининг рақобат курашида ғолиб 
чиқишлари учун асосий восита ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ҳозирги замонавий рақобат 
кураши кескинлашиб бораѐтган бозор иқтисодиѐти шароитида савдо корхоналарида 
кўрсатилаѐтган савдо хизматига алоҳида аҳамият беришмоқда. 
Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили. Савдо хизматларини ташкил этиш ва бошқа-
риш, савдо корхоналарида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш 
масалалари хорижлик иқтисодчи олимлардан P.Kotler, Kevin Lane Keller [5], Jean-Jacques 
Lambin [3], Michael E.Porter [4], H.Igor Ansoff [2], улгуржи савдо хизматларини 
ривожлантириш масаласи V.Danenburg, R.Monkrif, V.Tejlor [1], савдо хизматларидан 
харидорлар эҳтиѐжини қондирилиши V.A.A.Zeitaml, L.L.Berry, A.Parasuraman [6] 
томонидан ўрганилган.
Аҳолига савдо хизматлари кўрсатиш бўйича Россиялик олимларнинг ҳам илмий 
ишлари таҳсинга сазовор. Жумладан, савдо корхоналарида аҳолига хизмат кўрсатишни 
ташкил этиш, бошқариш, маркетинг ва логистика Е.А.Голиков [7] томонидан кенг 
ўрганилган бўлса, савдо корхоналарининг тижорат фаолияти Е.В.Апеханова, 
О.В.Памбухчиянц, Л.П.Дашков, И.М.Синяева, С.В. Землях, В.В.Синяев [9,10,11] томонидан 
тадқиқ қилинган, савдо корхоналарида товар тақсимоти масаласи В.Н.Наумов томонидан 
ўрганилган [8].
Тадқиқот методологияси. Мақолани ѐзишда илмий мушоҳада, абстракт-
мантиқий фикрлаш, таҳлил, синтез ва сўров каби усуллардан фойдаланиб, муаммони очиб 
беришга ҳаракат қилинди.
Таҳлил ва натижалар. Савдо хизмати – бу юқори малакали сотувчилар томонидан 
харидорларга уларнинг эҳтиѐжларини қондирадиган товарларни сотиб олгунига қадар ва 
сотиб олгандан кейинги даврда кўрсатиладиган юқори даражадаги иқтисодий фаолият 
натижасидир. Бугунги кунда савдо хизмати савдо корхоналари фаолиятини самарали олиб 
бориш, фойдасини ошириш ва рақобат курашида устун бўлишларида муҳим аҳамият касб 
этиб бормоқда. Ушбу жараѐнни амалга ошириш орқали аҳолининг турли-туман ва кенг 
ассортиментдаги истеъмол товарларига бўлган талаблари қондирилиб уларнинг харид 
вақтлари тежалмоқда. Истеъмол эҳтиѐжлари, аҳоли даромадлари, иқтисодиѐт 
соҳаларининг ижтимоий самарадорлиги айнан савдо орқали намоѐн бўлади. Бундан 
ташқари савдо хизматларининг иқтисодиѐтнинг реал тармоқлари билан боғлиқлиги кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун муҳим йўналиш сифатида тан 
олинишига асос бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда хизмат кўрсатиш 
соҳасини ривожлантириш бўйича изчил чоралар кўрилаѐтганлигига қарамай, ҳали жаҳон 
андозалари талабларига жавоб берадиган хизмат тизими, айниқса сервис даражаси 
етарлича шаклланган, деб бўлмайди. 
Хизмат кўрсатиш технологияси қўшимча хизматлар билан боғлиқлиги ва якуний 
истеъмолчи билан бевосита муносабатда бўлиш имкониятига кўра чакана савдо соҳаси 
доимий такомиллашувни тақозо этувчи истиқболли йўналиш ҳисобланади. Чакана савдо 
хизматлари турлари иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришларда, истеъмол товарлари ишлаб 
чиқаришнинг фаоллашувида, минтақалараро ва давлатлараро иқтисодий алоқалар 
кенгайишида, чакана савдо айланмаси ривожланишида, бозор субъектлари даромадлари 
ўсишида, савдо капиталини жалб қилишда, аҳолининг яшаш сифатини яхшилашда асосий 
ва ҳал қилувчи омил ҳисобланади. 
Чакана савдо жараѐнида у ѐки бу товар – товар муомаласидан истеъмол 
муомаласига ўтади. Мамлакатимизда фаолият кўрсатиб келаѐтган чакана савдо дўконлари 
сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Чакана савдо дўконларида бозор ва талаб 
ўрганилади, янги истеъмол таркиб топади, талаб қондирилади. Талаб ва таклиф ўртасида 
мувозанат ушлаб турилади. Чакана савдонинг асосий вазифаси, фаолиятининг мазмуни 
аҳолига сифатли савдо хизматини кўрсатишдан иборат. Чакана савдо хизматларининг 
моҳияти ўзгаришсиз қолмайди, у ишлаб чиқаришнинг замонавий ҳолатига, товар 
ассортиментига, савдо тармоғининг техник даражасига мос равишда ривожланади, 



Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish