Ўзбекистон республикасининг қонуни


-модда. Сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари



Download 366,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/29
Sana25.02.2022
Hajmi366,07 Kb.
#264427
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
Qonunlar (Met, Stand, Sertif.)

6-модда. Сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари 
Маҳсулотлар (шу жумладан, дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар), 
хизматлар, шунингдек сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади.
"Ўзстандарт" агентлигининг ўзи, унинг томонидан аккредитация қилинган ёки 
эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), 
сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, 
шунингдек маҳсулоти сертификатлаштирилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар, жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир. 
(ЎзР 25.04.2003 
й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг) 
Сертификатлаштириш субъектлари - юридик шахслар сертификатлаштириш миллий 
тизими доирасида сертификатлаштириш тизимлари тузишлари мумкин. Юридик 
шахсларнинг сертификатлаштириш тизимлари "Ўзстандарт" агентлиги белгилаган 
тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. 
(ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни 
таҳриридаги қисм) 
II БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ 
ФАОЛИЯТИГА ДОИР УМУМИЙ ТАЛАБЛАР 


7-модда. Мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгиси 
8-модда. Сертификатлаштириш фаолиятини амалга ошириш 
9-модда. Сертификатлаштириш тўғрисида ахборот 
7-модда. Мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгиси 
Маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқлангани тақдирда 
сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради, тайёрловчи ана шу 
сертификат асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сертификатлаштириш 
тизимида 
фойдаланиладиган 
мувофиқлик 
сертификатларининг, аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг 
намуналари, миллий мувофиқлик белгисининг шакллари ва ҳажмлари "Ўзстандарт" 
агентлиги томонидан тасдиқланади. 
(ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги 
қисм) 
Мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари, сертификатлаштириш 
органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик 
тўғрисидаги гувоҳномалари "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда 
Давлат реестридан ўтказилиши шарт. 
(ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги 
қисм) 
Давлат реестрида 
рўйхатдан ўтказилмаган мувофиқлик сертификатлари, 
мувофиқлик белгилари, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг 
(марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ҳақиқий эмас.
Мувофиқлик сертификатидан, мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳамда 
сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) 
аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини аризачи бошқа юридик ёки 
жисмоний шахсга бериши ман этилади.

Download 366,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish