Жаҳонгир Муҳаммад: Президент тансоқчисининг кундалиги



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,02 Mb.
#26386
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
6-qavat

18. Келишув 
Кейинги кунларда табиатга ҳам бира нарса бўлгандек. Қишнинг ёздан фарқи йўқ. Баҳор 
келмасдан дарахтлар куртак отиб юборди. 
Фақат бизда эмас, ҳатто тунда борган жойимизда ҳам ҳаво иссиқ эди. Ўзимизда худди 
гармсел эсаётгандек. 
Машинадан тушиб, бинога киргунча бўлган уч қадам орасида ҳам ҳаво эзилган 
руҳимизни мажақлаб ташлади. 
Олтинчи қаватга кўтарилгунча “Нима деймиз?” маъносида адамга термулдим. Унинг 
боши эгик. Кўзини мендан олиб қочиш учун шундай қиларди. Бундай пайтда хамирдан 
қил чиқиши мумкин, адамдан гап чиқмайди. 
“Батя”нинг авзойидан Азроил чўчийди. 
-Ким биларди яна?-деди у салом-алик ҳам қилмай. 
-Гугуш “Бой”га айтган экан,-деди адам бамайлихотир. У “Батя”ни унинг ўзидан ҳам 
яхшироқ билса керак. Шунинг учун ҳам бақир-чақирларига парво қилмайди. Умуман 
адамнинг шу хислати жуда кучли. Жаҳли чиқиши осон эмас. 
-Кимга? “Бой”га? Ақли жойидами у товуқмияни? Нега айтади? Кимдан сўраб айтади? 
Сен нега қаршилик қилмадинг? 
-Биласизку? 
-Нега менга айтмадинг? 
-Учқичда эканимизда билдим. У олтинларнинг бир қисмини “Бой”га берамиз, у 
тақинчоқ фабрикаси очиб бермоқчи, деди. Йўлдан қайтишга ундадим, қулоқ солмади. 
-Ҳе унақа ўзимчанинг онасини … Нима қилди? Шунча олтинни қаерга тиқиб юборди? 
Нима қиламиз энди? 
Адам индамади. “Батя” менга қаради. 
-Яхшиям қаршилик қилмабсизлар. Ҳам тиллодан, ҳам муллодан айрилардик,- “Батя” 
ёниб турган шам бирдан сўнгандек “лип” этиб ўчди. Демак, йўлини топди. 
У телефонни олиб, Москвага сим қоқди ва Владич билан шошилинч гапирмоқчи 
эканлигини айтди. Адамга жавоб берди. Мени эса олиб қолди: 


50 
- Москвадан вилла ва дачалар олмоқчи эдик. Шунинг пулини тўлашимиз керак эди. 
Санга айтмасам бўлмайди. Билишинг керак. Энди камроқ-камроқ олиб бориб тўлаймиз. 
Болаларга, невараларга ният қилдик. Сенга ҳам битта вилла билан битта дачани 
кўзлаганман. Энг қиммат жойдан. “Камелот” деган жой бор. Ўша ерда ўнта кошона 
олдик. Рублевкадан 5 квартира. Амир Олимхонлар Ялта ва Сочидан олганда бизнинг 
кучимиз етмайдими? У жойлардан ҳам кошоналарни олиб қўйдик. Авлодларга қолсин. 
Бошқа нима қолади бу дунёда? 
Кеча гаплашолмаган экан, бугун телефон қилишди. “Батя” ўрнидан туриб гапира 
бошлади. 
-Владич, овозингизни соғиниб кетгандик,-деди у.-Раҳмат, катта раҳмат! 
-…,- Гўшакнинг у томонидаги гап менга эшитилмаяпти. Доим овозни очиб қўядиган 
“Батя” бу сафар унутди, шекилли? Балки шошиб қолгандир? Аммо унинг гапларидан 
нариги томонда нима дейилаётганини ҳам илғаб олиш мумкин. 
-Э, йўқ. Бошқа пайт сизни безовта қилгим келмайди. Йигитларингиз билан ишни 
битириб кетаверамиз. Улар айтиб туришса керак,-деди “Батя” 
-… 
-Албатта, нима десангиз шу бўлади! 
-… 
-Битта ният қилгандим. Туғилган кунингизга олтиндан бюст ясаб ҳадя қилмоқчи эдим. 
Лекин… 
-… 
-Бўлди, бўлди, гап йўқ. Ҳадянинг яна биттасини тайёрлаймиз. Усталар ўша ердан. Айтиб 
қўйсангиз кейинги сафар ўтказиб юборишса… 
-… 
-Ҳеч кимнинг хабари бўлмасин, дедимда. Бу ерда ясасак майда-чуйда гаплар чиқиб 
қолса, таъбингиз хира бўладими, деб ўйладим. Эрмитажда битта олтин бюстингиз 
туриши керак. Агар имконини топсам, элчихонамиз олдида олтин ҳайкалингизни тиклаб 
қўярдим. 
-… 
-Йўқ! Шунга лойиқсиз. Бизнинг ҳақиқий лидеримиз ўзингиз бўласиз. Идеалларимизни 
маҳкам ушлаб турибсиз! Сиз туфайли яна ҳам кучли бўлдик. 
-… 
-Йўғе? Менга ҳайкал? Тағин Москвада? Бунга лойиқ эмасман! Мен ғоямизнинг битта 
оддий аскариман! 
-… 
-Раҳмат! Минг раҳмат! Йўқ, Йўқ, сиздан ўрганамиз. Устоз деманг, агар устоз 
бўлганимда шунақа хато қилармидим? 
-… 
-Ҳа, энди “Бой” ҳам яхши одам, сизга содиқ. Шунинг учун билдирганда, отасига раҳмат! 
-… 


51 
-Хўп! Хўп! Сизни яна безовта қилиб юрмайин, битта масалани гаплашиб олмоқчи эдим. 
Олдин ҳам бу ҳақда айтгандим, аммо йигитларингиз босим қилишаяпти. Иттифоққа кир 
деб. Айтгандиму, бизда миллатчилар кучли, уларнинг орқасидан эргашадиганлар ҳам 
бор, бунинг устига диндорларга ҳам яхши баҳона бўлади. Нима десангиз шуни 
бажараман. Фақат шу масалада озгина эркинлик беринг, бир-икки баёнотлар қилиб 
душманларимни босиб қўяйин. 
-… 
-Биласизку, жуда қийин. Водийда отиб ташламасам, бу ёғи вой эди. Ўзингиз 
бўлмасангиз удда қилолмас эдим. Ана улар ҳам четдан иғво қилиб ётишибди. 
-… 
-Раҳмат! Қуллуқ! Нима десангиз шайман. Худо хохласа кўришамиз.
-… 
-Ҳа, албатта! Қора денгизда бўлса, нур устига нур. Дарров етиб бораман. 
“Батя” суҳбатлашиб бўлдида, телефонни отиб юборди. Кейин полни бир-икки тепиб, 
сўкинди. 
-Кўрдингми? Осон эмас бу дунёда оёқда туриш. Лекин туриш керак! Идеалларимизни 
яшатишимиз керак! 
У ичкари хонага ўтди ва сувни очиб, қўлини юва бошлади. 
-“Бой”нинг битта ўғли бор. Бугундан бошлаб бошингни қотир. Нима иш қилади? Қаерга 
боради? Қаерга келади? Ипидан игнасигача ўрган. “Бой” мени қандай хўрлаган бўлса, 
уни беш баттар қилиб, қон йиғлатамиз. Қасосли дунё! Ҳеч ким билмасин, муаммо чиқса, 
аданг билан гаплаш, ярамас опангга ҳам айтма, унинг айтганини ҳам қилма! 
У тезда хонадан қайтиб чиқди ва: 
-Менга “Стратегик шериклик шартномаси”ни имзолаймиз деди. Биласанми бу нима 
дегани?-деди, 
-… 
-Бу - ер ости ва ер усти бойликларини баҳам кўрамиз дегани. 
-… 
-“Бўлмаса урусларнинг ўрмонлари-ю олмос конларидан биз ҳам фойдалансак бўлар 
экан-да” деб ўйладинг-а? Гап урусларники ҳақида эмас, гап бизники ҳақида. Эвазига 
нима оламизми? 
У одатдагидек ўзи савол бериб, ўзи жавоб қилди: 
-Келажак, хавфсиз келажак! Ўзимиз ва болаларимизнинг хавфсиз келажаги, хавфсиз 
бошпана! 
Бирдан ҳовлиқма Крайнов кириб қолди: 
-Гдлян сиз билан гаплашмоқчи? 
-Ким? 
-Гдлян? 


52 
-Нима гапи бор экан? Тошини термайдими?
-Жуда муҳим гап экан.., 
-Улагин, қани.. 

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish