бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар.
Ва у (қизни) хўрлаган ҳолида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй
суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг (яъни, қиз кўршннинг) «ёлғон»лигидан (номус
қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ бўлингизким, улар энг ёмон ҳукм чиқарурлар»
(Наҳл, 58— 59).
Улар шу каби ботил сўзлар билан овора экан, Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) яна бир гўзал, ой юзли қизлари дунёга келди. Бундай сифатлари сабабли отаси
чақалоққа Умму Гулсум деб исм қўйди.
Қиз ўсиб-улғайгач, опаси Руқаййа билан бирга Абу Лаҳаб ўғилларидан бирига узатилди.
Бироқ ҳар иккиси ҳам у хонадонда узоқ яшай олмадилар. Куръони каримда «ҳаммалатал
ҳатоб» дея таърифланган Абу Лаҳабнинг хотини билан яшаш азобидан қутулдилар.
Қийинчиликлар ичида
Умму Гулсум ва Фотима ҳижрат қилмай, Маккада, оталари ёнида қолдилар. Опа-сингил
оналари Ҳазрати Ҳадичанинг (розийаллоҳу анҳо) дардларига шерик бўлдилар, оталарига
мушриклар кўрсатаётган азият ва пасткашликлар азобини енгиллатишга ҳаракат қилдилар.
Умму Гулсум Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нисбатан қилинган зулм ва
исканжаларнинг, одамларни ҳақ йўлга даъват этишдаги жуда оғир машаққатларнинг гувоҳи
бўлди.
Курайш мушрикларининг зўравонлиги кундан-кунга ортиб борди. Ҳатто улар Ҳошим
ўғиллари ва мусулмонлар билан алоқаларни бутунлай уздилар. Қабул қилинган бу қарорни
ёзиб, Каъбага осиб кўйдилар.
Умму Гулсум жуда оғир имтиҳон ва синовлардан ўтди. Отаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) ғам-қайғу ичида... Опаси Зайнаб (розийаллоҳу анҳу) эри Абул Ос билан
Маккада бўлсалар ҳам, уларга ҳеч қандай ёрдам бера олмас эдилар. Яна бир опаси Руқаййа
(розийаллоҳу анҳу) жуда узоқ ўлкада... Онаси уммул мўмнинн Ҳадича (розийаллоҳу анҳу) оғир
бетоб бўлиб қолдилар. Синглиси Фотима эса ҳали ёш, меҳрга, парваришга муҳтож....
Бу ҳолатда Умму Гулсум зиммасига жуда катта масъулият тушаётгн эди. Бу масъулиятни
тушунгани учун, сабр этди. У сабрининг мукофотини Аллоҳдан кутарди. Кўлидан келганича
отасига ёрдам қилар, онасига ҳам:
— Хафа бўлманг, онажон! Ажабланадиган ҳеч нарса йўқ, - дея тасалли берар эди.
Ҳазрати Ҳадичанинг (розийаллоҳу анҳу) аҳволи жуда оғир эди. Азиз ва жалил Аллоҳга
қовушадиган кунларини кута бошладилар. Орадан кўп вақт ўтмай, вафот этдилар.Расулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизларини бағриларига босиб, тасалли бердилар. Умму
Гулсумнинг масъулияти янада ошди. Зеро, энди у оиланинг меҳр-шафкат улашувчиси эди!
Do'stlaringiz bilan baham: |