Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/60
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#265801
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60
Bog'liq
talabalarning zhismonij tarbiya va sport mashgulotlarida malakalarini shakllantirish usullari (1)

Жисмоний машқлар гигиенаси: Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишда 
гигиенани аҳамияти. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишда шахсий ва жамоат 
гигиенаси талабларига риоя қилиш. Спорт жихозлари, спорт иншоотлари ва спорт 
кийимларига қўйиладиган гигиеник талаблар. Овкатланиш ва дам олиш гигиеналари. 
Соғлом турмуш тарзи ва уз-узини назорат қилиш. 
Жисмоний машқлар биомеханикаси. Жисмоний ҳаракатлар биомеханикасини 
асослари. Югуриш, юриш, велосипедда, чангида, қонькида юриш ва югуришлар 
биомеханикаси. Баландликка ва узунликка сакраш, улоқтириш, итқитиш. Гимнастик 
ҳаракатлар биомеханикаси. Кураш усуллари. Спорт ўйинлари. Сайёҳлик юриш. 
Жисмоний ҳаракатлар биомеханикаси. Ҳар хил спорт турлари биомеханикаси. Жисмоний 
машқлар ва жисмоний ҳаракатлар биомеханикаси, кинетикаси ва динамикаси. 
Спорт психологияси. Спорт психологияси фанини мақсади ва вазифаси. 
Жисмоний тарбия ва спорт психологиясида илмий тадқиқотлар олиб бориш усуллари. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар, ўқувчи талабалар, машғулотларини 
психологик асослари. Жисмоний тарбия дарслари ва машғулотлар олиб боришни 
психологик хусусиятлари. Спортга саралаш ва йўналиш тадбирларини психологик 
асослари. Жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийлар шахси ва фаолиятини 
психологик хусусиятлари. Жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийлари касб 
маҳоратини оширишни психологик асослари. 
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалавр мутахассислиги йўналиши 
бўйича қуйидаги махсус фанлардаги мукаммал билимга ва кўникмаларга эга бўлиши 
керак. 


38 
Мутахассисликка кириш. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври 
мутахассислигининг мазмуни. Жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт тренерлари ва 
мураббийлари, спорт йўриқчилари касбининг мақсади ва вазифаси. Ўзбекистонда 
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини касбий фаолияти. Жисмоний тарбия ва 
спорт мутахассисларини касбий тайргарликлари. Жисмоний тайёргарлик, техник, тактик 
тайёргарлик, руҳий тайёргарлик, назарий тайёргарлик, маънавий ва маърифий 
тайёргарлик, умумий ва махсус тайёргарлик. 
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият мутахассисларини иш ҳужжатларини 
тузиш. Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирлари. Яшаш жойларида 
жисмоний тарбия тадбирлари, ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари ва қишлоқ 
хўжаликларида жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш. Спорт 
иншоотлари ва спорт жохозларидан фойдаланишни талаб қоидалари, спорт 
машғулотларини ташкил этиш ва бошқариш. Спорт турлари бўйича ўқув йиғин 
машғулотлари ўтказиш, спортга саралаш ва йўналтириш тадбирларини ташкил этиш. 
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия 
ва спортга доир услубий қўлланмалар, тавсияномалар, йўриқномалар, дарсликлар, илмий 
мақолалар, тезислар тайёрлаш ва ишлаб чиқиш. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича 
қарорлар ва фармонлар меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва таҳлил этиш. Оммавий 
жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари ташкил этиш ва бошқариш. Мактабгача 
муассасаларида касалхона, дам олиш масканларида жисмоний тарбия ва спорт 
машғулотларини ташкил этиш ва бошқариш. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият 
бакалаври таълим олиш даврида таълим муассасалари, жисмоний тарбия дастурида 
келтирилган спорт турлари бўйича назарий ва амалий билим ва малакаларига эга бўлиш 
керак. Ҳамда бир спорт тури бўйича мутахассисликни эгаллаб спорт бўйича биринчи 
даражали спортчи талабларини бажариш керак. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият 
бакалаври таълим олиш даврида педагогика ва психология ҳамда спорт мутахассислиги 
бўйича курс ишлари бажарилиш керак. Курс иши қўл ёзма ҳолатида ёки комьпютер 
технологиясида ёзилиши мумкин. Курс ишида мавзу, режа, матн фойдаланилган 
адабиётлар рўйхати, шунингдек жадвал, расм, схема, графиклар берилиши мумкин. 
Бажарилган курс иши ҳажми 25 бетдан иборат бўлиши мумкин. Курс иши кафедра 


39 
йиғилишида ҳимоя қилинади. Курс иши 3 йил давомида кафедрада сақланади. Курс иши 
мавзулари спорт тури тарихи, шаклланиши, ривожланиши, спортчиларни техник, тактик, 
жисмоний назарий, умумий ва махсус тайёргарлик турлари, спорт тренировкаларини 
ривожлантириш. Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш. Ҳакамлик каби 
мавзуларни таҳлил этиш мумкин. 
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалавр мутахассислик бўйича назарий 
фанлардан ҳам курс иши бажарилади. Назарий фанлардан бажариладиган курс ишига ҳам 
амалий фанлардан бажарилган Курс ишларга қўйиладиган талаблар қўйилади. Назарий 
фанлардан курс ишлари, мавзулари кафедрада ўқув йили бошида эълон қилинади. 
Жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти фанидан ёзиладиган курс ишлари жисмоний 
тарбиянинг назарий асослари ҳамда жисмоний тарбия услубиёти масалаларини ёритишга 
қаратилган бўлади. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври таълим олиш 
давомида икки боскичли малакавий амалиёт ўтадилар. Дастлабки амалий спорт турлари 
бўйича Лагер ўқув-йиғини ҳамда сайёҳлик юриши шаклида ўтказилиши мумкин. Лагер 
ўқув-йиғини амалиётида спорт турлари бўйича тренировка машғулотлари ўтказилади. 
Сайёҳлик юришларида табиат хуйнида сайёҳлик юришлари ташкил этилади. Жисмоний 
ҳаракат малака, кўникмалари такомиллаштирилади. Малакавий амалиётнинг иккинчи 
боскичи педагогик амалиёт шаклида ўтказилади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish