Microsoft Word qahramon mumina ayollar ziyouz com doc



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/65
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#26942
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Ahmad Abduljavod, Muhammad Umar Dauq, Muhammad Ali Qutb. Qahramon mo'mina ayollar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
4
 
Хайрли турмуш 
Муҳаммад ал-Амин Ҳадичанинг ўй-хаёлларини бутунлай банд қилган эди. «Ажабо, менинг 
ёшим қирқ ёшда. Муҳаммад ал-Аминнинг ёши йигирма бешда. Мен билан оила қуришга рози 
бўлармикан?» деган савол Ҳадичага сира тинчлик бермасди. 
Ана шундай кунларнинг бирида Ҳадичанинг ҳузурига дугонаси Нафиса бинти Мунйа кириб 
келди. Нафиса дугонасини қийнаётган саволдан бохабар бўлгач, унга тасалли берди. Иккаласи 
анча вақт гаплашиб ўтирдилар. Нафиса дугонасининг ҳузуридан чиқиб, тўғри Муҳаммад ал-
Аминнинг олдига борди. Салом берганидан сўш, унга: 
- Ё Муҳаммад, сенинг уйланишингга нима тўсқинлик қиляпти? — дея савол берди. 
Муҳаммад ул-Амин: 
- Бунинг учун қўлимда етарли бисотим йўқ, - дедилар. Нафиса кулимсиради ва секингина 
шундай деди: 
- Агар эҳтиёжинг қондирилса, давлатга, гўзаллик ва шараф эгаси бўлган ақлли аёл 
томонидан таклиф бўлса, ижобат этасанми? 
Муҳаммад ал-Амин: 
- Ким у? - дея сўрадилар. 
- Ҳувайлиднинг қизи Ҳадича... 
- Агар у розилик берса, мен ҳам қабул қиламан. 
Нафиса дарҳол йўлга тушди. Муҳаммад ал-Амининнг хайрли таклифга рози эканини айтиш 
учун Ҳадичанинг ҳузурига қушдек учиб кетди. Бу хушхабарни эшитганида Ҳадичанинг ҳам 
қувончи чексиз эди. Аллоҳ таолонинг унга эҳсон этган бахт, қалбидага пок орзулари 
ижобатнинг шуқронаси учун фақирларга хайр-эҳсонлар қилди. 
Муҳаммад ал-Аминнинг амакилари Абу Толиб, Ҳамза ва Аббос Ҳадича бинти 
Ҳувайлиднинг уйига совчи бўлиб бордилар. Ҳадичанинг амакиси Амр ибн Асад билан 
маслаҳатлашиб, Муҳаммад ва Ҳадичанинг никоҳ маросими учун бир кунни тайин қилдилар. Бу 
хабар бутун Макка аҳлининг қулоғига етиб борди. Никоҳ куни энг аввал Абу Толиб сўзга 
чиқиб, маросимни очди: 
- Бизларни Иброҳимнинг зурриётидан, Исмоилнинг наслидан этган, бизларни Байтнинг 
қўриқчилари, Ҳарамнинг идорачилари, инсонларнинг ҳаками қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. 
Бу менинг биродаримнинг ўғли Муҳаммад ибн Абдуллоҳдир. У одоб-ахлоқ, фазилат ва ақлда 
барча кишилардан устундир. Тўғри, унинг" давлати оз, лекин бу камчилик ҳисобланмайди. 
Мол-дунё ҳар нафасда йўқолишга маҳкум бир сояга, қайтариб олиш шарти билан берилган бир 
омонатга ўхшайди. Жиянимнинг Ҳадича бинти Ҳувайлидга нисбатан рағбати бор. Ҳадича ҳам у 
ҳақда айни шу фикрдадир...» 
Абу Толибдан сўнг Ҳадичанинг амакиси Амр ибн Асад сўзга чикди. Муҳаммад ал-Амин ва 
унинг оила аъзоларига ташаккур ва саломларини айтди. Биродарининг суюкли қизи Ҳадича 
билан Муҳаммад ал-Амнининг оила қуришларини қувонч билан қабул этганини эълон килди. 
Йигирмата туя кийматида маҳр белгиланди. Келиннинг уйида дастурхонлар ёзилди, 
қурбонликлар сўйилиб, Макка фақирларига тарқатилди. Шундай қилиб, Ҳадича бинти 
Ҳувайлид Муҳаммад ал-Аминга завжа бўлди. 
Ҳадича Курайш йигитларининг энг гўзали ва энг фазилатлиси билан турмуш қурганидан 
жуда бахтиёр эди. 
Бизга маълумки, бу хайрли никоҳдан олти фарзаид: Косим, Зайнаб, Руқаййа, УммуГулсум, 
Фотима ва Абдуллоҳ туғилдилар. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish