Иккинчи юз йилликнинг бошида келган динга ривож берувчи халифа Маъмун ибн Хорун ар-Рашид
181
эди. У ислом динида пайдо бўлган етмиш икки турли ботил
182
мазҳабларни йўқотиб, ҳақ мазҳаби–ахди
суннат ва жамоатни ривожлантирди. Али ибн Мусо Жаъфарни
183
, ундан Оллоҳ рози бўлсин, Хуросондан
олиб келиб, уни ўзига валиаҳд деб эълон қилди. Унинг изни ва маслаҳати билан мамлакатда ҳукмронлик
қилди.
Учинчи юз йиллик бошида дини Муҳаммадийга ривож бериб равнаққа етказган халифа Муқтадир Биллоҳ
Аббосий
184
эди. Абу Тоҳир бошчилигидаги қарматлар
185
Маккаи муаззамани босиб олиб, арафа куни ҳажга
борганлардан ўттиз мингтасининг жонига қасд қилдилар ва уларни шаҳид этдилар. Муқаддас қора тошни
186
Каъба деворидан суғуриб олдилар. Ислом мамлакатларини вайрон этиб, (халқни) қатлиом ва талон-торож
қилдилар. Шу сабабдан ислом дини заифлашиб қолди. Муқтадир Биллоҳ бу қавм устига лашкар тортиб,
уларни улоқтириб ташлади (ва фитнани бостирди). Бу билан ислом дини ва шариатига ривож берди.
Тўртинчи юз йилликнинг бошида дини Муҳаммадийни ривожлантирган киши Иззуддавла Дайламий
187
эди. Шу даврнинг халифаси аббосий Мутиъ Амриллоҳ
188
(
ҳукмронлиги вақтида бўлган) кину адоватлар ҳамда
унга тобеъ кишиларнинг зулми оқибатида дини ислом заифлашган ва ислом мамлакатларида турли-туман
фисқ-фасод кўпайган эди. Иззуддавла бу халифани тахтдан йиқитиб, ўрнига ўғли Ат-тоиъ Биллоҳни
189
валиаҳд қилди. Иззуддавла шахсан ўзи бу динни тарқатиш ва тозалашда, бидъатни йўқотишда, ношарий
ишларни бартараф этишда, жабр-зулмни тугатишда мутасадди бўлди. Муҳаммад динига ривож берди.
Бешинчи юз йиллик бошида дину шариатни ривожлантирган одам Султон Санжар ибн султон Маликшоҳ
190
эди. Шайх Аҳмад Жом
191
ва ҳаким Саноий
192
унинг замондошлари бўлиб, султон уларнинг муриди эди. Бу
даврда динсизлар ва жоҳиллар ислом динини заифлаштирдилар. Султон Санжар динсизларни йўқотиб, ислом
динини ривожлантиришга киришди. Муҳаммад динига итоат ва тобеликда шундай даражага эришдики,
шариатга хилоф бўлган ҳеч бир иш қилмади.
Олтинчи юз йилликнинг бошида динга ривож бергувчи қозонхон ибн Арғунхон ибн Ҳулогухон
193
эди.
Ислом дини туркистонлик кофирларнинг
194
истилоси натижасида заифлашган эди. Оллоҳи таоло дин ривожи
учун қозонхонни юз минг аскари билан оёққа турғизди. (Тангри таолонинг иродаси билан унга топширилган)
юз минг аскар Лор саҳросида шайх Иброҳим ҳамавий
195
раҳнамолигида Оллоҳга иймон келтириб, мусулмон
бўлдилар. Тилларини: «Оллохдан бошқа худо йўқ, Муҳаммад Оллоҳнинг (ердаги) элчисидир», деган иймон
калимасига очдилар ва куфр-бидъат ишларини ташладилар. Мамлакатда ва шаҳарларда шариатга ривож
бердилар.
Еттинчи юз йилликнинг бошида келган Улжайту Султон
196
ибн Арғунхон, лақаби Султон Муҳаммад
Худобанда эди. Мазкур санада
197
оғаси ғозонхондан сўнг салтанат тахтига ўтирди. (Бир куни) унинг қулоғига
181
Маъмун ибн Хорун ар-Рашид (813–833)–машҳур халифа Хорун ар-Рашид (786–809)нинг ўғли ва тахт вориси, Аббосийлар
сулоласидан еттинчи халифа.
182
Ботил–бекор қилинган, бузуқ, ёлғон.
183
Али ибн Мусо Жаъфар (765 ёки 770–818)–Муҳаммад пайғамбар авлоди.
184
Муқтадир Биллоҳ Аббосий (908–932)–Аббосийлар хонадонига мансуб ўн тўққизинчи халифа.
185
Do'stlaringiz bilan baham: