Microsoft Word qahramon mumina ayollar ziyouz com doc



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/65
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#26942
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   65
Bog'liq
Ahmad Abduljavod, Muhammad Umar Dauq, Muhammad Ali Qutb. Qahramon mo'mina ayollar

Энг катта маҳр 
Анас улғайгач, Умму Сулаймга Абу Талҳа исмли бой-бадавлат, аммо Исломга кирмаган бир 
киши совчи юборди. 
— Ўғлинг Анас катга бўлиб қолди, мажлисларда ўтирадигап, сўз айтадиган бўлди, — деб 
ниятини билдирди. Умму Сулайм унга қарата: 
— Эй Абу Талҳа, мен сен билан бажонидил турмуш қураман. Сендек харидорнинг қўли 
қайтарилмаслиги керак. Аммо афсуслар бўлсин, сен мушриксан, мен муслимаман. Менинг 
сенга турмушга чиқишим жоиз эмас, — деб жавоб қилди. 
Абу Талҳа: 
— Бу не сафсата, Румайсо? Менинг олтин-кумушларим қаёққа-ю, сен қаёқда?! Нималар 
деяётганингни ўйлаб кўр, — деди. Ва қатьият билан айтилган жавобни эшитди: 
— Менга олтин ҳам, кумуш ҳам керак эмас. Сен на эшитадиган ва на кўрадиган, на бирор 
ҳожатингни раво этадиган нарсага ибодат қиласан. Эй Абу Талҳа, фалон қабиланинг қора қул 
дурадгори ишлаб берган ёғочга ибодат қилишдан уялсанг-чи! Агар сен Исломни қабул этсанг, 
сенинг мусулмонлигинг менинг никоҳ учун оладиган маҳрим бўлади. Менга бошқа нарса керак 
эмас! 
Умму Сулаймнинг келинлик учун олинадиган бойликларни ўзга бир инсоннинг имони дея 
"қурбон бериши" Абу Талҳанинг вужудига титроқ содди. Бундай таклифни рад этишга жавоб 
тополмади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло давлатли ва ҳеч кимга сўз бермаган бир жоҳил бандани 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жаннатда кўрдим, деб башорат берган аёл сабабидан 
ҳидоятга бошлади. 
— Менинг Исломимга ким гувоҳ бўлади? — деб сўради Абу Талҳа. 
— Расулуллоҳнинг ўзлари. У кишига бориб айт, — деди Умму Сулайм. 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалар билан ўтирган эдилар. Ўзлари томон 
келаётган Абу Талҳага кўзлари тушиб, марҳамат қилдилар: 
— Абу Талҳа ҳузурингизга пешонасида қашқадай кўриниб турган Исломи билан келмоқда.
Шундай қилиб, Абу Талҳа Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида мусулмон 
бўлди. Кейин Умму Сулаймнинг гапларини айтди. У зот Умму Сулайм билан Абу Талҳани ўша 
шартга мувофиқ никоҳлаб қўйдилар. Одатда аёллар ўзлари учун тайёрланадиган сепларга, 
маҳрига бериладиган олтин-у кумуш тақинчоқларга жиддий эътибор беришади. Аммо бизнинг 
қаҳрамонимиз Умму Сулайм бу борада аёл зотига қиёматга қадар бир хайрли ибрат қолдирди. 
Собит Баноний бу ҳақда: "Умму Сулайм олган маҳрдан каттароқ маҳр олингани маълум эмас", 
деган эди. 


Қаҳрамон мўмина аёллар 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish