кодекси – оилавий муносабатларни, Жиноят кодекси – жиноий
муносабатларни, Меҳнат кодекси – меҳнат муносабатларини тартибга
солади. Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудида ҳам мажбурийдир.
16
Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон ҳудудида
ижро этилиши шарт. Қонунлар вақт бўйича қуйидаги тартибда кучга киради.
Расман эълон қилингандан ўн кун ўтгач, ёки қонунда ёки махсус ҳужжатда
кўрсатилган вақтдан бошлаб. Масалан, МЖТК 1994 йил 22 сентябрда қабул
қилинган 1995 йил 1 апрелда кучга кирган. Қонунлар вақт бўйича қуйидаги
тартибда ўз кучини йўқотади: биринчидан, қонуннинг ўзида амал қилиш вақти
ёзилган бўлса, иккинчидан ушбу қонун бекор қилиниши натижасида.
2010 йил 9 апрелда “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
навбатдаги
сайлови
тўғрисида” Конституциявий қонун қабул қилинди. Ушбу Конституциявий
қонуннинг 3-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда
қабул қилинган “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил
этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонуни
3-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин” дейилган. Мазкур
қонуннинг 4-моддасида “Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан
эътиборан кучга киради” деб ёзиб қўйилган. Қонунлар шахсларга нисбатан
амал қилади, яъни қонунлар ушбу ҳудуддаги барча субъектлар, яъни
фуқаролар, юридик шахслар, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлар учун мажбурийдир. Айрим қонунлар масалан, “Сайловлар
тўғрисида”ги қонун талаблари фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига
тегишлидир.
Қонун манбаларига фармон, фармойиш, қарорлар ҳам киради. Булар
қонуности ҳужжатлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғи сифатида
фармойиш, фармон ўз ваколатлари доирасида қарорлар чиқариш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари хўжалик ва
ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим масалалари бўйича қабул қилинади.
- Ўзбекистон Республикасининг Демократик ҳуқуқий давлат қуриш
учун бажарилиши лозим бўлган вазифалардан бири мамлакатда яшовчи ҳар
бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла кафолотлашдир. Конституция
ва унинг асосида қабул қилинган кодекслар, қонунлар, қонуности ҳужжатлар
манбаларнинг барчаси юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг
муваффақияти халқ фаровонлиги, юрт тинчлигига хизмат қилмоқда.
Конституциянинг иккинчи бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий
ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган.
18-моддада “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил
ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини,
ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий
назар, қонун олдида тенгдирлар” деб ёзиб қўйилган. Бу қоида 130 дан ортиқ
миллатлар яшайдиган юртимизнинг тинчлиги, ривожланиши, фаровонлиги
учун катта аҳамиятга эгадир.
Конституциянинг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги
кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси
динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран
сингдиришга йўл қўйилмайди” деган жумлалар мавжуд бўлиб, у қонуний
17
ифодасини Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида ўз аксини топган. Бу қоидаларнинг
аҳамияти шуки, бирон-бир динга эътиқод қилиш ёки қилмаслик ҳар бир
одамнинг ўзининг виждон иши. Бу масалага ҳеч ким аралашиши, ёки тазйиқ
ўтказиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |