росулуллоҳ"нинг кўрсатмаси билан йўлда давом этамиз.
Бизни яратган зот борлиқни яратган ва уни Ўз қудрати, илми,
хоҳиши ва ҳикмати билан тадаббур қилган зотдир. Бу борлиқ
Унинг қудрати билан пайдо бўлган ва коинот ишлари Унинг илми
билан тартибланган, Унинг олий сифатлари ва гўзал исмлари унда
намоѐн.
- 26 -
Бутун борлиқни Аллоҳ таоло ѐлғиз Ўзи яратган ва ѐлғиз Ўзи
тадаббур қилур. Акс ҳолда, борлиқ бирпасда парчаланиб, йўқ
бўлиб кетар эди.
Яратишда ва тадаббур қилишда Аллоҳ таолонинг шериги йўқ
экан, демак тоат ва ибодатда ҳам Унинг шериги йўқдир. Унга
ибодат қилинган вақтда, яъни намоз, дуо, рўза, қурбонлик, закот ва
назрларда бошқалар қўшилмайди.
Улуғ Роббимиз поклик, камолот ва улуғлик сифатларига эга
буюк Илоҳдир. Биз У зот Ўз китобида кўрсатиб берган ва Аллоҳни
энг яхши билган саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
васаллам ўргатган сифатларини ташбеҳ, тамсил ва ўзгартиришсиз
ҳамда унга шакл бермасдан тасдиқ этамиз.
Инсонларга жаннат йўлини кўрсатиб бериш учун пайғамбарлар
юборилди. Шу боис барча пайғамбарларни тасдиқлаш, эргашиш,
Аллоҳ уларга нозил қилган самовий китобларга ва ўша
пайғамбарларнинг ўзларига иймон келтириш вожиб. Шунингдек,
фаришталарга, қадарга, охират ҳаѐтига, ҳисобга ва жазога иймон
келтириш ҳам вожибдир.
Мана, саҳиҳ иймонни ўз ичига олувчи беш нуқта ѐрдамида
биз жаннат йўлининг тўртдан бирини билиб олдик. Энди эса
иккинчи чораги, яъни солиҳ амалга йўл оламиз:
Намозларимизни қоим қилайлик. Комил таҳорат олиб, ўз
вақтида жамоат билан, гўзал суратда, фарз-суннатлари, шарт ва
одобларини тўлиқ адо қилайлик. Хуллас, Росулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг намозларига мувофиқ намоз ўқийлик.
Молларимизнинг закотини ҳақдорларга: фақирлар, мискинлар,
қарздорлар ва мужоҳидларга берайлик. Бераѐтган вақтимизда
саҳоватни ва Аллоҳ таоло учун комил ихлосни унутмайлик.
Рамазон рўзасини тутайлик ва унга зид бўлган амаллардан,
шубҳали ва ҳаром сўзлар, амаллар, ўй-хаѐллар ва мақсадлардан
узоқ бўлайлик.
Аллоҳнинг уйини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
ҳажларидек яхшиликлар билан тўлган ҳолда ҳаж қилайлик. Бунга
эса фаҳш сўзлар, жанжал ва гуноҳ ишларсиз, яхшиликлар ва солиҳ
амалларни кўпайтирган ҳолда муваффақ бўлурмиз.
Ота-оналаримизга яхшилик қилайлик. Аллоҳ таолога осий
(гуноҳкор) бўлинмайдиган ўринларда уларга итоат қилайлик,
- 27 -
ширин сўзлаб имкон қадар яхшиликлар қилайлик. Қалбларига озор
бериб қўймайлик.
Яқинларимиз билан алоқани узмайлик. Уларга яхшилик
қилайлик, ҳолларидан ҳабар олиб қўлимиздан келганича ѐрдам
бериб турайлик.
Қўшнилар билан яхши муносабатда бўлайлик. Уларга
марҳаматлар қилиб турайлик. Қўлимиз ѐки тилимиз билан озор
етказмайлик.
Мўмин биродарларимизнинг биродарлик ҳақларини адо
қилайлик. Кўришганда салом берайлик, акса уриб Аллоҳга ҳамд
айтса, унга раҳмат сўрайлик, вафот этса жанозасига қатнашайлик,
касал бўлса, бориб кўрайлик ва қасам ичиб бизга бирон нарсани
омонатга қўйса ѐки бирон нарсани қасам ичиб талаб қилса,
қасамини оқлайлик.
Сўзларимизда, қилаѐтган ишларимизда ва ҳукм чиқаришда
адолатли бўлайлик. Зеро, барча ишларда одил бўлиш вожиб. Дину
дунѐ ишлари адолат билан ислоҳ бўлур.
Исломнинг буюк кўринишларини ўзимизга лозим тутайлик.
Зеро шу йўл билан суннат тирилтирилади ва куфр йўқотилади.
Биз йўл ярмига етиб келдик. Энди эринчоқлик қилмай,
йўлда давом этайлик ва ширкдан фориғ бўлайлик. Бунинг учун эса
қуйидаги эътиқодда бўлмоғимиз лозим:
Аллоҳнинг изни ва хоҳишисиз бирон кимса на ўзига ва на
бошқага фойда ѐ зарар етказишга қодир эмас. Ундан ўзга бирон
кишига рағбат қилмайлик. Демак, ѐлғиз Аллоҳга кўз тикиб,
Аллоҳдан ўзгадан ѐрдам ва паноҳ истамайлик. Зеро, Аллоҳдан ўзга
марҳамат таянч соҳиби йўқдир.
Бирон-бир ибодатни Аллоҳ таолодан бошқага бурмайлик.
Аллоҳдан бошқанинг номига қасам ичмайлик, ҳеч кимнинг қабрига
атаб қурбонлик қилмайлик, Аллоҳдан бошқага назр қилмайлик,
Аллоҳдан бошқага дуо-илтижо қилиб, Ундан бошқалардан мадад-
ѐрдам сўрамайлик.
Кўз тегмасин ѐ мусибатлар арисин, деб тақа қоқиш, ип боғлаш
каби амалларни қилмайлик. Зеро, ѐлғиз Аллоҳдан ўзга бирон кимса
кўз тегишидан ѐ мусибат етишидан сақлай олмайди.
Коҳин-фолбинлар ва мунажжимлар берган хабарларини, ғайбни
билиш даъволарини тасдиқламайлик. Зеро, ғайбни ѐлғиз Аллоҳ
- 28 -
билур.
Маъсият ишларда ҳеч кимга бўйсунмайлик. Чунки гуноҳлар
бири бирини тортиб келади, ғофиллик кичик гуноҳни пайдо
қилади ва кичик гуноҳ катта гуноҳга айланади. Катта гуноҳ эса
турли бидъатларга ва куфрга олиб боради. Зеро, Аллоҳ ҳалол
қилган нарсаларни ҳаром, дейиш ѐки ҳаром қилган нарсаларни
ҳалол санашлик, бу масалада бошқага итоат қилиш айни ширкдир.
Мана, беш қадам билан биз жаннат йўлининг учинчи
чорагини ҳам босиб ўтдик. Энди олдимизда охирги чорак, яъни
маъсиятлардан тийилиш қолди. Эй биродарлар, бизга етишиб
юринглар!
Фикримизни муҳофаза қилайлик: моддий ва маънавий зарарлар
ҳақида фикр юритмайлик, бузуқлик ва ѐмонликларга фикримизни
машғул қилмайлик.
Қулоқларимизни сақлайлик: гуноҳ, фаҳш, ѐлғон, мусиқа,
ғийбат, чақимчилик, бировларни ноҳақ койиш ѐки куфр каби ботил
сўзларни эшитмайлик.
Кўзимизни муҳофаза қилайлик: қараш харом бўлган номаҳрам-
бегона аѐлларга қарашдан кўзларимизни тияйлик.
Тилларимизни муҳофаза қилайлик: фаҳш, беҳаѐ сўзлар,
ѐмонлик, ѐлғончилик ва ѐлғон гувоҳлик бериш, ғийбатчилик,
чақимчилик, сўкиш ва ҳақорат сўзларни унутайлик.
Қорнимизни муҳофаза қилайлик: унга ҳаром таом ѐки
ичимликларни киргизмайлик. Судхўрликдан топилган молни,
ўлимтикни ва тўнғиз гўштини емайлик. Маст қилувчи
ичимликларни ичмайлик, сигарет, нос ва чилим чекмайлик.
Авратларимизни муҳофаза қилайлик: ҳалол жуфтларимиз ва
Аллоҳ бизга рухсат берганлардан бошқасига боқмайлик.
Қўлларимизни муҳофаза қилайлик: бировни уриб ѐ ноҳақ
ўлдириб гуноҳга ботмайлик. Бировлар молини олмайлик, қимор
ўйнамайлик ва бировларнинг зарарига ѐлғон кўрсатмалар ѐзиб
бермайлик.
Оѐқларимизни муҳофаза қилайлик: бекорчи ўйин-кулгиларга
бормайлик. Фитна, фасод, бузғунчилик ва ѐмон йўлларга
юрмайлик.
Аҳдимиз, шаҳодатимиз ва омонатимизни муҳофаза қилайлик:
аҳдни бузмайлик, ҳимоямизни қайтиб олмайлик, ваъдамизга хилоф
- 29 -
қилмайлик, ѐлғон гувоҳлик бермайлик ва омонатга хиѐнат
қилмайлик.
Молимизни муҳофаза этайлик: уни дунѐю охиратимизга
фойдасиз бўлган ўринларга сарфлаб исроф қилмайлик. Шунингдек,
бепарволик билан зое ҳам этмайлик. Зеро, кимки молини
Аллоҳнинг тоатида сарфламаса, шайтоннинг йўлида, яъни гуноҳ
йўлларга сарфлайди.
Аҳли-аѐлларимиз ва фарзандларимизни муҳофаза қилайлик:
баданларига, ақлларига, хулқларига ҳамда ақидаларига етадиган
зарарлардан, руҳлари ѐки ақлларига путур етказадиган нарсалардан
ҳимоя қилайлик.
Зеро, кимки ўзига фойдали нарсаларни тарк қилса ѐки қодир
бўлатуриб ундан фойдаланмаса, у зарарли нарсалар билан
ўралашиб қолади.
Ким Раҳмон таолога ибодат қилишни тарк қилса, у бутларга
ибодат қилиш билан балоланур.
Ким Аллоҳ муҳаббатини ва хавфу ражо (умид қилиш)ни тарк
қилса у Аллоҳдан ўзганинг муҳаббати ва хавфу ражоси билан
балоланур.
Ким ўз Роббисига бўйсунишни тарк қилса, у бандаларга хор
бўлиш билан балоланур.
Ким ҳақни тарк қилса, у ботил (ноҳақлик) билан балоланур.
Азиз биродар! Жаннат йўли мана шудир. Энди уни ҳаѐтимизга
татбиқ қилайлик. Ушбу татбиқ эса Аллоҳ жалла ва аълонинг
китобидан
ва
Пайғамбар
алайҳис-салоту
вассаламнинг
суннатларидан озуқа олувчи саҳиҳ илм билан бизга муяссар бўлур.
Аллоҳ таоло барчамизни жаннат йўлидан оғишмай юришга
муваффақ айласин. Илоҳим, амалларимизни Ўз даргоҳида қабул
этсин. Зеро, У энг яхши сўралгувчи зотдир. Амийн!
* * * * *
Do'stlaringiz bilan baham: |