Бакалавр қуйидаги вазифаларни бажариш керак.
Гуманитар ва ижтимоий кктисодий фанлар асосларини билиши дунё қарашини
шакллантирувчи билимлар тизимини эгаллаш давлат сиёсати масалаларини ўрганиши
иқтисодий масалалар ва жараёнларни мустақил ташкил этиши.
Ватан тарихини билиши, миллий ва инсоний қадр қимматлар масалаларида ўз
фикрларига эга бўлиши ва уларни илмий асослай олиши миллий мустақиллик ғояларига
асосланган ўз дунё қарашларига эга бўлиши.
Табиатда ва жамиятда бўладиган жараёнлар ва ўзгаришлар ҳақида тушунчага эга
бўлиши. Табиат ва жамиятни ривожланиши ҳақидаги билимларни билиши ва улардан
илмий асосланган ҳолда касбий фаолиятда фойдалани олиши.
Инсоннинг инсонга жамиятга ва атроф муҳитта муносабатини бошқарувчи ҳуқуқий
ва маънавий билимларни билиши ва уларни касбий фаолиятини ҳисобга олиш.
Мазкур йўналиш бўйича рақобат бардош даражада умумий касбий тайёргарликка
эга бўлиш.
31
Мустақил равишда ўз билим доирасини кенгайтириши ва такомиллаштириши
ҳамда касб фаолиятини илмий асосда ташкил этиш.
Соғлом турмуш тарзи ҳақида илмий тушунчага эга бўлиши жисмоний камолотга
эришиш малака ва кўникмаларни эгаллай олиши керак.
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалавр мутахассислигининг ижтимоий
иқтисодий ва табиий фанлар билан олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини 2001 йилдаги
қарори асосида тасдиқланган.
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври математика, информатика ва
ахборот технологиялари бўйича қуйидаги технологияларига эга бўлиши керак.
Математик назария орқали дунёни билиш. Ахборот технологияларининг жамият
тараққиётидаги аҳамияти. Янги информацион технологиялардан таълим жараёнида
фойдаланиш шакллари. Бакалавр математик таҳлил, геометрия ва математик статистика
услублари ва тушунчалар билиши. Педагогик дастур воситалари, компьютер
технологияси воситаларидан фойдалана олиш. Шунингдек жисмоний тарбия ва спортда
сон ва сифат кўрсаткичларини аҳамияти. Жисмоний тарбия ва спорт жараёнини
компьютер технологиялари ҳамда янги ахборот технологияларидан фойдаланиш
тажрибаларига эга бўлиши керак.
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври анатомия, одам физиологияси,
биохимия, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ёш физиологияси ва гигиена
фанлари бўйича қуйидаги тушунчаларга эга бўлиши керак.
Анатомия фанининг асосий тушунчалари, инсон шахсининг табиатдаги ўрни,
инсоннинг физиологик хусусиятлари, жисмоний ҳаракатлар механикаси, модда
алмушинувининг биохимик асослари, атроф муҳитнинг долзарб муаммолари ва
инсоннинг ёш физиологияси ва умумий ва шахсий гигиенаси талаблари. Шунингдек
бакалавр анатомик тадқиқотлар услублари, инсон тузилиши ва таянч ҳаракат аппарата
хусусияти, мускул тўқималари, ички органлар, юрак қон-томир тизими, ички секреция
органлар, организм ўзгаришининг ёш ва жинс хусусиятлари, жисмоний тарбия
жараёнидаги биохимик ва ўзгаришлар иқлим шароитлари ва табиат омилларининг
жисмоний ривожланишга таъсирини билиши ва улардан фойдаланиши керак. Жисмоний
тарбия жараёнида анатомия қон тизими ва қон айланиши хусусиятлари, биохимик
32
назорат, касбий жароҳатлар, экологик ҳуқуқ, шахсий ва жамоат гигиенасига риоя қилиш
тажрибаларига эга бўлиши керак.
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври психологик ва педагогик
фанлари бўйича педагогик тараққиётининг асосий қонуниятлари Ўзбекистонда ва
ривожланган мамлакатларда таълим тизими ва жисмоний тарбия ўқитувчилари касбий
фаолиятида психологик тайёргарлик, таълимнинг янги ва асосий технологиялари ҳамда
инсон маънавияти тушунчаларига эга бўлиши керак.
Шунингдек бакалавр қуйидаги билимларни эгаллаган бўлиши ва улардан тарбия
жараёнида фойдалана олиши керак. Таълим ва тарбия тамойиллари, дидактика
қонуниятлари оилада, таълим муассасаларида, миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш
услублари, таълим ва тарбия жараёнларини бошқариш, шарқ мутафаккирларини
тарбиявий мерослари Ҳамда қуръон ва хадиснинг маънавий ва тарбиявий моҳияти,
педагогикадан янги технологиялар, педагогик маҳорат, педагогик тажриба, ўқитишнинг
техник воситаларидан фойдаланиш, нутқ маданиятига эга бўлиш, шахс психологияси,
психологик ҳолатлар, тадқиқот усуллари, болаларнинг ҳар хил ёш давридаги
психологияси, боланинг психологик ривожланиш қонуниятлари, таълим ва тарбиянинг
психологик хусусиятлари, ўқувчиларнинг ўқув машғулотларидаги психологик
ҳолатларнинг хусусиятлари, таълим жараёнида психологик ривожланишнинг асосий
қонуниятлари. Болаларнинг психологик ривожланишини мустақил назорат қилиш,
психодиагностик воситаларини баҳолаш усулларини эгаллаш, психологик, педагогик
таҳлил вазифаларини ҳал этиш, ўқувчилар хиссий ҳолатларини таҳлил этиш,
ўқувчиларнинг ёш ва психик ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда яккама-якка шуғулланиш,
ақлий ривожланиш мезонларидан фойдалани ҳамда ақлий ривожланишининг самарали
шартларини танлай билиш, ўқувчиларни ҳамкасабаларни ва ота-оналарни, психологик
муаммолар бўйича ёрдам бериш, ақлий ривожланиш даражаларини аниқлай билиш ҳамда
психологик таҳлиллар олиб бориш. Шу билан бирга бакалавр ўқувчилар ва ота-оналар
билан таълим ва тарбиявий ишларни олиб боришни режалаштириш ва ташкил этиш,
миллий истикдол ғояларини якка ва жамоа фаолияти билан амалга ошириш, янги
педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим
тарбия жараёнини бошқариш ва ўқув услубий қўлланмалар тайёрлаш, уларни ўқув
33
жараёнига тадбиқ этиш, ўқувчилар малака ва кўникмаларини ҳамда билимларини назорат
қилиш тажрибаларига эга бўлиш керак.
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври касбий мутахассисликка
эришиш учун қуйидаги фанларни мукаммал ўзлаштиришга эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |