Талабаларда ЧҚБТ ва ҳарбий ватанпарварлик тарбияси
машғулотларига нисбатан муносабатлар даражаси меъѐрини
ўрганишга қаратилган саволнома
1. Ҳурматли____________________________________________________
Фамилиянгиз, исмингиз________________________________________
Ёшингиз?____________________________________________________
Қайси гуруҳда ўқийсиз?_____________________________
2. Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси деганда нимани тушунасиз?
3. Сиз кололеждаги қайси ўқитувчига ўхшашни хохлар эдингиз ва нима
учун?
4. “Ватан химоячилари куни” байрамига бағишланган мақола тайѐрлаш
топширилса, уни уддалайсизми?
5. Сизнингча, ҳарбий спорт ўйинлари ва мусобақаларини, ѐки турли
тадбир ва учрашувларни мунтазам ташкил этиш зарурми?
Юқорида келтирилган саволномалар асосида коллеж талабаларида
ҲВТ ва ЧҚБТ машғулотларига, унинг сифати ҳамда самарадорлигига
нисбатан намоѐн этиладиган қизиқишлар даражаси ва муносабат
меъѐрини ўрганиш имкони яратилди. Экспериментал тадқиқот
натижаларини таққослаш ва асосли ижтимоий-психологик натижаларга эга
бўлиш мақсадида назорат гуруҳлари ҳам танланди.
Бундан ташқари, талабаларда машғулотлар сифатига нисбатан
муносабатлар шаклланишида уларнинг ўз билиммлари ва ҳарбий
78
тайѐргарлик даражаси, ҳарбий хизматга бўлган муносабат даражасини
ўрганиш мақсадида “Кондаш шкаласи” методикасидан фойдаландик.
Бу шкала шахсдаги у ѐки бу кечинма, қониқмаслик симптомини эмас,
балки, ўз билими ва жисмоний имкониятлари, машғулотларнинг
қизиқарлийлиги ва илмийлиги бўйича қониқиш ҳисси даражасини
баҳолайди. Ушбу шкаланинг афзаллиги шундаки, биринчидан, у
ѐшларнинг қониқмаслик хисси манбаларини аниқлайди, иккинчидан,
бошқа типдаги саволномалардан кўра, ѐшларда интроспекциянинг (ўз-
ўзини кузатиш) ривожланиши даражасига боғлиқ бўлмайди.
Методика бланки, вазифалар ва у бўйича кўрсатмани ўз ичига олган
бўлиб, тадқиқотни гуруҳ шароитида ўтказишга имкон яратади. Бланкнинг
биринчи бетида фамилияси, исми, гуруҳи, ѐши ва тадқиқотни ўтказиш
вақти кўрсатилади (қуйида келтирилмоқда).
Кўрсатма. “Кейинги бетларда турли вазиятлар ифодаланган, улар
сизнинг ҳаѐтингизда тез-тез учраб туради. Улардан айримлари сиз учун
ѐқимсиз бўлиши, ҳаяжонга солиши, машғулотлардан қониқмаслик ҳиссини
уйғотиши мумкин. Диққат билан ҳар бир гапни ўқиб, ўнг томонда
келтирилган 0, 1, 2, 3, 4 рақамларидан бирини белгиланг.
Агар машғулот сизга умуман ѐқимсиз бўлса - 0 рақами билан
белгиланг.
Агар у сизни озгина қизиқтирса - 1 рақами билан белгиланг.
Агар машғулот етарли даражада ѐқимсиз бўлса ва сиз ушбу вазиятда
қолишни истамасангиз - 2 рақами билан белгиланг.
Агар у сиз учун жуда ѐқимсиз бўлса - 3 рақами билан белгиланг.
Агар вазият сиз учун жуда ҳам ѐқимсиз бўлса ва сизда кучли
қониқмаслик хиссини уйғотса - 4 рақами билан белгиланг.
Сизнинг вазифангиз – ҳар бир вазиятни чуқур тасаввур қилиб, айнан
сизда, эҳтиѐткорлик ѐки қониқмаслик хиссини келтириб чиқариши мумкин
бўлган вазиятларни ифодаловчи рақамларни белгилашдан иборат.
79
Do'stlaringiz bilan baham: |